Сирдарё садоси
18.6K subscribers
28.7K photos
10K videos
107 files
15.8K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🦅 Қушлар учун "бошпана" ясалди

Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғида 1 апрель — Халқаро қушлар куни муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги томонидан “Қушларни асрайлик” танлови ва “Энг яхши инновацион қуш уяси” лойиҳасининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда табиат ва қушлар оламига қизиқувчи вилоятнинг 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 100 дан зиёд ўқувчи-ёшлари, талабалар иштирок этди.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🎉 #Тезкор #Диққат #Тарқатинг
Сирдарёлик ёшлар диққатига!

Фақатгина бугун, 3-апрель куни соат 15:00да Гулистон шаҳар "Алпомиш" спорт мажмуасида "Конституция ўзимизники!" номли сирдарёлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтади.

Унда эстрадамиз ёрқин юлдузлари Нилуфар Усмонова ҳамда Ёрқинҳўжа Умаровлар иштирок этишади. Барча ёшлар учун кириш бепул (яқинларга улашинг) 🤩👍👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🏢 Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган бино аслида қандай кўринишга эга бўлиши кўрсатилди 😳👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
#expert_fikri

Амалдаги Конституциядан фарқли равишда энди фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқари органларига ва мансабдор шахсларга ҳам мурожаат қилиш принциплари қўшилаётганини кўришимиз мумкин.

🔗 Батафсил

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
🔞 #Диққат Педофилларни кимёвий бичиш масаласи бўйича петиция эълон қилинди

"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталига педофилларни кимёвий бичиш масаласидаги мурожаат жойланди. Энди мазкур мурожаат 90 кун ичида камида 10 мингта овоз йиғса, бу масала кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Олий Мажлис палаталари томонидан регламентлари асосида тартибга солинади. Мурожаатда сўнгги кунларда жамоатчилик орасида кенг муҳокама бўлаётган Хоразмдаги меҳрибонлик уйи билан содир бўлган воқеа эсланади ва бу турдаги жиноятлар учун умрбод қамоқ ёки кимёвий бичиш усули тарзидаги жазо чораларини таклиф қилади.

"Қизларни мажбурлаб зўрлаш ёки фоҳишаликка мажбурланиши бутун умрлик кучайтирилган тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки жинсий алоқа қилган эркакни кастрация қилиш бўйича жазоларни тайинлашни таклиф этаман. Буни қонунчиликка киритиш зарур", — дейди петиция муаллифи. Петицияга овоз бериш қуйидаги ҳаволада.

Батафсил маълумот 👈

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛣 #Пресс_тур "Обод қишлоқ" дастури ижроси амалда

Боёвут тумани "Совотобод" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури асосида амалга оширилган ишлар юзасидан пресс-тур ўтказилмоқда. Унда журналистлар, ОАВ ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг Ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишмоқда.

Дастлаб, иштирокчиларга туман ҳокимининг ўринбосарлари ва сектор раҳбари томонидан маҳаллада "Обод қишлоқ" дастури асосида аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди: мавжуд муаммолар тан олинди, якунига етказилган ишлар бўйича аниқ фактлар кўрсатилди ҳамда давом этаётган жараёнлар билан таништирилди (батафсил @Boyovutliklar'да ёритилиб борилади)👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗 Конституция ўзимизники!

Гулистон шаҳридаги 15-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар Адлия бўлими, Мактабгача таълим бўлими ҳамда ташкилот ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар констуциямизнинг янги лойиҳаси, референдум тушунчаси, унинг ҳуқуқий асоси, юртимизда ўтказиладиган ушбу сиёсий тадбирларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида фикр юритдилар.

Шунингдек, мамлакатимизда сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳамда жорий йилнинг 30-апрель санасида ўтказиладиган референдум ҳақида маълумотлар берилди. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги Қомусда уларнинг сони 155 тани ташкил этиб, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. Ҳудудларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
💊 #Диққат Ўзбекистон ҳудудига кириб келган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препарати муомаладан қайтариб олинмоқда

Маълум бўлишича, Испанияда Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг ишлаб чиқариш амалиёти талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган 🥺👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️