"SANO" jome masjidi 🕌 (Rasmiy kanal)
2.05K subscribers
604 photos
625 videos
3 files
977 links
• Rishton tumani Avazboy qishlog'idagi
• "SANO" jome masjidining telegram sahifasi:

✅️ Bosh imom.Sayfiddin Domla. 954141040
✅️ Noib-imom.Javlonbek Qori 901616303

⏰️ Namoz vaqtlari

🧾 Dinimiz yangiliklari berib boriladi.

✅️ Manbalar.Muslim uz. islom uz
Download Telegram
АДОВАТ – ҚАЛБНИ КЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ

Инсон қалби меҳр ва поклик учун яратилган. Аммо баъзан унга «адоват» деб аталган заҳарли уруғ тушади ва у бутун ҳаётимизни, охиратимизни хавф остида қолдиради.

Адоват нима?
Бу – бировга нисбатан ичимизда сақлаб юрган кучли гина-кудурат ва душманлик ҳиссидир. У нафақат бошқаларга зарар етказади, балки энг биринчи навбатда эгасининг қалбини емиради.

Нима учун адоватдан сақланиш керак?

📖 Амаллар тўсилади: Ҳадиси шарифда айтилишича, ҳар душанба ва пайшанба кунлари амаллар Аллоҳга рўпара қилинади. Аммо ўзаро адовати бор икки киши ҳақида: "Бу иккови то ярашгунча амалларини қўйиб туринглар", дейилади.

📖 Хотиржамлик йўқолади: Ичида хусумати бор одамнинг уйқусида ҳаловат, юзида нур бўлмайди. Унинг фикру хаёли доим «ўч олиш» ёки «ёмонлик соғиниш» билан банд бўлади.

📖 Саломатликка зарар: Тиббий изланишлар шуни кўрсатадики, доимий нафрат ва ғазаб қон босими ҳамда юрак касалликларига энг асосий сабабдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Бир-бирингизга адоват қилмангиз, ҳасад қилмангиз ва юз ўгирмангиз. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» (Имом Бухорий ривояти).

Кечириш – бу заифлик эмас, балки руҳий кучдир. Қалбингизни адоватдан тозаланг ва ҳақиқий хотиржамликка эришинг. Зеро, жаннат аҳлининг сифати ҳам қалбида адоват йўқлигидир.

Аллоҳ таоло қалбларимизни бир-биримизга нисбатан меҳрли, гина ва адоватдан пок қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍2
ТАҚВОГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ?

Тақво – бу нафақат гуноҳлардан тийилиш, балки Аллоҳ таоло билан банда ўртасидаги муҳаббат ва қўрқув асосига қурилган мустаҳкам қўрғондир. Хўш, қалбда тақвони қандай ҳосил қилиш мумкин?

1. Фарзларни вақтида адо этиш.

Тақвонинг пойдевори – Аллоҳ буюрган амалларни (намоз, рўза, закот) ихлос билан бажаришдир. Фарзларга бепарво бўлган қалбда тақво илдиз отмайди.

2. Шубҳали нарсалардан узоқ бўлиш.
Ҳаромлиги аниқ бўлмаса-да, гуноҳга етаклаши мумкин бўлган шубҳали иш ва таомлардан сақланиш тақвонинг юқори босқичидир.

3. Доимий зикр ва Қуръон тиловати.
Қалб Аллоҳнинг зикри билан тинчланади ва покланади. Қуръон оятлари ҳақида тафаккур қилиш инсонда Аллоҳдан ҳаё қилиш туйғусини уйғотади.

4. Тилни ва кўзни тийиш.

Беҳуда гаплар, ғийбат ва номаҳрамга назар солиш қалбдаги тақво нурини ўчиради. Ким аъзоларини гуноҳдан тийса, Аллоҳ унинг қалбини иймон ҳаловати билан тўлдиради.

5. Охиратни ва ўлимни эслаш.
Дунё ўткинчи эканини ва ҳар бир амал учун ҳисоб борлигини доимо ёдда тутиш инсонни сергак торттиради.

