Сирдарё садоси
18.6K subscribers
28.7K photos
10K videos
107 files
15.8K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🫂 Бугун, 7-июлда кўплар давлатларда "Халқаро кечирим куни" сифатида кенг нишонланаркан!

Сана муносабати билан ҳафа қилиб қўйган яқинларингиз билан алоқани қайта тиклаш учун ажойиб имкониятдан фойдаланган ҳолда, вақт борида кечирим сўранг ёки шу хабарни юбориб қўйинг (яқинларга улашинг) 🥹👌

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕌 Ҳижрий ​янги йилингиз муборак бўлсин!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон Нурмуҳаммад,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🤲

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🤝 USAIDнинг туберкулёз касаллиги бўйича катта мутахассиси Сирдарё вилоятида бўлди

Биламизки, 2 ҳафтадан кўп йўтал, Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштаҳанинг ёмонлашуви, озғинлик, сержаҳллик, меҳнат фаолиятининг сусайиши туберкулёз интоксикациясининг эрта белгилари ҳисобланади. Аммо, ушбу турдаги касалликни аниқлаш ва ташхислаш учун авваллари ойлаб вақт талаб этилган бўлса, АҚШ Халқаро агентлиги (USAID) томонидан соғлиқни сақлаш тизимига тақдим этган, GeneXpert ускунаси ушбу турдаги касалликка ташхис қўйиш, туберкулёз хасталигини даволашда ишлатиладиган антибиотиклар туберкулёз микобактериясини турғунлигини эрта босқичларда аниқлашда қул келмоқда.

Мазкур ташкилотнинг Вашингтондаги сил касаллиги бўйича катта мутахассиси Севим Аҳмедов бошчилигидаги миссия Сирдарё вилоятида бўлиб, туберкулёз хасталиги, уни олдини олиш борасида Сирдарёда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Батафсил маълумот 👈📸

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🔞 #Дахшат Фарғонада ўгай ота ҳали 4 ёшга ҳам тўлмаган норасида гўдакни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирибди 😱😰👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏐 “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг ўсмир ва қизлар ўртасидаги гандбол спорт тури бўйича, Республика босқичига Сирдарё вилояти мезбонлик қилмоқда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔥🚒 Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи раҳбарлигида Гулистон шаҳридаги бозор ҳудудида ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигида ўқув машқи ўтказилди

Дастлаб, ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида берилган хабарга кўра йиғилган шахсий таркибга қўшимча йўриқномалар берилиб, ёнғинларни ўчириш, жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга киришилди. Шунингдек, ёнғинларнинг олдини олиш ва содир бўлганда зудлик билан бартараф этишни ўргатиш мақсадида фуқароларга бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш усуллари ўргатилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабарига кўра, "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари доирасида ўтган мазкур тарғибот тадбирида ёнғин-қутқарув автомобилларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ўзбошимчалик билан ўрнатилган сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, сув манбаларининг соз ҳолдалигини ўрганиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Самарқанд шаҳрида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун #пресс_тур ташкил этилди

Мазкур тадбирда Агентликнинг ҳудудий матбуот котиблари, 20 нафардан зиёд ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Пресс-тур давомида иштирокчилар дастлаб намунавий лойиҳа асосида қурилган инклюзив "Инсон" ижтимоий хизматлари марказига ташриф буюриб, унда кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдам турлари, фуқароларга хизмат кўрсатишнинг реал жараёнлари билан танишдилар. Шунингдек, қатнашчилар Инклюзив ривожланиш марказига ҳам бориб, у ердаги тўгарак ва машғулотлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Эътиборлиси, бу ерда соғлом ва ногиронлиги бўлган болалар бир жойда таълим олиб, касбга йўналтирилмоқда.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, пресс-турнинг навбатдаги манзили Самарқанд шаҳридаги "Девори Кўндаланг" ва "Юлдуз" каби маҳаллалар бўлиб, ундаги "маҳалла еттилиги", хусусан, ижтимоий ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, маҳалладаги кейс-менежмент асосида ижобий ҳал этилган муаммолар билан танишдилар. Учрашув ОАВ ва маҳалла вакиллари ўртасидаги қизғин музокараларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир сўнггида ОАВ ва ҳудудий бошқармалар Матбуот котиблари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM