Sardor Abduqodirovich
717 subscribers
4.63K photos
963 videos
6 files
4.32K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Coca-Cola компаниясининг собиқ бош директори Брайан Дайсоннинг 30 сонияли нутқи:

"Тасаввур қилинг, ҳаёт - бу бешта юмалоқ шарчалардан ясалган ўйиндир. Бу шарлар - Иш, Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Қалб. Ва сиз ҳаммасини ҳавода муаллақ ушлаб туришингиз керак бўлади.

Тез орада сиз Иш шарчасини резинадан тайёрланганлигини тушуниб етасиз - агар сиз уни тасодифан тушириб юборсангиз, у сакраб қайтиб келади, аммо қолган тўртта шарлар - Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Қалб - шишадан ясалган.

Агар сиз улардан бирини бехосдан тушириб юборсангиз, у тиклаб бўлмайдиган даражада шикастланади, синади, тирналади ёки, ҳаттоки, парчаланиб кетади ва у ҳеч қачон илгаргидек бўлолмайди.

Сиз буни тушуниб етишингиз ва буларнинг содир бўлишини олдини олишга ҳаракат қилишингиз керак. Иш вақтида максимал даражада самарали ишланг ва ўз вақтида уйга кетинг.

Қайси шарчаларни кўпроқ асраш кераклигини унутманг".

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Навоий-Автосавдо" - ишончли ҳамкорингиз!

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Енгил автомобиль экспорти 85 млн. АҚШ долларига ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь -май ойларида хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

- Қозоғистон – 127,1 млн.

- Афғонистон – 2,7 млн.

- Украина – 2,3 млн.

- Қирғиз Р. – 1,0 млн.

- Россия – 955,9 минг

- Озарбайжон – 444,7 минг

- Тожикистон – 339,1 минг АҚШ доллари

2021 йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Ватанимиз истиқболини тараннум қилишга муносиб ҳисса қўшиб, Тўртинчи ҳокимият мақомини олган Матбуот хизматида, кун-у тун меҳнат қилаётган Сиздек ижодкорларни касб байрамингиз - 27 июнь –“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Маълумки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳар доим машаққатли ва маъсулиятли бўлган. Мамлакатимиз тараққиётида очиқлик, ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган бир пайтда, Навоий вилоятида ҳам ахборот етказишнинг жадал ривожланишида Сизларнинг меҳнатингиз таҳсинга лойиқ.

Ҳар қандай касб замирида эзгулик ётар экан, шубҳасиз Сизлар ҳам халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлисиз. Шу ўринда соҳа ривожида беминнат хизматингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизни заҳматли касбингизда улкан зафарлар, оилангизда тинчлик –тотувлик ҳамда мустаҳкам соғлиқ тилайман.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Ассаламу алайкум !

Якшанба дам олиш кунингиз файзли барокатли қувончли лахзаларга бой ўтсин!!!

Аллоҳим сизга икки дунё саодатини берсин. Буюк Роббим барчамизни Жаннатларига муносиб кўрсин. Аллоҳимнинг севган бандалари қаторида бўлинг.
Хонадонизга тинчлик хотиржамлик фарзандларингизни бахту саодатни кўринг .Хайрли тонг Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин !!
👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ташқи ишлар вазирининг АҚШга бўлажак ташрифи санаси маълум қилинди
Аввалроқ, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Америка Қўшма Штатларига ташриф буюриши ҳақида ёзган эдик.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 27 июнь – 4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...


- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим!
Одамлар орасидаги оқибатга, меҳр-мурувватга барака ато қил!
Амин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алейкум !
Яна бир янги тонгга етказган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таоло кун давомида устингиздан раҳматини ёғдирсин!

👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#Табобат

ЎНТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:

1. Қуёш нури
2. Кўп сув ичиш
3. Тунда етарли уйқу
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Қаноат

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Investitsiyalar va tashqi savdo vazirining o‘rinbosari Sh. Vafayev Toshkentda Fransiya taraqqiyot agentligi delegatsiyasi bilan muzokaralar o‘tkazdi.

FTA vakillari O‘zbekistonda iqtisodiy o‘zgarishlar jarayonlariga moliyaviy, investitsiyaviy va maslahat yordamini kengaytirishda davom etishga tayyorligini bildirdi. Xususan, tomonlar qo‘shma investitsiya loyihalarining amalga oshirilishini batafsil muhokama qildilar, shuningdek, O‘zbekiston bilan 2021-2025 yillarga mo‘ljallangan yangi hamkorlik dasturining imzolanishini mamnuniyat bilan qayd etdilar. Dastur umumiy qiymati 1,2 milliard yevrodan ortiq bo‘lgan 12 ta yangi loyihani moliyalashtirishni nazarda tutadi.

Shuni ham aytib o‘tish joizki, kichik va o‘rta biznesni moliyalashtirish sohasida hamkorlikni kengaytirish masalalari ham muhokama qilindi.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
▪️Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади, олис ва чекка ҳудудлардаги боғчалар ва паррандачиларга субсидия берилади.

