#Бир_савол_сўрасам: МАЙИТ ҚАБРГА КЎМИЛГАНДА НИМА УЧУН УСТИДАН ТУПРОҚ СОЧИЛАДИ?
❓ Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...
❗️ Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) – –Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) – “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:
﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾
“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#Бир_савол_сўрасам: ТУРМУШГА ЧИҚИШИМГА "ОДАМЛАРИМ" ЙЎЛ ҚЎЙМАЯПТИ
❓ Ёшим 30 дан ошди, бироқ ҳали турмушга чиқмадим. Қаерга борсам, ким билан суҳбатлашсам, сизни одамларингиз бор, йўлингизни тўсиб турибди, дейишади. Бундай ҳолларда динимизда қандай йўл тутилади?
❗️ Одамлари бор, йўли тўсилган деган гаплар......
Dinimiz da bunday holatda nima qilish kerakligini bilmoqchimisiz unda kanalimizni 10 ta doʻstingizga tarqating🤝🤝 Olloh hammamizdan rozi boʻlsin omin 🤲👳👇👇
🤝https://t.me/Sodiq_Sahobalar

Telegram
SODIQ SAHOBALAR
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
#Бир_савол_сўрасам: ТУРМУШГА ЧИҚИШИМГА "ОДАМЛАРИМ" ЙЎЛ ҚЎЙМАЯПТИ
❓ Ёшим 30 дан ошди, бироқ ҳали турмушга чиқмадим. Қаерга борсам, ким билан суҳбатлашсам, сизни одамларингиз бор, йўлингизни тўсиб турибди, дейишади. Бундай ҳолларда динимизда қандай йўл тутилади?
❗️ Одамлари бор, йўли тўсилган деган гаплар бидъат, хурофот бўлиб, шариатда асоси йўқдир. Бир кишининг оила қуриши ортга сурилиши Аллоҳ таолонинг қазои қадари билан бўлади. Инсон доим Аллоҳга дуо қилиб, яхши турмуш ўртоқни рўпара қилишини сўраб, ибодатларда бардавом бўлса ҳам истиғфорни кўп айтса, Аллоҳнинг изни билан иши ўнгидан келади. Зеро, ҳадиси шарифлардан бирида Аллоҳ таоло истиғфорни кўп айтган кишининг муаммоларини аритиб, мушкулларини осон қилиб, унга ўзи ўйламаган томондан ризқ бериши айтилган.

#Бир_савол_сўрасам: СУРАНИ НОТЎҒРИ ТАЛАФФУЗ ҚИЛИШ НАМОЗГА ПУТУР ЕТКАЗАДИ-МИ?
❓ Намоздаги дуоларнинг битта сўзини ёки бирор ҳарфини нотўғри ўқиса ёки талаффуз қилса ҳам маъноси ўзгариб кетади, дейишади. Агар шундай хатолар билан намоз ўқисак, намоз бузилган бўлади-ми? Қабул бўлмайди-ми? Кўнглимизда шундай шубҳа бўлса, нима қилиш керак? Бировлар саҳв саждасини ўқиш керак дейди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
❗️ Мусулмон шахс ҳаётининг барча соҳаларида доимий равишда баркамолликка эришиш ҳаракатида бўлади. Шунингдек, намоз каби амалларда ҳам кечасидан бугуни яхши бўлишига уринади. Сиз айтган ҳолатларда ҳам намознинг қироати, дуолари ва амалларини тўлиқ қилишга интилади.
Демак, имкон борича тўғри ўқишга ҳаракат қилиши лозим бўлади. Аммо бир ҳарфини қолдирса, намози дуруст бўлмайди, дейилгани қироат ҳақидадир, дуолар борасида бунчалик эмас. Нима бўлганда ҳам, хатоларни тўғрилашга ва хатосиз ўқишга интилиш даркор. Ибодатни албатта, меники қабул бўлади, деган ишонч билан қилиш керак. Саҳв саждаси шарт бўлмайди.

#Бир_савол_сўрасам: БОМДОД НАМОЗИНИНГ ФАРЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИГАН, СУННАТИНИ КЕЙИН ЎҚИЙДИ-МИ?
❓ Масжидга бомдод намозига борганимизда, биз намознинг суннатини ўқий бошласак, жамоат фарзини ўқишни бошлаб юборишди. Биз ҳам жамоатга қўшилиб, фарзга ўтиб кетдик. Бировлар фарздан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти. Бировлар эса суннатини ўқимай фарзига ўтиб бўлмайди, дейди. Қандай йўл тутишимиз керак?
❗️ Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Агар фарздан бир ракатга етиш имкони бўлса, суннат ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Бомдоднинг икки ракат суннатига улгурмаса, уларни қуёш чиқишдан олдин ҳам, кейин ҳам қазо қилмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракатни топса, намозни топган бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Масжидга кирган одам бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@Sodiq_Sahobalar

#Бир_савол_сўрасам: ИБОДАТЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ РИЁГА КИРАДИ-МИ?
❓ Мен имкон қадар ибодатларимни пинҳона қилишга ҳаракат қиламан, риё бўлиб қолмасин, дейман. Кўпчилик ичида ҳам “мен намоз ўқийман”, дейишга ийманаман. Лекин бир қариндошим намоз ўқишини кўпчилик орасида баралла айтади, кўп ёлғон сўз аралаштириши сезилиб туради. Бу гуноҳ эмасми?
❗️ Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса, бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими, ният холис Аллоҳ учун бўлсин. Зеро, уламолар: “Одамлар учун амални тарк қилиш риё ва одамлар учун амал қилиш ширк”, дейишган.

#Бир_савол_сўрасам: ШОМДАН КЕЙИН КАСАЛ КЎРГАНИ БОРИШ МУМКИН ЭМАС-МИ?
❓Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Яна сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гаплар ҳам бор… Шу тўғрими?
❗️ Беморни зиёрат қилиш, уни кўришга бориш суннати муаккада ҳисобланади, ҳатто Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ вожиб ҳам деганлар. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Очни тўйдиринглар, беморни зиёрат қилинглар, асирни озод қилинглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Касал кўришга бориш айнан бирор вақтга белгилаб қўйилмаган. Одамларнинг вақти ва беморнинг шароитига қараб зиёратга борилаверади.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, кеча-ю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими, беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас.
Сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гапларнинг динга умуман алоқаси йўқ. Асоси бўлмаган гаплардир.

#Бир_савол_сўрасам: ҲИЗР АЛАЙҲИССАЛОМ КИМ, У ОДАМЛАРГА КЎРИНАДИ-МИ?
❓Баъзилар Ҳизр бувани кўрдим, дейди. Ҳизр бува ўзи ким ва ростдан бор-ми? Одамлар кўзига кўринади-ми?
❗️Қуръони каримнинг “Каҳф” сурасида Ҳизр алайҳиссалом ҳақида қисса келган. Бу қиссани уламоларимиз “Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда қиссаси” деб атайдилар. Чунки Қуръонда Ҳизр алайҳиссалом “Ҳизр алайҳиссалом” номи билан аталмаган, балки “солиҳ банда” деб аталган.
“Каҳф” сурасида келган оятларнинг тафсирида Имом Бухорий келтирган ривоятда солиҳ банда “Ҳазр” деб аталади, биз “Ҳизр” деб ўрганиб қолганмиз. Ана шундан Ҳизр алайҳиссалом борлиги, Қуръонда “солиҳ банда” номи билан эсга олинганлиги ва саҳиҳ ҳадисларда “Ҳизр” номи билан танилганликлари, машҳур бўлганликлари келиб чиқади.
“Ҳизр алайҳиссалом бор, доим бўлади, одамларга кўриниб туради”, деган уламоларимиз ҳам бор. Бу гапни кўпроқ аҳли тасаввуфлар айтишади. Лекин очиқ-ойдин Ҳизр алайҳиссаломнинг барҳаёт эканликлари, қиёматгача боқий қолишлари ва одамларга кўриниб туришлари тўғрисида на Қуръонда ва на ҳадислардан далил келтира олмайдилар. Агар мабодо ҳозирги кундаги баъзи бир кишилар далил келтиришаётган бўлса ҳам, у далиллар нотўғри, тўқима ва заиф ҳадислардан олинганлиги маълум.
Ҳар ким Аллоҳ таолонинг Ўзидан ҳожатини сўраб бораверса, яхши бўлади. Ҳизр алайҳиссаломни кўриб, у кишидан бирор нарса сўраш маъносидан кўра афзали шу. Ибодатларни вақтида адо қилиб, намозларни ихлос билан ўқиб, дуо қабул бўлиш шартларини ўрганиб, Аллоҳнинг Ўзидан сўраш тажрибадан ўтган ҳақиқат ҳамдир. Аллоҳ таоло барчамизнинг ҳожатларимизни раво қилсин!

