Сирдарё садоси
18.6K subscribers
28.7K photos
10K videos
107 files
15.8K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
💼 Сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ширин шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг яшаш шароитлари ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганди. Қайд этиш керак, барча ҳудудлардаги каби Ширинда ҳам катта ўзгаришлар бўлаяпти. Сўнгги икки йилда шаҳарга 74,9 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 61 та янги корхона ишга тушган. Уларда 381 та доимий иш ўринлари яратилган. Тадбиркорлар сони 2 карра кўпайган.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 4 километр ички йўллар асфальтланган, 4 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланган, 5,6 километр янги электр узатиш тармоғи тортилган. Айни пайтда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 5 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатларда "Жанубий Мирзачўл" канали устидан ўтган кўприкни реконструкция қилиш, Амир Темур ва Фарҳод маҳаллаларида 40 хонадонга мўлжалланган 2 та 5 қаватли уй-жой қурилишини бошлаш кўзда тутилган. Лекин ўрганишлар давомида маълум бўлдики, шаҳарда ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар, долзарб муаммоли масалалар ҳам етарлича. Аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган кичик ва ўрта корхоналар кам. Томорқалардан самарали фойдаланиш, бу борада "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштириш ишлари суст аҳволда олиб борилмоқда.

Масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли истироҳат боғи ташландиқ аҳволга келиб қолган, бу ерда аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун шарт-шароитлар етарлича эмас. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар қаровсиз ётибди, суғориш тизими тўғри йўлга қўйилмаган. Кўп-қаватли уйлар олдидаги ўйин ва спорт майдончалари таъмирталаб аҳволди. Маҳаллалар, кўчалар манзараси ҳавас қиларли даражада эмас. Ҳашар, ободонлаштириш ишларида аҳолининг ҳамжиҳатлиги айтарли сезилмайди. Мавжуд бошқарув сервис компанияларининг хизмат сифати ҳаминқадар. Аҳолининг ширкатлардан дебитор қарздорлиги эса юқори.

Маҳаллалар билан танишиш узоқ давом этди. Шундан сўнг қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди. Айрим тадбиркорларнинг нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларига риоя қилмаётгани қаттиқ танқид қилинди. Вилоят ҳокими шаҳар спорт мактабининг академик эшкак эшиш базасини ҳам кириб кўрди, спортчилар билан суҳбатлашди. Ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, масъулиятсизлиги учун сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди, ҳоким ўринбосарларига "ҳайфсан" берилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🫂 Бугун, 7-июлда кўплар давлатларда "Халқаро кечирим куни" сифатида кенг нишонланаркан!

Сана муносабати билан ҳафа қилиб қўйган яқинларингиз билан алоқани қайта тиклаш учун ажойиб имкониятдан фойдаланган ҳолда, вақт борида кечирим сўранг ёки шу хабарни юбориб қўйинг (яқинларга улашинг) 🥹👌

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕌 Ҳижрий ​янги йилингиз муборак бўлсин!

2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон Нурмуҳаммад,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🤲

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🤝 USAIDнинг туберкулёз касаллиги бўйича катта мутахассиси Сирдарё вилоятида бўлди

Биламизки, 2 ҳафтадан кўп йўтал, Ҳолсизлик, тез чарчаш, иштаҳанинг ёмонлашуви, озғинлик, сержаҳллик, меҳнат фаолиятининг сусайиши туберкулёз интоксикациясининг эрта белгилари ҳисобланади. Аммо, ушбу турдаги касалликни аниқлаш ва ташхислаш учун авваллари ойлаб вақт талаб этилган бўлса, АҚШ Халқаро агентлиги (USAID) томонидан соғлиқни сақлаш тизимига тақдим этган, GeneXpert ускунаси ушбу турдаги касалликка ташхис қўйиш, туберкулёз хасталигини даволашда ишлатиладиган антибиотиклар туберкулёз микобактериясини турғунлигини эрта босқичларда аниқлашда қул келмоқда.

Мазкур ташкилотнинг Вашингтондаги сил касаллиги бўйича катта мутахассиси Севим Аҳмедов бошчилигидаги миссия Сирдарё вилоятида бўлиб, туберкулёз хасталиги, уни олдини олиш борасида Сирдарёда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Батафсил маълумот 👈📸

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🔞 #Дахшат Фарғонада ўгай ота ҳали 4 ёшга ҳам тўлмаган норасида гўдакни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирибди 😱😰👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏐 “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақасининг ўсмир ва қизлар ўртасидаги гандбол спорт тури бўйича, Республика босқичига Сирдарё вилояти мезбонлик қилмоқда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔥🚒 Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи раҳбарлигида Гулистон шаҳридаги бозор ҳудудида ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигида ўқув машқи ўтказилди

Дастлаб, ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида берилган хабарга кўра йиғилган шахсий таркибга қўшимча йўриқномалар берилиб, ёнғинларни ўчириш, жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга киришилди. Шунингдек, ёнғинларнинг олдини олиш ва содир бўлганда зудлик билан бартараф этишни ўргатиш мақсадида фуқароларга бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш усуллари ўргатилди.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабарига кўра, "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари доирасида ўтган мазкур тарғибот тадбирида ёнғин-қутқарув автомобилларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ўзбошимчалик билан ўрнатилган сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, сув манбаларининг соз ҳолдалигини ўрганиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️