📌Қуйида қонунчиликда кузатиладиган ўзгаришлар билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

✔️Пенсия ва нафақалар оширилади;
✔️Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади;
✔️Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади;
✔️Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади;
✔️Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб берилади;
✔️Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади;
✔️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинади;
✔️Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади;
✔️24 та туман (шаҳар) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади;
✔️Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади;
✔️Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш учун компенсация тўловлари миқдори кўпайтирилади;
✔️Божхона назоратини олиб боришда янги тартиблар жорий этилади;
✔️ЖШШИР шахсни тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди
Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

Батафсил

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари

📌Мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди.

Экспертлар томонидан энг муҳим ташаббус дея:

1. Яхши қўшничилик муносабатлари, чегараларнинг очилиши ва назорат-киритиш пунктларининг ташкил этилиши — 96 та овоз;

2. Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилиши — 90 та овоз;

3. Мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилиши — 79 та овоз;

4. Олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий университетлар филиалларининг очилиши — 78 та овоз;

5. Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинишидаги ролининг оширилиши — 69 та овоз;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарининг жорий этилиши — 63 та овоз;

7. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қуролли кучлар тизимини ислоҳ қилиниши — 61 та овоз;

8. Солиқ ислоҳотлари, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкининг камайтирилиши, тадбиркорлар учун солиқ таътилининг эълон қилиниши — 59 та овоз;

9. Давлат хизматлари тизимини ривожлантириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини босқичма-босқич ошириш — 58 та овоз;

10. Минтақавий хавфсизликни таъминланиши бўйича чора-тадбирлар, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро мулоқотнинг кучайтирилиши — 57 та овоз.
Батафсил

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
2021 йилнинг беш ойида Қозоғистон Ўзбекистондан энг кўп енгил автомобил сотиб олган. Ўтган йилнинг биринчи чораги ва йил якуни бўйича ҳам Қозоғистон Ўзбекистондан енгил автомобил импорт қилиш бўйича етакчи бўлган.

Батафсил

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Батафсил.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibi Sherzod Asadovning navbatdagi matbuot anjumani

(28.06.21)

Prezidentning bo'lib o'tgan tadbirlari va shu haftaga rejalari bo'yicha so'z yuritildi hamda jurnalistlarning savollariga javob berildi.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati huzurida tashkil etilgan yoshlar parlamenti aʼzosi, Deputat Sardor Abduqodirovichning ijtimoiy tarmoqlardagi shaxsiy sahifalariga aʼzo bo‘ling.

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Ассалому алайкум !

Аллоҳ хонадонингиздан тинчлик , оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин яхши кайфият тарк этмасин

👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшилик қилсанг, уни ёмонликларингдан кўпроқ яшир.

Фузайли Ибн Ниёз

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистонда мис саноати кластери ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 28 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Охирги 5 йилда мамлакатимизда мис ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,5 баравар ошиб, 2020 йилда 148 минг тоннага етган. Лекин ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш ишлари етарли эмас. Хусусан, миснинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинмоқда.

Халқаро экспертларнинг фикрича, электромобиллар, электротехника ва қайта тикланувчи энергия соҳаларининг ривожланиши эвазига 2030 йилга бориб дунёда мисга бўлган талаб 40 фоизга ошиши кутилмоқда.

Мисдан келадиган даромад бугунги кунда 2,5 миллиард долларни ташкил этаётир. Келгуси 5 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 400 минг тоннагача етказиш орқали, бу кўрсаткични турдош тармоқлар билан бирга 7-8 миллиард долларга етказиш мумкин.

Шу мақсадда, 24 июнь куни “Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Мис саноати кластери ташкил этилиши белгиланди ва Бош вазир раҳбарлигида Махсус комиссия тузилди.

Йиғилишда ушбу стратегик вазифани амалга ошириш чоралари кўрсатиб ўтилди.

Аввало, рангли ва ноёб металлар учун геология-қидирув ишларини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Соҳада лойиҳа ва муҳандислик хизматларини ривожлантириш учун етакчи халқаро компанияларни жалб этган ҳолда, замонавий лойиҳа институтини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Юртимизда тоғ-кон ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришни ҳамда уларга сервисни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Комбинатларда автотранспорт, рақамлаштириш каби алоҳида фаолият турлари хусусий секторга кооперация ва аутсорсинг асосида берилади.

Ноёб металлар ва қотишмалар бирлашмасида металл қотишмалар тайёрлаш, “Ўзэлтехсаноат” корхоналарида маиший техника, компьютер, аккумулятор батареялар, электромобилларнинг бутловчи қисмлари каби юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлигига соҳа корхоналарининг фаолиятини илмий-тадқиқот ва амалий инновация ишлари билан узвий боғлиқликда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш топширилди. Кластернинг ҳар бир бўғини учун олий маълумотли мухандис-технолог ҳамда ишчи мутахассисларни тайёрлаш, шу мақсадда етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги айтилди.

Малакали мутахассисларни жамлаб, мис саноати кластерини ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини чуқур ўрганиш, халқаро компанияни жалб қилган ҳолда, геология ва кон-металлургия соҳасини ривожлантиришда стратегик йўналишларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.

👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