#Бир_савол_сўрасам: Таяммум қандай қилинади?
❓ Ёшим 70 да. Бетоб бўлиб қолганим ва сув ишлатолмаслигим сабабли таҳорат олишда муаммо бўляпти. Таяммумни эса қандай қилса, тўғри бўлишини билмаяпман. Момоларимиз айтишича, тоза тупроққа оёқ-қўлни уриб-уриб, чангитиб қилиш керак экан, ундай қилсак, уст-бошимиз чанг бўлади-ку. Тоза матога қилса бўлмайди-ми?
❗️ “Таяммум” луғатда “мақсад қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш “таяммум” деб аталади.
Таяммум бўлиши учун тўртта асосий шарт топилиши лозим:
1) Ният; 2) Пок ер жинси; 3) Пок ер жинсига икки марта қўлни уриб, биринчисида юзга масҳ тортиш, иккинчисида икки қўлни тирсагигача масҳ тортиш; 4) Сув ишлатишдан узрли бўлиш.
Бизнинг мазҳабимизда ер жинсидан бўладиган барча пок нарсаларга таяммум қилиш жоиз ҳисобланади. Ер жинсидан бўлган нарсалар деганда эса қуйидагилар кўзда тутилади:
Тупроқ, қум, шўрлаб кетган ер, оҳак, гипс, сурма, сурматош, зирнийх (ҳидсиз рангсиз маъдан. Тиббиётда тери кассалликларини даволашда ишлатилади), олтингугурт, заж (бўёқда ишлатиладиган туз моддаси), кон тузи, дарахтлар, (чунки одатда устиларида чанги бўлади), ўт-ўланлар (чунки буларнинг устиларида ҳам одатда чанг бўлади), кийимдаги ёки улов ўриндиғидаги чанг (агар кийимда ё улов ўриндиғида мутлақо чанг бўлмаса, унга таяммум қилиб бўлмайди. Шунингдек, кийимини силкитиб ҳавода тўзғиган чанг-ғуборга ҳам таяммум қилса бўлади. Чунки бунда ҳам аслида ер жинсига таяммум қилинган бўлади.
Таяммум қилинмайдиган нарсалар:
Ер жинсидан бўлмаган нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди:
Ун, талқон, кул, сувли туз, мушк; шакар; анбар (хушбўй модда), заъфарон, кафур (хушбўй модда), хина, лой (лой деганда унинг суюқ бўлиб турган пайти назарда тутилган. Аммо қотиб устига чанг ўтирадиган бўлса унга таяммум қилиш жоиз бўлиб қолади. Зеро, юқоридаги нарсаларга ҳам агар чанг ўрнашадиган бўлса, таяммум қилиш мумкин бўлиб қолади. Чунки бунда аслида ер жинсидан бўлган чангга таяммум қилинаётган бўлади).
Шунингдек, нажосат тегиб сўнгра қуриб нажосат асари кетган ерга ҳам таяммум қилиб бўлмайди. Чунки нажосатнинг асари кетгани сабабли тупроққа поклик ҳукми собит бўлса ҳам, покловчилик ҳукми собит бўлмайди. Таяммум қилинадиган тупроқда эса покловчилик сифати бўлиши шартдир.
Таяммум қилинган жойга яна қайта таяммум қилиш жоиз бўлади.