Sevara Urinbayeva
2.91K subscribers
9.8K photos
1.03K videos
23 files
4.3K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Download Telegram
#Адлиядан_қулайлик

Давлат хизматлари марказларида иш қизғин.

Шу кунларда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун келувчилар сони кўпайган.

Ходимларимиз сўнгги мижозга қадар ишлашмоқда.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ифторлик учун шароитлар яратилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири тушунтириш берди

28 мартдаги матбуот анжуманида Daryo.uz нашри журналистининг жиноий жазоларни қўллашда қонунчилик ва суд амалиёти бўйича саволига берган жавобим айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинибди. Аслида журналист саволида аниқ шахсларга нисбатан қўлланилган жазони мисол келтирган бўлсада, бу масалага мен эмас суд баҳо беришини айтиб, мендан қонунчиликда жуда кўп миқдорда растрата ва талон-тарож ҳамда бошқа мансабдорлик жиноятларига нисбатан 500 минг сўм пора олиш жиноятига оғирроқ жазо белгиланганлигига муносабат сўраган. Мен жавобимда аниқ суд ҳукмига эмас, балки жиноят қонунчилигидаги жазони белгилашга асос бўлган мезонларга тўхталинган.

Хусусан, таъмагирлик йўли билан пора олиш учун (пора суммасидан қатъи назар) жазонинг нисбатан юқорироқлигини ушбу жиноятининг жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини ва оқибатларини мисол орқали тушунтириб берганман. Чунки журналист келтирган 1-жиноят тури, яъни жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож учун (Жиноят кодекси 167 м.3 қ.) БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 3 йилгача аҳлоқ тузатиш иши ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бунда етказилган зарар қопланганда озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш қўлланилмаслиги белгиланган. 2-жиноят тури, яъни таъмагирлик йўли билан пора олиш (ЖК 210 м.2 қ.) учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Афсуски, айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари журналист саволидан қонунчиликдаги белгиланган жазога муносабат билдириш қисмини тушириб қолдириб, “Вазир нега 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга, давлат пулини талон-тарож қилган ҳоким эса 1 йилга қамалганига изоҳ берди” деган мавзу билан нотўғри (контекстдан олинган) маълумот тарқатишмоқда.

Мулоқот видеоси билан юқорида танишишингиз мумкин.👆🏻
#Adliya_xabari

2010 йилгача берилган “права”сини алмаштиришга улгурмаганлар янгисини олиш учун қайта имтиҳон топширмайди

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўз вақтида ололмаган фуқаролар жаримага тортилмайди.

31 март – 2010 йилгача олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг охирги муддати.

1 апрелдан бошлаб ушбу турдаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

Адлия вазирлиги Kun.uz сўровига жавобан 2010 йилгача бўлган даврда гувоҳнома олган ҳамда ҳали янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар сони 5500 тани ташкил этаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, йил охиригача янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириладиган эски “права”лар эса 279 мингта.

Чилонзор ДХМ директори Жалолиддин Холмуродовга кўра, 1 апрелдан кейин ҳам ДХМ ёки ЙҲХХга бориб 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирса бўлади.

Муддат ўтгани учун жарима ундирилмайди, қайтадан имтиҳон топшириш талаб этилмайди.

Аввалроқ ҳайдовчилар белгиланган муддатда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина рулига ўтириш транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш деб ҳисобланиши ва бу ҳолат аниқланган тақдирда ЙПХ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиши ҳақида маълумот бергандик.
Қонунчиликда ҳужжатсиз машина бошқарганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (айни пайтда 300 минг сўм) миқдоридаги жарима кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
#2023_йил_1_апрелдан

🗓 1 апрелдан нималар ўзгаради?

🔹Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади БАТАФСИЛ

🔹Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади БАТАФСИЛ

🔹Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади БАТАФСИЛ

🔹Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади БАТАФСИЛ

🔹Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади БАТАФСИЛ

🔹Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади БАТАФСИЛ

🔹Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади БАТАФСИЛ

🔹Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔹Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади БАТАФСИЛ

🔹Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади БАТАФСИЛ

🔹Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади БАТАФСИЛ

🔹Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади БАТАФСИЛ
#Adliya_munosabati

Расмий муносабат

Адлия вазирлиги тизимида ишлаётган ходимларнинг, хусусан, раҳбарларнинг давлат хизматчиси обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат содир этишдан тийилиши, уларнинг жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормаларига риоя қилиши юзасидан мунтазам чоралар кўриб боради. Шу билан бирга, кўп минг сонли ходимларнинг ҳар бирини ишдан ташқари вақтда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш имконияти чекланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақида бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас.

Такидлаш жоизки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар тўплами, кенг жамоатчилик вакиллари билан бамаслаҳат, маромига етказилган ҳолда қабул қилинди.

Ушбу ўзгартиришларга асосан, жинсий жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда, мазкур шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланмоқда.

Мазкур қонун ҳозирда Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Адлия вазирлиги жамиятда хотин-қизлар, хусусан, вояга етмаган ва имконияти чекланганларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан барча фаоллар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маьлум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим янгилик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Туҳмат,
яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

Агарда туҳмат:

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️
360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш жараёнлари...

Таассуротлар, фикрлар, эътирофлар...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Ҳақорат қилганлик
– шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️60 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

🔰 Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Adliya_xabari

XABAR

Sobiq xodim X.R. hamkasblari sha'ni va qadr-qimmatini kamsituvchi ma'lumotlarni ijtimoiy tarmoqlarda tarqatib kelganligi holati aniqlanib materiallar tegishli huquqni muhofaza qilish idoralariga yuborilgan va hozirda unga nisbatan tergov harakatlari olib borilayotganligi ma'lum qilinadi.

Adliya vazirligi
Axborot xizmati

@adliyangiliklari
⚡️Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади

Бугунги кунда мамлакатимизда 4 минг 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 минг 619 нафарни ташкил қилмоқда. Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра,  адвокатлик лицензиясини олишга имтиҳон топшириш учун талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши талабини бекор қилиш белгиланмоқда.
#Adliya_xabari

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Cherchez la femme?

Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги қизлар билан рўй берган воқеа кўплаб муаммоларни юзага чиқарди. Мана улардан бири.

Тажовузкорлардан бири вилоят адлия бошқармаси бошлиғи экани маълум бўлгач, Адлия вазирлигига норозилик ва танқидлар тўлқини келиб тушди. Лекин ўзгача нафрат вазирга, собиқ вазир ёки бошқа масъул шахсларга эмас, икки аёлга қаратилди - давлат тили бўйича маслаҳатчи Шахноза Соатова ва вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.

Турли постларда айнан улар аёл ва она бўлгани учун уларни жавобгарликка тортмоқчи бўлишди, қўполликда айбланди. Икки аёл қарорлари, иши ёки сўзлари учун ҳақоратланмаган. Улар аёл бўлишда айбдор, демак, уларга талаб ҳам "бошқача". Аёллар айбдорлиги учун эмас, балки аёл эканликлари учун улардан камроқ қўрқишади, яъни бундай нозик мавзуда шарҳлар ёзиш орқали сиз янада кўпроқ нафратни кўрсатишингиз мумкин.

Иккита аёл бутун бошли вазирлик фаолияти учун жавоб бериши керакми? Наҳотки бутун айб давлат тили бўйича маслаҳатчи ва матбуот котибига қаратилиши керакми?

Шахноза Соатованинг ўзи жамоавий масъулиятни инкор этмаслигини таъкидлаган ҳолда нега бутун айб уларга ағдарилаётганини тушунмаслигини билдирди. - Ахборот хавфсизлиги ва кибержиноятларга масъул органлар, нимага булар урчиб кетяпти? Нима қилайлик, умуман ишламайликми, яшамайликми?, - деб ёзди Соатова.

Айбдорлар адолатли ҳукм қилиниши, барча айбдорлар муносиб жазоланиши керак. Бироқ, бунинг учун қонун мавжуд. Ҳар қандай босимлар тажовузкорликнинг қўрқоқ кўриниши, зўравонликнинг бир томонидир.

Ёдингизда бўлсин, бундай таъқибларда иштирок этиш билан сиз аёл сукут сақлаши ва айбини тан олиши керак бўлган дунё тартибини қўллаб-қувватлайсиз. Аёлларни алоҳида нафрат билан нишонга олиш орқали сиз хавотирларни кўтарадиган, бошқа аёлларни қўллаб-қувватлайдиган ва бошқа нуқтаи назарга эга бир нечта аёллар овозини ўчирасиз.

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #Таъқиблар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
#Adliya_xabari

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий мажлис Сенати томонидан тасдиқланди


Жорий йилнинг 6 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.

Ушбу Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кам таъминланган шахсларга, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилган шахсларга ҳамда психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларга кўрсатилиши белгиланмоқда.

Мазкур Қонунга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш имконияти яратилмоқда. Мазкур адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали тасодифий танланади.

Маълумот учун: амалда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиши учун адвокат фақат жиноят ишлари бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жалб этилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда “Юридик ёрдам” ахборот тизимида эълон қилинади.

Бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилиши
ва шаффоф тизим яратилиши фуқароларга одил судловга эришиш даражасини оширади.


Адлия вазирлиги
Ахборот
хизмати