Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
296 subscribers
13.7K photos
828 videos
7 files
3.47K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
# Самарқанд вилояти

# Самарқанд тумани
#Нуробод тумани

🔹 Албатта, иссиқхона ташкил этилгандан кейин унинг талайгина муаммолари юзага кела бошлайди. Чунки, иссиқхонада етиштирлаётган маҳсулотлар зараркунанда ва касалликларга учраб туради. Бу борада эса Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туманлардаги инспекторлари ҳамда агроном энтомологлари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларида бўлишиб, иссиқхоналарда экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини карантин назоратидан ўтказиб келишмоқда.
☝️ Бундан кўзланган асосий мақсад, бозор расталарига ва аҳоли кундалик истеъмоли учун зарур бўлган фитосанитар ва биологик тоза маҳсулотларни етказиб беришдан иборат.
👉 Жорий йилнинг 15 октябр куни Самарқанд туман инспекторлари ва энтомологлари иссиқхоналарда етиштирлаётган маҳсулотларнинг фитосанитар софлиги, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бегона ўтлардан ҳоли эканлигини ўрганиш мақсадида туман ҳудудларида назорат тадбирларини ўтказишди, етиштирилаётган маҳсулотлардан помидорнинг зараркунандалари оқ қанот, ширалар,
касалликларидан эса ун шудринг, қўнғир ва қора доғланиш, фузариоз сўлиш каби ҳолатларни аниқлаш ва унга қарши зарурий агротехник ҳамда кимёвий кураш чораларни кўриш мақсадида
вилоят лабараториясига намуналар олинди.
👉 Нуробод туман инспекторлари ва агроном энтомологлари туманнинг “Шуробод” маҳалласида яшовчи Э.А хонадонидаги иссиқхонада бўлиб, у ерда етиштирлаётган цитрус ўсимликларида учрайдиган оқ қанот, сохта қалқондор, ўсимлик битлари ва каналар билан зарарланиши ҳақида иссиқхона эгалари таништирилди ҳамда зарарланиш ҳолатлари кузатилганда курашиш чора тадбирлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Испекторлар ва агроном энтомологлар томонидан шу каби кунлик карантин назоратларини олиб боришлари натижасида, аҳоли ўсимликларнинг зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича маълумотларга эга бўлишмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
# Самарқанд вилояти
#Нуробод тумани

☑️ Бозорлар ҳақида гап кетганда, аввало “Деҳқон бозори” назарда тутилади. Чунки, кундалик эҳтиёж учун ҳамма шу бозорга бош суқади, бозорда рўзғор учун ҳамма турдаги маҳсулот топилади. Шундан бўлса керак, бозорларимиз ҳамиша харидорлар билан гавжум.
☝️ Лекин “Деҳқон бозори” ҳудуди антисанитария талабларига жавоб бериши керак.
☑️ Бугунги кундаги мавжуд касалликларнинг аксарияти озиқ-овқатларнинг кимёвий қайта ишланиши ва кимёвий ўғитлар билан етиштирилиши натижасидир, мамлакатимизда айнан мазкур муаммога эътибор қаратиш, аҳоли соғлиғи борасидаги кўпгина муаммоларнинг олдини олиш мумкин.Касалликни даволагандан кўра, экологик тоза маҳсулотни истеъмол қилиш орқали олдини олиш мумкин. Демак, юртимизда бозорларни кўпайтириш билан бирга ва айнан у ерда экологик тоза маҳсулотларни сотиш давр талабидир.
🔹 Жорий йилнинг 20 октябр куни Нуробод шаҳри марказий “Кўкат бозори” да ўсимликлар карантини туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари карантин назоратларини олиб боришди. Назорат давомида аҳолига сотилаётган маҳсулотларнинг экологик тоза эканлигига аҳамият берилиб, уларнинг касаллик ва зараркунандалардан ҳоли эканлиги текширилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Forwarded from SamTVR | MTRK
​​#Пахтачи тумани
#Нуробод тумани

☑️ Куз ойларида баъзида иссиқхоналарда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан намликнинг ортиши кузатилади, натижада эса кўп касалликлар кўпайиши учун қулай шароит туғилади.
☑️ Бу эса ўз навбатида ўсимликларни яхши ривожланиб ҳосил тўплашида албатта салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.Бу борада туман ва шаҳар ўсимликлар карантини инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан иссиқхонлардаги ушбу нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида иссиқхона соҳибларига бир қатор тавсиялар ва тушунчалар бериб келинмоқда.

Жорий йилнинг 2 ноябр куни Пахтачи тумани “Ҳайит элбиги” МФЙ ҳудудидаги “Бараркали файзли Асилбек ерлари” иссиқхонасида 1 га майдонда бодрингни “Миллин” нави етиштирилмоқда. Бодрингда учрайдиган фузариоз, ун шудринг, бодринг мазаикаси ва бошқа турдаги ҳашаротлар ва касалликларга қарши курашиш бўйича тавсиялар берилиб, профилактика ишларини тўғри ташкил қилиш борасида тушунчалар берилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ С.Норбутаев
🔹Тумандаги “Тадбиркор” МФЙ да лимончиликка ихтисослашган Ш.Нурмуродов хонадонидаги иссиқхонада эса мониторинг ўтказилди, зарарли объектлар аниқланмади.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР Ш.Рамазанов, О.Шамсиддинов

Нуробод тумани “Улус” МФЙ ҳудудидаги “Ишонч” ф/х га қарашли иссиқхонада асосан цитрус мева лимон етиштирилади. Лимон ўсимлиги кўпинча сохта қалқондор, ўсимлик битлари ва каналар билан зарарланади. Ушбу ҳашаротларга қарши курашиш учун тавсиялар берилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР Ғ.Боймуродов
К.Эргашев

☝️ Унутмайликки, ўсимликларни касаллангандан кейин уларни турли усуллар ва муолажалар билан ҳаётини сақлаб қолишдан кўра, улар зарарланмасдан олдини олишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати
Самарқандда экспорт салоҳияти...
#Нуробод тумани
Нуробод кристал” МЧЖ иссиқхонасидан 19 тонна помидорнинг “Дафнис” нави Россия Федерациясининг Красноярск туманига экспорт қилинди.

Батафсил...👉 https://telegra.ph/Samar%D2%9Bandda-ehksport-salo%D2%B3iyat-04-07 👈
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Нуробод тумани

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Нуробод туман бўлим инспекторлари ва туман автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан Нуробод - Нурбулоқ йўналишидаги ички йўл атрофларида карантин объекти бўлган зарпечак ўсимлиги чопиш йўли билан йўқ қилинмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Самарқанд вилояти
#Нуробод тумани

Нуробод туманидаги “Озод ва Тошқин” фермер хўжалигида бўлим инспекторлари томонидан “Долзарб 30 кунлик” тадбири доирасида фермер хўжалик раҳбарлари ва иш юритувчилари билан семинар ташкил қилинди. Семинарда биомаҳсулотлар ва феромон тутқичлардан фойдаланишнинг ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб боришнинг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.Семинар сўнгида ғўза даласида фитосанитар назорат олиб борилди. Назорат давомида ғўзалар зарарланмаганлиги аниқланди.Биомаҳсулотлар билан вақтида тўғри ишлов берилган (Олтинкўз гектарига 1000 донадан 3 марта, трихограмма 1-1.5 гр 2 марта,брокан 1500 тадан 2 марта) қўйилган.Айни вақтда ғўза даласида баргдан озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Нуробод тумани
#Капр қўнғизи

#ФОТОЖАМЛАНМА

Нуробод туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар “Ҳуррамов Элёр”, “Ҳуррамов Обид” ва “Ансора кўрки” МЧЖ ларнинг тегирмонхоналари ва омборхоналарига “Капр қўнғизи” га қарши алдамчи хўраклар қўйилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Нуробод тумани

Нуробод тумани да "Долзарб 15-кунлик" тадбири доирасида, "Зафар" ва "Ойбой нияти" фермер хўжаликларига экилган қовун экинлари фитосанитар назоратдан ўтказилди. Ўрнатилган феромон тутқичлар кўздан кечирилди, назорат давомида зараркунанда (қовун пашшаси) аниқланмади. Майдондаги бегона ўтларни тозалаш бўйича огоҳлантириш берилди.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Нуробод тумани

Нуробод туман “Қалламатепа” ММТП ҳудудидаги “Сардоржон Улус ғаллазори” ва “Тепакул чорваси” фермер хўжалиги ғўза майдонларида “Долзарб 30 кунлик” тадбир доирасида фитосанитар назорат тадбирлари ўтказилди. Далага биомаҳсулот билан ишлов берилганлиги аниқланди, феромон тутқичлар кўздан кечирилди, ғўзада карантин объектлари аниқланмади. Қисман ўргимчаккана билан зарарланганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан фермерга огоҳлантириш ва келгусида қўлланиладиган тадбирлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Нуробод тумани

Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экилади...

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Нуробод туман бўлими ходимлари ташаббуси билан ташкил этилган “Амир Темур” ММТП ҳудудидаги “Тошқин” фермер хўжалиги даласида фермерлар иштирокида “Такрорий экинларни экишда агротехник ва фитосанитар талабларга риоя қилиш" мавзусида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида айни масала хусусида сўз юритилди. БАТАФСИЛ... 👈👈

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Нуробод тумани

Деҳқонларимиз йил давомида қилган меҳнати самарасини кўрадиган, таъбир жоиз бўлса, ғалвирни сувдан кўтарадиган дамлар тобора яқинлашмоқда.Ушбу масъулиятли мавсумга Самарқанд вилоятида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.Айни пайтда вилоятнинг барча ҳудудларида янги мавсумга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.Фермер хўжаликлари,кластерлар ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан мавсумни талафотсиз, кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Далани пахта теримига тайёрлаш мақсадида баъзи дала майдонларида дефолиация тадбирлари давом этаётган бўлса, баъзи пахта майдонларида эса аллақачон терим палласига киришилган. Бугунда Нуробод туманидаги Амир Темур ММТП ҳудудига қарашли “Тошқин” фермер хўжалигида пахта терими авжида. Ушбу фермер хўжаликдаги пахта терими кўнгиллилар, ишсиз, вақтинча банд бўлмаганлар, аёллар ҳамда ёшлар томонидан қўл маҳнати орқали териб олинмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/Samkarantin
#Нуробод тумани

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Нуробод туман бўлим инспекторлари тамонидан эълон қилинган "Карантин хизмати- деҳқонга кўмакчи" шиори остида "Долзарб 30 кунлик" тадбири доирасида Жанубий Кон бошқармасига қарашли Махсус кийим тикиш цехининг ёрдамчи хўжалиги иссиқхонасидаги (0,10 гек) лимон ва (0,15 гек) анор ўсимлиги ҳолати фитосанитар назоратдан ўтказилди.

Тадбир жараёнида хўжалик вакилига иссиқхонада амалга ошириладиган тадбирлар ва анор мевасида учрайдиган зарарли ҳашоратлардан "Анор мевахўри" ва "Комсток" қуртига қарши кураш чоралари, шунингдек куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Нуробод тумани

Нуробод тумани агроном инспекторлари К.Эргашов ҳамда Н.Хушматовлар “Карантин хизмати - деҳқонга кўмакчи” шиори остида 2022 йилнинг 19 сентябридан 19 октябрига қадар “Долзарб ўттиз кунлик” тадбири доирасида Омонтурдиев Норча ва Хушвақов Абдураҳмон хонадонларига бориб тадбирнинг мазмун моҳияти тўғрисида тегишли тушунча ва курсатмалар берди. Омонтурдиев Норчанинг 0.2, Хушвақов Абдурахмоннинг 0.1 гектар томорқа майдонларига экилган ҳар хил турдаги мевали дарахларида назорат ишлари олиб борилиб, "Анор мевахури" ва "Комсток" қуртига қарши курашиш бўйича "Долзарб 15 кунлик" тадбири доирасида ҳам тегишли фикир- мулоҳазалар ва кўрсатмалар бериб ўтишди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin