SHAFOAT.UZ || Расмий канал
1.71K subscribers
2.98K photos
2.09K videos
563 links
Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий шахсий телеграм канали

Шиоримиз: Соф Исломий ақида, Аллоҳ таоло розилигини топиш, Илм нурини тарқатиш.
Download Telegram
#Тавъсия

Шайх Муҳаммад Аввома
ҳазратларида ўзгача хулқ бор. Дарсларида гувоҳ бўлганман. Ўрганган хадислари ўзларига хулқ бўлиб зийнат бўлган. Шайхимиз томонларидан ажойиб асар таъвил қилинган экан. Биродарларимиз таржима қилишибди. Жуда керакли маълумотлар хужжатлари билан келтирилибди. Даволанишлигим жараёнида дори–дармондан кўра, ушбу ҳамроҳ кўпроқ шифо бўлди деб ўйлайман. Ушбу китобдаги илмдан қўрқмай даъват қилсак ҳам бўлади. Сабаби ҳазрат томонларидан носаҳиҳ асар келтирилмайди. Ўқиб мазза қилдим. Кўп истеъфода олдим.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу мўжазгина китоб долзарб мавзуни ўз ичига олади. Шайхимиз томонидан битилган ушбу асар, барчамизга зарур фарзанд тарбиясидаги нозик жиҳатларигача ўргатади. Зурриётимиздан солиҳларнинг камол топиши биздан садақа–ю жория бўлади. Айни ушбу китобда солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади, аҳли солиҳларнинг фарзанд тарбиясида ибратли сўзлари, ҳаётий намуналари келтириб ўтилган. Мен ушбу асарда сафарда ўқиб тугатган эдим. Сиз ҳам ўқинг! Жуда кўп манфаатга эришасиз деб умид қиламан!

Камина

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу китоб инсонга қандай яшашни ўргатади. Айни келажакка қадам қўяётган ҳар бир инсонга орзу–мақсад ва унга эришиш йўлида қўлланма бўлади. Муаллифнинг жонкуярлигига гувоҳ бўласиз. Китобни жуда илмий деёлмайман. Бироқ, ақлни чарқлайдиган, инсонда катта мақсадлар туйдирадиган, энг асосийси ўша мақсадга интилишни ўргатади. Ўқидим. Сиз ҳам ўқиб кўринг!

Ҳодимингиз

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Фотиҳ Думанда ёзувчиликнинг ўзгача қирраси бор. Услуби жуда ажойиб. Учинчи китобини ўқиб тугаттим. Маҳмуд Ҳудоий, Яҳё Афандилар билан яшадим. Учинчи қаҳрамон Шамсиддин Сивакий билан ҳам яшадим. ИншаАллоҳ келгуси Туркия сафаримда барчаларини мақбараларини зиёрат қилишга жазм қилдим. Асарни ёритиш услуби таърифига тил ожиз. Кўп яхши гапларни айтгим келди. Бироқ сизни ушбу асар мутоласидан кечиктирмай. Тезроқ ўқинг!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар бизга Тасаввуфнинг моҳиятини жуда гўзал услубда очиб беради. Асар муаллифи Шайх Зулфиқор Аҳмад ҳазратлари замонамизнинг ҳақиқий муршидларидан бири ҳисобланадилар. Асарни арабий матни билан Устозимиз Шайх Раҳматуллоҳ Термизий билан малака ошириш дарсларида танишган эдик. Юртимиз катта устозларидан Абдулқодир Абдур Роҳим томонларидан гўзал таржима ҳамда шарҳ бўлибди. Ўқиб жуда кўп илм ҳосил қилдим. Алҳамдулиллаҳ. Ушбу асар сизга нафс тарбиясида, қалб ҳаловатига эришиш йўлида ажойиб ҳамроҳ бўлади. Китоб орқали Нақишбандийликнинг вирдларидан хабардор бўласиз. Муаллифнинг холислиги бошқа сулуқ шайхларининг ибрат ва тажрибаларидан ҳам келтириб ўткан. Хуллас таърифлашга тилим ҳам илмим ҳам озлик қилади.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Шайхимиз Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг навбатдаги асарлари самалётда каминага ҳамроҳлик қилди. Ўқишни тавсия қиламан. Ибратли ҳодисаларидан иншаАллоҳ улуғ жойларда туриб сизларга айтиб бераман. Мадинага боргунча ўқийман деган эдим. Самалётда тугаб қолди. Бу ҳам асарни гўзаллигидан-да…
Ичимликка эътибор қилманг. Нафрат сабаб баъзи ичимликларни тарк этганман. Шу ичимлик доимий ҳамроҳимга айланган. Соғликка ҳам фойда. Энг асосийси Ислом душманлариники эмас!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу китоб жуда мўъзам, аммо шу мазмундаги асарларнинг энг гўзали дея оламиз. Ўқиб жуда кўп фойда топдим. Шайхимиз томонидан оят–ҳадислар кучли тафаккур билан шарҳланган. Ибратли воқеалар зийнат бўлиб турибди. Ўқиб Сизга ҳам илингим келди.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг маноқибларини баён қилиб беради. Бугунги кунда турли хил тутириқсиз даъволар умматни мазҳабдан узоқлаштиришга қаратилган. Ушбу асарни ўқиган кишида уларга қарши имунитет хосил бўлади. Имом Аъзамнинг нечоғлик буюклигини ўрганасиз. Илми, тақвоси, ибодати, бу умматга қилган ҳизмати билан танишасиз. Ўқиб кўп фойда олдим ва сизга ҳам илиндим.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Кичик ҳажимда ёзилган ушбу асар таржимасида кўплаб маълумотлар берилибди. Аслида шайхимиз Нақшбандий ҳазратлари ҳақида ҳар қанча асарлар таъвил қилинса–да оз. Бироқ ушбу асарда шайхимизнинг умр йўллари, умматга қилган хизматлари, сўзлаган ҳикматлари, энг зарури, бу йўлнинг шариатга муофиқ эканини ҳақида одилона очиб берилган. Ўқидим ва ўқишингиз учун илиндим!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий


@shafoatuz
#Тавъсия

Шайх Алижон қори томонларидан тайёрланган ушбу китобни ўқиб, руҳим ажойиб озуқаланди. Китобни ўз руҳиятлари билан ёзибдилар. Гўё суҳбатлашиб ўтиргандек яйрадим. Бундаги услубда дуо қилган банда аниқки, дуосини ижобатини кўради. Сиз ҳам ўқинг! Дуоларни ёдлаб олинг!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асарда бугуннинг мавзуси ёритилибди. Биродарлар орасида таҳорат, ғусл, намоз, ақида, ихлос масалаларида кўп васвасага тушиб қолганларни кўраман. Тавъсияларим билан яхши бўлишганини айтишади. Аммо қўлларига бир қўлланма тақдим қилолмас эдим. Алҳамдулиллаҳ ушбу китоб бу масалада йечим бўлади! Муаллиф ҳазратларидан ҳамда таржимон устозимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар бандага жуда катта мотивация беради. Роббисига суянишни, қандай яшаш сирларини ўргатади. Ўз номига муносиб имоцияни сизнинг вужудингизга тақдим этади. Муаллифнинг услуби ҳам ажойиб. Бу янги фан. Муаллиф инсонни руҳи билан ишлайди. Асар орасидаянгиликлар кўп. Баъзи мпълумотлар ҳужжат талаб қилади. Бироқ ўзликни англашда, нафсини, ркҳини танишда фойда келтирадиган маълумотларга ҳужжат шарт эмас. Ўқиб жуда катта руҳий озуқа олдим. Сизга ҳам тавъсия қиламан.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар қаҳрамонларининг бошидан кўп синовлар ўтди. Улар ҳаловатни саждада, Аллоҳга суянишда топдилар. Бадий асар экан, ибратли нуқталар манфаат беради деб умид қиламан!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар бир ой Маккада сумкамда юрди. Хатто зам–зам тўкилиб шу аҳволга келди. Буни ўқиб тугатиш ҳеч нарса эмас. Тушиниш, англаш учун кенг тафаккур, салмоқли илм керак экан. Насиба бугунга ўқиб тугатдим. Нафсини тарбия қилолмаётганлар учун, тасаввуф ихлосмандлари учун, китоб ўқишда малака эгалари учун ажойиб асар. Ўқиб яйрайсиз. Бир–бир йиғлайсиз! Хуллас илмга эришасиз!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар илмий асар! Ичимиздаги биз эътибор бермайдиган иллатларимиз очиб берилган экан. Ҳақиқатда Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг заковати жуда гўзал. Ўқиб ўзимизни ислоҳ қилишимизга сабабчи бўлади деб умид қиламан!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#Тавъсия

Ушбу асар ҳақиқатдан қомусий асар экан. Жуда мураккаб. Муаллифининг тилларда достон фазилати билан бирга илм даражалари ҳам жуда юксак экани кўринади! Ушбу асардан далил келтиришда кўп фойдаланса бўлади. Китобни олимларимиз шарҳласалар яна кўп фойдали бўларди. Барча аҳли илм ҳамда китоб ўқишдан тажрибали китобхонга ўқишни тавсия қиламан!

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz