🏗 Қурилиш ишлари ўрганилди
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Гулистон шаҳрида буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари ва техник назоратчилар, шунингдек, пудрат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар кўздан кечирилди.
"Жумладан, Гулистон шаҳри "Буюк келажак" массивида "Тест синовлари ўтказишга мўлжалланган 700-1000 ўринли бино ва иншоотлар"да олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди. Буюртмачи ҳамда пудратчи ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Шунингдек, Гулистон шаҳар Олимпия захиралари мактаб-интернати ҳудудида енгил конструкцияли спорт зал биноси қурилиши, бинонинг ички ва ташқи фасад қисмида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнлари ўрганилиб, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудудий масъулларга мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, объектларни муддатида ҳамда сифатли топширилишини таъминлаш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди", — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Канал👉 @SirdaryoSadosi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Талон-торож қилинган кредитлар
"Ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят ишининг муҳокамаси ўтказилди", — дейилади Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. Мазкур видеолавҳага кўра, туман ҳокими Акмал Мирзаев содир этилган жиноятга оид тафсилотлар билан маҳалла фаолларини, кенг жамоатчиликни танишитириб ўтган ҳамда уларни ҳушёрликка чорлаган.
Аниқланишича, 2023 йил 20-январь куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сардоба тумани бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, АТБ "Агробанк" Сардоба филиалида ўтказилган текшириш давомида, банкнинг собиқ ходими И.М. ва бошқалар, X.K. ва Ў.Ш.нинг хабардорлигисиз, расмий ҳужжатларда уларнинг имзоларини қалбакилаштириб, мазкур банкдан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида X.K.га (23.09.20) ажратилган 23.000.000 сўм, Ў.Ш.га (11.08.20) ажратилган 30.000.000 сўм жами 53.000.000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини таъминотчи корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш орқали нақдлаштириб, кредит маблағларини эгаларига бермасдан, банкка қайтармасдан ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Ҳозирда Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан И.М.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 167-м 2-қ «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "Тилхат" эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиевнинг навбатдаги тадбиркорлар учун қабули бўлиб ўтди 🤝👍
Канал👉 @SirdaryoSadosi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Заковатли ўқувчи АҚШга йўл олди
Гулистон шаҳар 9-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Жўрабоев чет тилини мукаммал ўзлаштирганлиги боис, АҚШнинг нуфузли университетига ўқишга қабул қилинди. У университетнинг 90% грантини ютиб олган, бу дегани эндиликда унга ҳар йили 27 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўқиш ҳаражатлари ва тўлови учун тўлаб берилади.
Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Нодирбек Жўрабоевнинг яқинларига, устозларига миннатдорчилик йўлланмоқда. "Шу ўринда ота-онасига ва устозларига миннатдорчилик билдирамиз!", — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида 🤓👍👇

Янги Сирдарё газетаси № 1-2.pdf
7.4 MB
🗞 Бугун, 31-январь куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Yangi Sirdaryo» газетасининг 1-2-сони чоп этилди.
Ушбу *.pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилган.
Канал👉 @SirdaryoSadosi
Ушбу *.pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилган.
Канал👉 @SirdaryoSadosi
⚖️ Судлар фаолияти #сарҳисоб қилинди
Бугун, 31-январь куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг биносида Сирдарё вилояти суди ҳамда вилоят Маъмурий суди томонидан 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти бўйича ОАВ, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари, Ахборот хизматлари ходимлари иштирокида #брифинг ўтказилди. Унда вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, вилоят маъмурий судининг раиси иштирок этишди ва 2022 йилдаги фаолият таҳлилидан ташқари журналист ва блогерларни қизиқтирган қатор саволларга ҳам жавоб беришди.
Шунингдек, брифингдан сўнг Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди ҳамда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг иш фаолиятини очиқ суд мажлислари мисолида кузатиш учун #пресс_тур ҳам ташкил қилинди. Ушбу суд биносида тарафларга яратилган шароитлар билан ҳам журналист ва блогерлар таништирилди. Брифингда кўплаб маълумотлар суд раиси ва ўринбосарлари томонидан матбуот учун очиқланди (батафсил ахборот киритилиб борилади) 😎👇

