📚 Нажот — таълимда, нажот — тарбияда, нажот — билимда!
Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Сабаби барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия орқали эришилади. Зеро, таълим ва тарбия инсоннинг асл сийратини кўрсатувчи шаффоф оина ҳамдир. Мамлакатимизда таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, соғлом, юксак маънавиятли ёшларни вояга етказиш, ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани боиси ҳам шунда.
Батафсил маълумот 👈
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️

🌙🕌 "Қурбон ҳайити" намози Сирдарё вилоятида 16-июнь куни соат 05:15да ўқилиши белгиланган (яқинларга улашинг) 🤲👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚜 Гулистон тумани "Мустақиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи жасоратли механизатор қиз Зиёда Жўрабоеванинг фаолияти ҳақида👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🎼 Зийнат момонинг туморига айланган чанқовуз
Зийнат момо чанқовуз чалганда, сўфитўрғайлар сайраб юборади. Шарқироқ сойлар ҳовури юракка кўчади. Бор-йўғи икки қисм, узунлиги 8-10 сантиметрлик темир шоҳа ва унинг ўртасига ўрнатилган пўлат тилчадан чиқадиган наво момонинг орзу-армонларини ифодалайди. Сардоба туманининг "Бирлашган" маҳалласида яшаётган 73 ёшли Зийнат Баратова ҳозир ҳам чанқовуз чалади. У болалигида Зомин тоғлари бағрида қўй боқиб юрганда, чанқовуз бутун умр садоқатли ҳамроҳига айланган. Ўшанда бери бўйнига тумордек осиб юради.
— Чанқовузимнинг эллик йиллик тарихи бор, — дейди биз билан суҳбатда Зийнат момо. — Бир қараганда, оддий кўринган билан чанқовуз чалишни ҳамма ҳам эплайвермайди. Бу мусиқа асбоби сеҳрли куйлар яратишга қодир. Ўзида асрлар садосини ифодалайди, она-юртга меҳр уйғотади. Эсимда, чанқовуз чалганимда, Сардоба туманига келган қирғизистонлик санъаткорлар ҳайратда қолишган. Рағбат сифатида шу чанқовузни совға қилган. Ўтган йили Қашқадарёда "Чанқовуз ва сибизға" халқаро фольклор фестивали ўтказилганидан хурсанд бўлдим. Ёшларнинг чанқовузни севиб чалаётганини кўриб, аждодларимиздан мерос қолган ушбу мусиқа асбобини умри боқийлигига шукрона қилдим.
Чанқовуз азалдан ўзбек хонадонларида сақланиб қолган. Хотин-қизларимизнинг севимли мусиқий асбоби. Миллий кинолар, замонавий куй-қўшиқларимизда ҳам эъзозланиб келинаётганида Зийнат Баратовага ўхшаган момоларимизнинг ҳиссаси беқиёс. Нима ҳам дердик, эшитиш қобилияти сусайган билан куйларни юракдан ҳис қилган момонинг қалби чанқовузнинг сеҳрли оҳангидан яшариб юрсин!
Аҳмадали Шерназаров, "Халқ сўзи"

🌞 Issiq kunlarda 🔥 Kuksi mavsumi boshlandi!!!
Shunday issiq kunlarda Sizlar uchun maxsus muzdek ❄️ va mazali 😋 #KUKSI'ni ta'tib ko'rishga shoshiling 🏃!!!
🍜 Porsiya — 25000 so'm
🍜 1/2 porsiya — 20000 so'm
⏰ Ish vaqti: ertalab 7:00 dan, kechki 21:00 gacha
🚗 Guliston shahar bo'yicha yetkazib berish xizmati mavjud! 5 tadan oshiq buyurtma uchun yetkazib berish xizmati tekin🫡
📞Tel.: 94-772-8833 | 97-020-0908
📍Manzil: Do'stlik qo'rgoni (Oktabr), Nafis market (PPS ro'parasi)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞🚚💥🚐 #Дахшат Юраги бўшларга ушбу видеони кўриш тавсия этилмайди!
Кеча, 12-июнь куни Сирдарё тумани Бахт шаҳарчаси ҳудудида, бошқарувни йўқотган "Дамас" тезлик билан тўхтаб турган "Камаз"нинг орқасига урилганлиги акс эттирилган видеолавҳа тарқалди (ҳайдовчи вафот этганлиги айтилмоқда) 😰🤲👇

💸 Ховос туманида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.Z.” МЧЖ раҳбари М.Д. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга 800 АҚШ доллари эвазига банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтиб, муқаддам 3 млн сўмни қўлга киритиб, яна 7,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда 🚨👇

Сирдарё садоси
🔥 #Тезкор Гулистондаги трансформаторлардан бири ўтиндек ёнмоқда 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🚒🔥 Гулистон шаҳар "Тараққиёт" МФЙда содир бўлган ёнғин бўйича маълумот
Жорий йилнинг 13-июнь куни соат 13:34да Гулистон шаҳар, “Тараққиёт” МФЙда жойлашган Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонасига қарашли "ТП-80" ГКТП ТМ-100 киловатли трансформаторнинг ички қисми тўлиқ ёнган. Кўрилган текор чоралар натижасида ёнғин соат 14:01да тўлиқ ўчирилган.
"Ёнғин натижасида иснонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган", — дейилади вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабарида👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Жорий йилнинг 13-июнь куни соат 13:34да Гулистон шаҳар, “Тараққиёт” МФЙда жойлашган Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонасига қарашли "ТП-80" ГКТП ТМ-100 киловатли трансформаторнинг ички қисми тўлиқ ёнган. Кўрилган текор чоралар натижасида ёнғин соат 14:01да тўлиқ ўчирилган.
"Ёнғин натижасида иснонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган", — дейилади вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабарида👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Сирдарё садоси
🔥 #Тезкор Гулистондаги трансформаторлардан бири ўтиндек ёнмоқда 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
🔌🔥 Расмий #муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Гулистон шаҳридаги трансформатор пункти ёнаётганлиги ҳақида видео бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали томонидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
"Гулистон шаҳар "Тараққиёт" маҳалласидаги 80-сонли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктида юкламанинг кескин ошиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Хозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ходимларимиз томонидан трансформатор пунктини заҳирадаги трансформаторга алмаштириш чоралари кўрилмоқда", — дейилади филиал матбуот хизмати хабарида👇

🎉 Байрамона ўтган йил сарҳисоби
Жорий йилнинг 12-июнь куни Сирдарё вилояти Олий таълим муассасалари орасида илк маротаба ўқув йил сарҳисоби бўйича вилоят Мусиқали драма театр биносида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Гулистон давлат педагогика институти жамоаси хусусан, институт ректори, проректорлар, профессор-ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзолари, тюторлар ҳамда 600 нафардан ортиқ талабалар иштирок этди.
Институт матбуот хизмати хабарига кўра, ўқув йили давомида ўзининг самарали ва сермаҳсул натижалари билан намуна кўрсатган профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар, аъло баҳоларга ўқиган, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган талаба ёшлар ҳамкор ташкилотлар ҳамда партия фаолларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, театр жамоаси репертуарларидан жой олган мусиқий саҳна чиқишлари барчага кўтаринки руҳ баҳшида этди.