Амирбек Ғаниев | ПРЕСС-БЛОГЕР
89 subscribers
470 photos
111 videos
67 links
Янгиликлар. Шахсий фикрлар. Одамлар учун энг муҳими. Халқ фикри.

«Sirdaryo|LIVE» • Сирдарё вилоятининг расмий блогери | Ахборот хизматини рахбари

Лойихани қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/sirdaryo
Download Telegram
📹#Пресс_тур Гулистон "Ишга марҳамат" мономарказида 2022 йилнинг 26 августга қадар 1263 нафар тингловчилар (886 нафари аёллар, 377 нафари эркаклар) ўқишни тамомлади. Уларнинг 612 нафарини ёки 48,0 фоизини бандлиги таъминланди

Бу ҳақда, бугун 26 август куни бўлиб ўтган пресс-турда мономарказ директори Фарход Қаршибоев каналимиз (@SV_LIVE) админига маълум қилди. Қайд этилишича, Сирдарё вилояти бўйича бандлиги таъминланган битирувчиларнинг 77 нафари ишга кирган, 500 нафари ўзини-ўзи банд қилган, 5 нафари ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган, 4 нафари кредит олган, 14 нафари субсидия олган, 1 нафари мигрант, 11 нафари бошқа йўналишларда иш фаолиятини олиб бормоқда.

ЭЪтиборлиси, мономарказда 1 нафар сурдо-таржимон ишга қабул қилинганлиги, ҳозирги кунда жами 40 нафар ногиронлиги бор фуқаролар касб-ҳунарга ўргатилган.

Замонавий, кенг имкониятларга эга вилоятимизда ягона бўлган мазкур мономарказга касб-ҳунарга эга бўлмоқчи бўлган фуқароларни таклиф этамиз.

Telegram🇺🇿 | Telegram🇷🇺 | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram