Sharg‘un shahar hokimligi Аxborot xizmati
45 subscribers
2.05K photos
352 videos
3 files
1.45K links
Surxondaryo viloyati Sharg‘un Shahri Hokimligining telegram kanali
Download Telegram
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш бўйича вазифалар:

Янги мактаблар қуриш, хусусий миллий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш;

● Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан, 2022 йилда 3 фоизга ошириш;

● 2022-2026 йилларда 217 та «Баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича Дастурни амалга ошириш;

● Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Айни пайтда ўтказилаётган Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг замонавий кўчма телевизион студияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

🌏 Каналга уланиш:
👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Қашқадарёлик блогер ер олиб беришни ваъда қилиб, 7 млн сўм олган вақтида қўлга олинди

Муқаддам қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ҳамда босқинчилик жиноятларини содир этганлик учун суд ҳукми билан 10 йилдан ортиқ муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан фуқаро Ш.М. берилган жазодан ўзига хулоса чиқармаган кўринади.

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи YouTube блогери Ш.М. фуқарога 3 сотих ер олиб беришни ваъда қилиб, келишилган 7 миллион сўм пулни 21 февраль куни олаётган вақтида қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, фирибгарлик йўли билан осон бойлик ортиришни мақсад қилган ушбу шахс шаҳар ва туман ҳокимликларида танишлари кўплиги ҳақидаги ёлғон гаплари билан ўзгалар ишончини қозониб, мансабдор танишлари орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Forwarded from Заҳириддин Тўраев
Кутубхоначилар учун семинар-тренинг ташкил этилди

Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказида “Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатдан янада ривожлантириш” мавзусида семинар ўтказилди. Унда вилоят, туманлар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.

Термиз шаҳрида Адиб Собир Термизий номидаги вилоят, 13 та туманда биттадан ахборот-кутубхона маркази фаолият юритаётган бўлиб, китоб фонди 720 минг нусхани ташкил этади. 320 нафар ходим китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.

Семинарда ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан қулай шароитлар яратиш, ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва сифатли тўлдириб бориш масалаларида сўз юритилди. Ўзаро тажриба алмашиш, кутубхоначиларнинг амалий кўникмаси ва касбий маҳоратини янада оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Заҳириддин Тўраев иштирок этди.
📣 Ҳурматли сурхондарёликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг телеграм мессенжердаги расмий каналига аъзо бўлинг.

Унда воҳамиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолиятига оид материаллар эълон қилиб борилади.

🌏 Бошқарманинг расмий телеграм каналига қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин: 👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 19 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 9 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.