Тақво – бу Аллоҳ сизни қайтарган жойда кўрмаслиги ва буюрган жойида йўқотиб қўймаслигидир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқадиган ва тақводор бандаларидан қилсин!
👍2
NAMOZ VAQTLARI

🗓 18.04.2026 dan
🗓 24.04.2026 gacha


📍 Rishton Tumani
•  🕌  "SANO" Jome Masjidi

📖Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Kanalimizga obuna bo'ling.
‌➫ T.me/Sano_uz
👍4
КИШИ КИМ БИЛАН ДЎСТ ЭКАНИГА ҚАРАСИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Киши ўз дўстининг динида бўлади. Шундай экан, ҳар бирингиз ким билан дўстлашаётганига эътибор берсин».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ: Инсон ким билан кўп вақт ўтказса, ихтиёрсиз равишда ўшанинг одатларини, дунёқарашини ва хулқини қабул қила бошлайди. Яхши дўст – сизни Аллоҳга яқинлаштиради, ёмон дўст эса тўғри йўлдан оздиради.
👍2
КИМЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШМАСЛИК КЕРАК?

Абу Жаъфар Муҳаммад Боқир отаси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин (Аллоҳ иккисини ҳам раҳмат қилсин) унга шундай насиҳат қилганини айтади:
– Ўғлим! Беш киши билан дўстлашма, бирга юрма ва суҳбат қурма, – деди отам.
– Жоним сизга фидо бўлсин, отажон, кимлар улар? – дедим.

Биринчидан, фосиқ билан бирга бўлма. Чунки у сени бир луқма овқатга ёки ундан ҳам арзонроқ нарсага сотиб юборади.
– Ота, «ундан ҳам ози» нима? – деб сўрадим.
– Овқат илинжида дўстини сотади-ю, лекин ўша нарсага ҳам етиша олмай қолади, – деди.

Иккинчидан, бахил билан бирга бўлма. Чунки у энг муҳтож бўлиб турган пайтингда ўз молини сендан аяб, сени ёлғиз қолдиради.

Учинчидан, ёлғончи билан бирга юрма. Зеро, у сароб кабидир: яқинингни узоқ, узоғингини эса яқин қилиб кўрсатади.

Тўртинчидан, аҳмоқ билан бирга бўла кўрма. Чунки у сенга ёрдам бераман деб, билмасдан зарар етказиб қўяди.

Бешинчидан, қариндошлик риштасини узган кимсадан қоч. Чунки мен Қуръоннинг уч жойида бундай кимсанинг лаънатланганини кўрганман.

📚 «Ҳилятул авлиё» китобидан.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти
)

#ЖУМА #tabrik
👍1
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Шарафли никоҳ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Зиёрат одоби — маънавият ойнаси

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👍3
NAMOZ VAQTLARI

🗓 25.04.2026 dan
🗓 01.05.2026 gacha


📍 Rishton Tumani
•  🕌  "SANO" Jome Masjidi

📖Albatta, namoz moʻminlarga vaqtida farz qilingandir! ( Niso surasi, 103-oyat).

Kanalimizga obuna bo'ling.
‌➫ T.me/Sano_uz
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Бараканинг сири

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👍3
#mutolaa #istigfor #hadis
🤲КИМ КЎП ИСТИҒФОР АЙТСА...

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ لَزِمَ الْاِسْتِغْفَارَ جَعَلَ اللهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجًا، وَمِنْ كُلِّ هَمٍّ فَرَجًا، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради", дедилар (Абу Довуд ва Насоий ривояти).


🗣Шарҳ: Доимо истиғфор айтиб юрган банда кам бўлмайди. Руҳий тарбия устозлари янги муридларига эрталаб юз марта, кечқурун юз марта истиғфор айтишни вазифа қилиб берадилар. Ана шунга амал қилиш лозим.

📖 "Ҳадис ва ҳаёт" китоби 35-жуз



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
👍1
Мўмин киши сир тутиши лозим бўлган ҳолатлар

Исломда сир сақлаш – бу юксак омонатдорлик ва гўзал одоб намунасидир. Қуйидаги ҳолатларда сир тутиш мўмин киши учун ҳам қарз, ҳам фазилат саналади:

1. Эр-хотин ўртасидаги шахсий ҳаёт: Жуфтларнинг оиладаги муносабатларини ошкор қилиши қаттиқ гуноҳ ҳисобланади.

2. Ўзгаларнинг айб ва камчиликлари: Мусулмон киши бошқанинг хатосини кўрганда уни ёйиш эмас, беркитишга масъулдир.

3. Ишониб айтилган омонат сирлар: Сизга “сир қолсин” деб айтилган ҳар қандай гап – омонатдир. Уни ошкор қилиш хиёнат саналади.

