Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
296 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
# Самарқанд вилояти
# Иштихон тумани

☑️ БИОЛАБОРАТОРИЯ, биологик лаборатория қ/х экинларини зараркунанда ҳашаротлардан, касаллик, бегона ўтлардан биологик усулда ҳимоя қилишни амалга оширадиган ва назорат қилиб турадиган муассаса.
☑️ Зараркунандаларга қарши турли организмлар – йиртқич ва паразит ҳашаротлар, каналар, қушлар ва бошқалардан қишлоқ хўжалиги экинлари зарарли организмларига қарши кураш воситалари фойдаланилади.
☑️ Мамалакатимизда ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилишда олтинкўз, трихограмма ва бракон энтомофаглари кенг қўлланилмоқда.
☑️ Ўсимликлар клиникалари эса деҳқон ва фермер хўжаликларида биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади.
🔶 Иштихон туманида ҳам 3 та биолаборатория ва 5 та ўсимликлар клиникаси мавжуд.
🔹 Жорий йилнинг 20 октябр куни Республика ишчи гуруҳи вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидаги биолаборатория ва ўсимликлар клиникаларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.
🔹 Улар Иштихон туманидаги биолаборатория ва ўсимликлар клиникаларини назоратдан ўтказишиб, улардаги муаммолар ва камчиликлар ҳамда асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, уларнинг фаолиятини кенгайтириш бўйича кредит ажратиш муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Forwarded from Samarqandliklar 🇺🇿
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Ўзбекистонга импорт қилинадиган цитрус мевалар божхона тўловидан озод қилинади

Ҳукумат қарори билан 2022-йил 1-майга қадар қуйидаги товарлар божхона тўловларидан озод қилинади:

🍌 Банан, Плантаин;
🍍 Ананас, Хурмо, Анжир,
Авокадо, Гуава, Манго, мангостин ёки гарсиния;
🍊 Ситрус мевалари, папайя;
🍏 Олма, Нок ва Беҳи;
🥝 Киви.

❗️Бу хабарни шу меваларни яхши кўрадиган дўстларингизга юборинг


(Самарқандликларга қўшилинг)
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9LVsniYmDmrFe-vA
# Самарқанд вилояти
# Самарқанд тумани


🌾 Қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар бугунги кунда ўсимликлар карантини томонидан қаттиқ назорат остига олинган.
🔹 Худди шундай, талаб мамлакатимиздан экспорт қилинадиган маҳсулотларга ҳам қўйилган.
Шу боис, экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг тозалиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси инспекторлари томонидан ички карантин назоратидан ўтказилади.
🔶 Худди шундай тадбир, жорий йилнинг 19 октябр куни Самарқанд тумани “NURSHODBEK AGRO” корхонасидан Россия Федерациясига экспорт қилинаётган 20 862 ( йигирма минг саккиз юз олтмиш икки) кг узум маҳсулотлари карантин назоратидан ўтказилди.

☝️ Ушбу карантин остидаги маҳсулот 2018 йил 9 июлда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ - 484 сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

https://www.instagram.com/p/CVSIlbLoWot/?utm_medium=share_sheet

https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

https://youtu.be/dv9Y5bzBgXI
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги лойиҳалар
#21oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
# Самарқанд вилояти
# Пахтачи тумани

Ғаллазорларда октябр ойи юмушлари...

🐛 Зараркунандалар қишлоқ хўжалик экинларига бутун ўсув даври мобайнида, экилгандан бошлаб то уни йиғиб олгунча ва ҳатто омборхоналарда сақланаётган пайтда ҳам зарар келтириши мумкин.
🚜 Қишлок хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши кураш усулларидан бири АГРОТЕХНИК тадбирдир.
🚜 Ғалла экилишидаги агротехник чора-тадбирлар ўз вақтида ва меъёрларида сифатли амалга оширилиши ғалладан юқори ва сифатли ҳосил олиш гарови ҳисобланади.
🐛 Зараркунандалар ғаллага жиддий зарар келтириб, ҳосилнинг йўқотилишига ҳамда, дон сифатининг бузилишига олиб келади.
🐛 Зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишда уларнинг кўпайиш ҳолатига қараб ишлов ўтказилиши лозим.
— Ғалла майдонларини зараркунандалардан тозалаш ва ҳимоя қилишда уруғлик майдонларини дала карантин назоратидан ўтказиш зарур бўлади. Албатта, ушбу ишга масъул бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш инспекторлари ва энтомологлари ҳамда, бошқа соҳа мутахассисларини жалб этиш лозим.
— Агротехник усул ёрдамида зараркунандалар кўпайишининг олдини олиш, баъзида эса бутунлай қириб ташлаш мумкин.
🔹 Бугун 2021 йилнинг 21 октябр куни Пахтчи тумани Ш.Назаров ММТП ҳудудида жойлашган “ Қўшназаров Аслиддин САЖ” ф/х да ҳам 8 гектарли 403-контурда агроном энтомологлар ва инспекторлар томонидан ғалла майдонида агротехник дала назорати ўтказилди.
🔹 Ўсимликлар карантини агроном энтомологлари ва инспекторлари ф/х раҳбарларига агротехник тадбирлардан оқилона фойдаланиш натижасида, кўплаб зарарли ҳашаротлардан, уларнинг ривожланишини олдини олишга, зарар келтириш даражасини камайтиришга сабаб бўлиши, бундай агротехник усуллар қаторига эса тупроққа ишлов бериш, алмашлаб экиш, ўғитлаш муддатлари ва усулларини оқилона ўтказиш, уруғлик сифати, экиш муддати ва усуллари ҳақида, ушбу ишларни эса ўз вақтида ва муддатларида ўтказиш ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишга, дориворлардан камроқ фойдаланишга имкон яратилиши борасидаги кўплаб ўзларининг тушунчаларини беришди.
🚜☝️Агротехник усулнинг яна бир афзаллиги шундаки, - маҳсулот пестицид қолдиқларидан тоза бўлади, далаларда эса фойдали ҳашаротларнинг ривожланиши ва кўпайиши учун имкониятлар яратилади. Провардида эса, биз экология тарозисининг бир томонга оғиб кетмаслигини ҳам таъминланган бўламиз; - дейди туман агроном энтомологи Фарҳод Пармонов.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

