Sardor Abduqodirovich
697 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Қайси давлатдан Ўзбекистонга энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилиниши маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
Қозоғистон – 36,1 %
Россия – 25,6 % 
Бразилия – 12,4 %  
Беларусь – 4,4 %  
Покистон – 3,6 %  
 Бошқа давлатлар – 17,9 %

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
1 Буғдой – 113,1 млн. АҚШ долларига
2 Шакарқамиш – 59,6 млн. АҚШ долларига
3 Маргарин маҳсулотлари – 52,1 млн. АҚШ долларига
4  Қорамол гўшти – 26,5 млн. АҚШ долларига
5  Ўсимлик ёғи – 22,5 млн. АҚШ долларига
6 Картошка – 21 млн. АҚШ долларига
7 Какао ва шоколад – 19,6 млн. АҚШ долларига
8 Буғдой уни – 16,4 млн. АҚШ долларига
9 Банан – 11,5 млн. АҚШ долларига
10 Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 млн. АҚШ долларига
11 Сут маҳсулотлари – 8,7 млн. АҚШ долларига
12 Чой – 7,4 млн. АҚШ долларига
13 Парранда гўшти – 7,2 млн. АҚШ долларига
14 Мандарин – 5,9 млн. АҚШ долларига
15 Маккажўхори – 5,7 млн. АҚШ долларига
16  Кофе – 5,1 млн. АҚШ долларига

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлари белгиланди

Марказий банк 13 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14.38 сўмга тушиб,  бир доллар 11 315,00 сўмни ташкил қилмоқда.
Евро курси 74.55 сўмга пастлаб, 12 302,80 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси эса 7.65 сўмга арзонлашди. Энди 1 рубль 135,31 сўмни ташкил этмоқда.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Глобал иқтисодиёт ўсиши суръати пасаяди — Жаҳон Банки  

Бу Марказий Осиё ва Европадаги иқтисодий вазият билан боғлиқ.

Экспертларнинг сўзларига кўра, ҳарбий можаро Шарқий Европага пандемиядан ҳам кучлироқ зарба беради.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ошди

Давлат статистика қўмитаси бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилди.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда. 
Қайд этилишича, бу 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ўсди.
2022 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4 604,6 минг сўм (420 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 % га ўсди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистонга қанча электромобиль кириб келгани маълум қилинди

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ИҚТИСОДИЁТ

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 57,5 млрд сўм кешбек тўлаб берилди — ДСҚ

2022 йил 1 январдан харид чекларини “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид сўммасидан 1% кешбекка эга бўлмоқдалар.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 млрд. АҚШ долларига ёки 61,2 % га ошганини билдириши айтилади.

Ташқи савдо айланмаси – 17,2 млрд. АҚШ доллари.
Экспорт – 7,1 млрд.
маҳсулотлар – 6,2 млрд.
хизматлар – 837 млн.
Импорт – 10,1 млрд.
маҳсулотлар – 9,4 млрд.
хизматлар – 727 млн.
Салдо – -3 млрд.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда

Марказий банк 20 майдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 42.37 сўмга тушиб, бир доллар 11 088,20 сўмни ташкил қилмоқда.

Евро курси 71,20 сўмга пастлади ва 11 642,61 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2.69 сўмга қимматлади. Энди 1 рубль 177,91 сўмни ташкил этмоқда.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Евро-6” юқори сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан нефт-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги таъминлаш, нефть маҳсулотларини диверсификация қилиш, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида берган топшириқлари ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини босқичма-босқич модернизация қилиш, юқори сифатли экологик тоза бўлган дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилди ҳамда қисқа даврда ижобий натижаларга эришилди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 млрд. АҚШ долларига ошган.

Бунда экспорт ҳажми 8,3 млрд. долларга, импорт ҳажми эса 12,2 млрд. долларга тенг бўлди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