Сирдарё садоси
18.6K subscribers
28.7K photos
10K videos
107 files
15.8K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚖 Зоминда маст ҳайдовчи дарахт соясида ўтирган 3 нафар одамни ва 3 та машинани уриб юборгани айтилмоқда. Афтидан Cobalt ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган...

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди. Қайд этилишича, 2023 йил 13-июль куни соат 13:00ларда, Зомин тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик 4Р34 “Жиззах-Зомин-Савот-Янгиобод” автомобиль йўлининг 17-км.да, 1956 йилда туғилган ҳайдовчи “Кобалт” русумли, 25R603GА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бораётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, пиёдалар йўлкасида турган, 1991 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир қилган.

Натижада пиёда тан жарохати олиб “Чап курак бўйинчаси ёпиқ синиб силжиши” ташхиси билан Зомин ТМКга ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда 😰👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏬 #Пресс_тур "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури фаол амалга оширилмоқда.

Янгиер шаҳрида жойлашган “Elegant fiber textile” МЧЖ корхонаси салмоғи билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Сирдарё вилояти телевиденияси, босма ва электрон нашрлар вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 #Брифинг Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнашининг олдини олиш мақсадида «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали томонидан қандай тарғибот ишлари олиб борилмоқда? Бу борада истеъмолчилар қандай тавсияларга амал қилишлари зарур?

Бу ҳақда «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот котиби Бахтигул Хидиралиева маълумот берди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚰 Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди

Ховос тумани ҳокими в.в.б. Улуғбек Йўлдошев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Фурқат Акбаров тумандаги "Гулбаҳор" маҳалласида бўлиб, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича мавжуд имкониятларни кўриб чиқди. Шунингдек, энг биринчи галдаги вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра, ушбу ҳудудда жойлашган ичимлик сувини етказиб бериш объектини реконструкция қилиш, яроқсиз ҳолатга келиб қолган 35 метр сув қувурини янгилаш, шунингдек насос қурилмаси мукаммал таъмирлаш ва уни электр энергия билан таъминловчи электр симларини бардошлироғига алмаштириш режалаштирилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ишлар учун туман "Сувтаъминот" корхонасига маблағ ажратиш кўзда тутилди. Бундан ташқари, сув таъминоти ташкилотларининг имкониятини кенгайтириш, бу ишларга хусусий секторни жалб қилиш чоралари ҳам белгиланди.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌾 90 кун синов — тайёр даромад

Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров ва сектор раҳбарлари томонидан бир гуруҳ ёшларга 50 сотихдан экин ер майдонлари ажратиб берилди. Ёшлар бундан мамнун!

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 #Диққат Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17-июль (соат 10:00)дан бошлаб ўтказилади

Бунга кўра,
1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 — 06.08.2023 давомида;
2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 — 26.08.2023 давомида;
3-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 — 15.09.2023 давомида ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради). Жараёнда иштирок этиш шартлари билан ушбу видеоролик орқали танишишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин. Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥🚘 #Дахшат Қозоғистонда бир эркак жонини хатарга қўйиб, ёнаётган машина ичида қолиб кетган ҳайдовчини (хавфсизлик камарини қирқиб) ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлибди 😱👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚨 Қизчаларини қийнаб видеога олган аёлдан болалари олиб қўйилди

Вояга етмаган фарзандларини урган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди. Қайд этилишича, ҳолат жорий йил 14-июль куни Каттақўрғон тумани "Баландравот" МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган. Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎР ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган 🥹👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🚒🔥 "Гулистондаги савдо мажмуасида содир бўлган "ёнғин" бартараф этилди" — Сирдарё вилояти ФВБ ва ФВДТ хизматлари ҳамкорлигида навбатдаги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ўтган мазкур ўқув машқида бозорлар ва одамлар гавжум бўладиган масканларда содир бўлиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатлар олдини олиш ва содир бўлганида зудлик билан бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Даставвал саф кўриги ўтказилганидан сўнг, мажмуада содир бўлган шартли ёнғин объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда ёнғин-қутқарув бўлимлари томонидан бартараф этишга киришилди.

Ўқув машқининг ғоясига кўра нафас олишга яроқсиз муҳитда қолганларни қутқариш, махсус техника ва ускуналар ёрдамида бинонинг юқори қаватларида қолганларни эвакуация қилиш тадбирлари амалга оширилди. ФВБ Ахборот хизмати хабарига кўра, машқ якунида тадбирда йўл қўйилган хато-камчиликлар хусусида тегишли хизматлар масъулларига қўшимча тушунтиришлар берилган.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️