https://www.instagram.com/p/CVSIlbLoWot/?utm_medium=share_sheet

https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

https://youtu.be/dv9Y5bzBgXI
Forwarded from SamTVR | MTRK (Мирзо Ихтиёров)
Тил - давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йил 21 октябр куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бунга эса бугун 32 йил тўлди.
Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқейини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киришида ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги барчамизни бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак.

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбарияти бутун Ўзбекистон аҳлини 21 октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Қадринг баланд бўлсин она тилим!
Forwarded from NurNEWS.uz
" Долзарб 15 кунлик"

Туманимизда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Вилоят Бошқармаси ташаббуси билан " Долзарб 15 кунлик" тадбири ўтказилмокда. Агентлиги Нуробод туман бўлими агроном энтомологлари ва инспекторлари туман ҳудуди бўйлаб аҳоли ва хўжаликлар доирасида кенг кўламда тарғибот -ташвиқот ишларини олиб боришаяпти. Ўтказилган учрашувларда томорқа ва боғларда кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик юзасидан керакли тавсиялар берилмоқда.

Каналга қўшилинг:👇
👉 @Nurnews_uz
# Самарқанд вилояти
# Жомбой тумани

БОҚҚА БОҚСАНГ БОЛ БЕРАР...

👉 Мамлакатимизда боғдорчилик майдони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, интенсив боғлар майдони кенгайиб, ҳосилдорлик ҳам кўпайиб, мева сифати ҳам яхшиланмоқда. Юртимизнинг табиий иқлим шароити мевали дарахтлар ўстириш учун энг қулай ҳисобланади. 👉 Мамлакатимизда мева дарахтлардан олма, нок, беҳи, олча, гилос, ўрик, шафтоли кабилар кўплаб экилади. Бироқ боғларни зараркунанда ва касалликлардан самарали ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли ва юқори ҳосил олиб бўлмайди. Масалан, олма қуртига қарши кураш олиб борилмаса, ҳосилнинг 50 ва ҳатто 70% ини йўқотиш мумкин. Мамлакатимизнинг мевали боғларида 200 дан зиёд зараркунанда ва 50 дан ортиқ касаллик қўзғатувчи замбуруғлар учраши қайд қилинган.
🚜 Ишлов бериб турилмаган мевали боғларда бир ва кўп йиллик бегона ўтларни сезиларли даражада ривожланиши ва тарқалиши кузатилмоқда. Натижада, бу жойларда ҳосилдорликни пасайиб кетиши, бир қатор зараркунандалар ва касалликларни ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келиши мумкин.
🔹 Бугун Жомбой туман ўсимликлар карантини инсекторлари ҳам боғдорчиликдаги мана шундай зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан аҳоли хонадонларидан бирида 20 сотихдан иборат мевали боғ дарахтзорларида дала назоратини ўтказишди.
👉 Боғ эгаларига мевали дарахтларда учрайдиган зараркунандалар ва касалликлар, ҳамда, кўп йиллик бегона ўтлар (ажриқ, ғумай, қамиш) тарқалган майдонлар кўпайиб боршини олдини олиш мақсадида қатор оралари мунтазам ҳайдалиши, шу сабабли бегона ўтларга қарши агротехник, механик ва кимёвий кураш усулларини қўллашга жиддий эътибор қаратишлари зарурлиги ҳақида тушунчалар беришди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

https://www.instagram.com/p/CVSIlbLoWot/?utm_medium=share_sheet

https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

https://youtu.be/dv9Y5bzBgXI