⚖️ Сирдарё вилояти Маъмурий судларининг 2022 йил давомидаги фаолияти якунлари юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси Абдухалим Ахмедовнинг ахбороти тингланди
2022 йил давомида вилоят маъмурий судлари томонидан биринчи инстанцияда жами 889 та маъмурий иш ва материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан, 570 тасини маъмурий ишлар, 319 тасини материаллар ташкил этади. 2022 йилда 2021 йилга нисбатан маъмурий ишларни кўрилиши 70,7 фоизга ошган.
Биринчи инстанцияда кўриб тамомланган 570 та маъмурий ишларнинг 296 таси қаноатлантирилган, 201 тасини қаноатлантириш рад қилинган, 57 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган ва 16 та ариза кўрмасдан қолдирилган. Гулистон туманлараро маъмурий суди томонидан 2022 йил давомида 296 та, яъни 2021 йилда қаноатлантирилган 135 та маъмурий ишга нисбатан 161 тага кўп маъмурий иш қаноатлантирилган бўлиб, 2022 йил давомида 2021 йилга нисбатан 2,2 баробарга кўп фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.
Суд муҳокамаси жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида 185 та хусусий ажримлар чиқарилган. 2022 йил давомида биринчи инстанция суди томонидан жами 570 та кўриб тамомланган маъмурий ишларнинг 187 таси ёки 32,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган (давоми кейинги хабарда)👇

Сирдарё садоси
Photo
⚖️ Сирдарё вилояти Маъмурий судларининг 2022 йил давомидаги фаолияти якунлари юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси Абдухалим Ахмедовнинг ахбороти тингланди (давоми)
Шунингдек, 2022 йил давомида биринчи инстанция суди томонидан 319 та материаллар кўриб тамомланган бўлиб, уларнинг 310 тасини муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги, 8 тасини суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича кўриш бўйича, 1 тасини суд ҳужжатининг қайтарма ижроси бўйича материаллар ташкил этган.
2022 йилда Сирдарё вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари томонидан жами 456 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шулардан 198 таси оғзаки, 258 таси оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган. Оммавий ахборот воситалари орқали қилинган чиқишларнинг 44 таси телевидение, 22 таси радио, 53 таси газета ва журнал ҳамда 139 таси веб-сайтлар орқали амалга оширилган.
Судьялар томонидан фуқароларга суд мажлисларида суд қарорининг мазмуни, ушбу суд ҳужжатининг қабул қилиниши сабаблари ва асослари тушунтирилиши натижасида Республика бюджетига жами 336 790 944 сўм давлат божи фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда тўланишига эришилган. 2022 йилда вилоят ва Гулистон туманлараро маъмурий судларига умумий тартибда 40 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонасидан 99 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар бўйича мурожаат муаллифларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган (боши олдинги хабарда)👆

⚖️ Сирдарё вилояти судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Гавҳар Олимованинг ахбороти тингланди
Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судлари томонидан 2022 йил давомида 17 588 та (2021 йилда 11 990 та) фуқаролик ишлари, 2 602 та (792 та) материаллар кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган фуқаролик ишлари 5598 та ёки 46,7 фоизга, материаллар 1810 та ёки 225,5 фоизга кўпайган. 17 588 (11 990) та жами кўриб тамомланган ишлардан 14 194 (9515) таси қаноатлантирилган, 870 (756) таси рад қилинган, 350 (302) таси иш юритишдан тугатилган, 2174 (1417) таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган.
2022 йил мобайнида 7.644 та ёки 37,9 фоиз (44,8 фоиз) ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йил давомида барча судлар томонидан ишларни кўриб чиқишда дастлаб 2 106 606 294 (1 684 398 384) сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, суд қарорлари билан 21 564 456 489 (11 019 633 123) сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. 2022 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан жами 12 932 (6648) та суд буйруғи чиқарилиб, 53 957 139 906 (12 728 603 839) сўм қарздорлик ундириш белгиланган. Чиқарилган суд буйруқларининг 2255 (2018) таси вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш ҳисобланади.
Судлар томонидан кўриб тамомланган фуқаролик ишлари тоифасига кўра таҳлил қилинганда: Никоҳдан ажратиш ҳақида 1719 (1527) та фуқаролик иши кўриб тамомланган (1107 та қаноатлантирилган, 389 та рад қилинган, 70 та кўрмасдан қолдирилган, 153 та тугатилган) бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 192 та ёки 12,6 фоизга кўпайган. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги қаноатлантирилган даъво аризалар туман-шаҳар кесимида таҳлил қилинганда Гулистон, Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин, Янгиер, Сирдарё, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон ва Ширин шаҳарларида сезиларли даражада кўпайган (давоми кейинги хабарда)👇