Sardor Abduqodirovich
738 subscribers
4.63K photos
958 videos
6 files
4.32K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Навоийлик умидли спортчиларимиздан бири бўлган Савриддинова Мохларойим 2003 йилда Навоий шаҳрида таваллуд топган.

БОКС спорт турида эришган ютуқлари:
-2018 йилда Сурхандарё вилоятида бўлиб ўтган Халқаро турнир совриндори;
-2019 йилда Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Қозоғистон давлатида бўлиб ўтган Халқаро турнир совриндори;
-2019 йилда БАА нинг Фужайра шахрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати совриндори;
-2020 йилда ўзбекистон чемпионати финалчиси.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Хитой Навоийда янги завод қуради. У ерда коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқарилади

Жорий йилнинг 23 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар Академияси Синьцзян Физика ва кимё техника институти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш бўйича Хитой Фанлар Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўртасида келишув мавжуд бўлиб, унга асосан Хитой томони 10 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши ва завод йўлга қўйилгач, йилига 36,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари учун табиий ва кимёвий моддалар, шу жумладан коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ҳозирда корхонани тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш ва эркин иқтисодий ҳудудга аъзолик масалалари бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Instagram|Facebook| YouTube
​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, Сизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра 2021 йилнинг дастлабки 5 ойларида Навоий вилояти хорижий давлатларга 534,7 тонна гилос экспорт қилган.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 14,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

Ташқи савдо айланмаси – 14,6 млрд. АҚШ доллари

🟢 Экспорт – 5,7 млрд.
🔹 маҳсулотлар – 3,7 млрд.
🔸 хизматлар – 876,4 млн.

🔵 Импорт – 8,8 млрд.
🔹 маҳсулотлар – 8,3 млрд.
🔸 хизматлар – 511,4 млн.

🟣 Сальдо – 3,1 млрд. АҚШ доллари

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

🔸 мева ва резаворлар – 70,2 минг тонна

🔸 қуритилган мева ва резаворлар – 25,8 минг тонна

🔸 сабзавотлар – 419,7 минг тонна

🔸қалампир – 6,5 минг тонна

🔸 узум – 2,0 минг тонна

🔸 майиз – 16,3 минг тонна

🔸 ерёнғоқ – 9,4 минг тонна

🔸 тарвуз-қовун – 2,8 минг тонна

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
Кичик ҳалқа йўли ва Салар канали устида қурилаётган кўприкнинг узунлиги 788 метр бўлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу кўприкни бориб кўрди.
6 қаторли янги кўприк ва йўл соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қуватига эга бўлади. Натижада Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 дақиқага камаяди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой в Ташкенте созидательной работой.
Длина моста над Малой кольцевой дорогой и каналом Салар составит 788 метров. Глава государства ознакомился с ходом строительства.
Новый шестиполосный мост и дорога будут иметь пропускную способность до 12 тысяч автомобилей в час. В результате загруженность дорог в Сергелийском районе снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.

#Mirziyoyev #tanishuv #infratuzilma #yullar

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ассалому алейкум!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Тошкентга кимлар киритилади?

❗️Яқинларга улашиб қўямиз, билиб олишсин.

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