4. Ўз гуноҳлари ва ибодатдаги нуқсонлар:
Аллоҳ яширган гуноҳни ошкор қилмаслик, шунингдек, қазо бўлган намозлар ёки бошқа камчиликларни одамларга сўзлаб бермаслик лозим.

5. Барча ибодат ва яхши амаллар:
Бу мўмин кишининг Аллоҳ билан бўлган энг катта сиридир. Бу – “Мўминнинг махфий захираси” бўлиб, риёдан сақланиш ва ихлосни мустаҳкамлаш учун уларни яшириш афзалдир.

6. Шахсий қийинчилик ва ожизликлар: Доимий нолиш ва заифликни ҳаммага кўрсатиш мўминнинг виқорига тўғри келмайди. Шикоятни фақат Аллоҳга ва ечим бера оладиган яқинларга айтиш керак.

7. Молиявий ҳолат: Бойлик билан мақтаниш ҳасадни қўзғаса, камбағалликдан ҳаддан ташқари нолиш ношукрликка олиб келади.

8. Келажакдаги режалар: Бирор ишни бошлашдан олдин уни сир тутиш ишни муваффақиятли якунлашга ёрдам беради.

9. Давлат ва ҳарбий сирлар: Жамият хавфсизлигига дахлдор бўлган маълумотларни ноаҳил кишиларга айтиш хиёнатдир.

Муҳим истисно: Агар сирни яшириш жиноятга сабаб бўлса ёки мазлумнинг ҳаққини тиклаш учун зарур бўлса, уни тегишли адолат органларига айтиш вожибдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг:
👍1
#Ҳикмат

Бошингга тушган мусибат сени Аллоҳга яқинлаштирса – у аслида неъматдир. Сенга берилган неъмат сени Аллоҳдан узоқлаштирса – у аслида мусибатдир.
👍5
🕌 ҚАБР ЗИЁРАТИ ОДОБЛАРИ

Қабрларни зиёрат қилиш — инсонга охиратни эслатувчи, қалбни юмшатувчи ва марҳумлар ҳақига хайрли дуолар қилиш имконини берувчи мустаҳаб амалдир.

📌 Зиёратдан мақсад ва ният:
Ибрат олиш: Дунёнинг ўткинчи эканини ҳис қилиш ва охиратга тайёргарлик кўриш.
Дуо қилиш: Марҳумларнинг ҳақига мағфират сўраш ва Қуръон тиловат қилиш.

📜 Зиёрат одоблари ва тартиби:
Салом бериш: Қабристонга кирганда: "Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун" — деб салом берилади.
Поклик: Зиёратга таҳорат билан бориш суннатдир.
Тиловат: Қабр бошида "Ёсин", "Ихлос", "Фотиҳа" сураларини ўқиб, савобини бағишлаш мумкин.
Сокинлик: Қабристонда баланд овозда гапириш, кулиш ва дунёвий суҳбатлар одобдан эмас.

🚫 Қайтарилган амаллар (Бидъатлар):
Мадад сўраш: Ҳожатларни фақат Аллоҳдан сўраш лозим. Қабр эгасидан ёрдам ёки фарзанд сўраш ширкдир.
Қабрни босиш: Қабрлар устидан юриш ёки устида ўтириш тақиқланган.
Дабдаба: Қабр устига ҳашаматли бинолар қуриш ва суратлар ўрнатиш ножоиз.
Тавоф қилиш: Қабр атрофини айланиш ёки тошларни ўпиш мумкин эмас.

📅 Зиёрат вақти ва аёллар иштироки:
• Зиёрат учун муайян кун шарт эмас, лекин жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари афзал саналади.
• Аёллар шариат одобларига риоя қилган ҳолда (фитнасиз ва дод-вой қилмай) зиёрат қилишлари жоиз.

Зиёратнинг суннатга мувофиқ бўлиши ҳам зиёратчига, ҳам марҳумга улкан ажр-савоб келтиради.
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳажжуд

📹 Таҳажжуд намозини тонгга яқин ўқиса бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Тарбияда ҳалолликнинг ўрни

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👍2👏1
#xabar #haj2026
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!

🇺🇿🛫 Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.


🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🗣Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:

🔎 – зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;

🆔 – бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;

💬 – зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.


🤝 Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📕 – “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒 – сумка
🦺 – нимча
🤩 – термос
☂️ – соябон
👍 – сим-карта
– қувватлагич.


💬 Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.


⚡️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍3