Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
294 subscribers
13.1K photos
735 videos
7 files
3.29K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#PRquarantine #Infographic

Fitosanitariya talablariga rioya qilgan holda anor mahsulotini yuqoridagi davlatlarga eksport qilishingiz mumkin ! 👆

Kanalga ulanish: @uzdavkarantinuz

🌐 karantin.uz |Facebook|Instagram|YouTube
#Матбуот_анжумани

9 ОЙДА 3741 НАФАР МАНСАБДОР ШАХС ВА ФУҚАРОЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Бугун 20 октябрь куни Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи А.Раимжанов ҳамда масъул ходимлар экология соҳасидаги янгиликлар, жумладан, атроф-муҳит асраб авайлаш, вилоятда экологик вазиятни яхшилаш борасида ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда кутилаётган ўзгаришлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Мисол учун, 2021 йил 9 ой давомида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилган 3741 та профилак тезкор тадбирлар-рейдлар натижасида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан 3741 нафар мансабдор шахс ва фуқароларга жами 2141887,53 минг сўм жарима солиниб, ҳозирда ундиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 227 та ҳолатда 588551,162 минг сўм табиатга етказилган зарар аниқланган.

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
# Самарқанд вилояти
# Пахтачи тумани

Бозорлар, озиқ-овқат дўконлари пештахталарини деҳқончилик, маҳсулотлари билан тўлдириш учун қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш талаб этилиши билан бирга, аҳолига тоза ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш асосий аҳамиятга эга.
Шудай экан, бугунги кунда бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари албатта фитосанитар назоратдан ўтказилиш шарт.
👉 Жорий йилнинг 22 октябр куни Пахтачи туман ўсимликлар карантини инспекторлари ва агроном этомологлари томонидан тумандаги “Деҳқон бозор”ида сабзавот ва полиз экинларида карантин объектлари яъни, маҳсулотларни зарарланишига, ўсимликларни касалланишига сабаб бўладиган зарарли ҳашаротлар, хавфли ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар фитосанитар назортидан ўтказилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin


🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Тинчлик ва осойишталикни халқимиз қанчалик қадрлаб, шу неъматлар туфайли хотиржам ва фаровон ҳаёт кечиришмоқда. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар, эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртангги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ходимларининг фидойи хизматлари натижасидир.

Бугун 25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан шу соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Халқ тинчлиги йўлидаги машшаққатли меҳнатингизга ҳамиша омад ҳамроҳ бўлсин.

Қадрингиз ва қаддингиз ҳамиша баланд бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ички шлар ходимлари!

Ҳурмат билан,

А.Бобақулов
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи
📌 Жорий йилнинг 23 октябр куни вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПФ-6262-сон Фармони ва ПҚ-5185-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси бўйича фитосанитария талаблари ҳақида тадбиркорлик субъектлари, аҳоли ва ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини тарғибот қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin


🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Самарқанд вилояти

Жорий йилнинг 23 октябр куни вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи ва ички карантин инспекторлари учун ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув семинари ташкил этилди. Онлайн семинарни ташкил этишдан мақсад;
🔶 Биринчидан, тадбиркорлик субъектини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани олмаган карантин инспекторлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида 4 ноябр куни бўлиб ўтадиган аттестация тест жараёнларига тайёргарлик кўриш тўғрисида;
🔶 Иккинчидан, бугунги кунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга чиқаришда расмийлаштириб бериладиган ички фитосанитария сертификати фақатгина тадбиркор томонидан электрон ариза, ташлаш орқали расмийлаштирилиши ҳақида тушунчалар берилди;
🔶 Учинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулотларида аниқланган карантин объектлари бўйича жаримага тортиш учун талаб этиладиган меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳозирги кузги мавсумдаги агротехник тадбирларни олиб бориш масалалари кўрилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA