Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
302 subscribers
13.8K photos
842 videos
7 files
3.51K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Самарқанд вилояти
#Жомбойтумани

2021 йил 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил ҳудудларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани, ушбу кенг кўламли лойиҳага барча бирдек ҳисса қўшиши лозимлиги қайд этилди.

Ҳозирги кунда, бу борада белгиланган топшириқлар ижроси доирасида Самарқанд вилоят Жомбой туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ходимлари, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати Самарқанд вилояти бўлими, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Н.Эсонтурдиев ҳудудидаги “Бекнур” агро ф/х лигида ҳамда Самарқанд вилоят “МAN” авто корхонаси ҳудудида “Долзарб 40 кунлик” доирасида амалий ишлар изчил ташкил қилинди. Хусусан, шу давр мобайнида туман бўлими томонидан 6 00 тубдан зиёд дарахт кўчатлари экилиб, шундан 5 00 туп манзарали ва 100 туп мевали дарахтлар, лойиҳа доирасида жами 1 200 мингдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар бевосита бошқарма раҳбарияти бошчилигида назоратга олинмоқда.
“Долзарб 40 кунлик” доирасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимида фаолият юритувчи ҳар бир ходим ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига баҳамжиҳат, жамоавий бирликда, кўтаринки кайфиятда ёндашмоқда.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Умуммиллийлойиҳа
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Каттақўрғонтумани
#Пайариқтумани
#Жомбойтумани

“Яшил макон”- Бахт индекси

🌱 Маълумотларга кўра, бахт индексини белгилашда экологик омиллар ҳам етакчи ўрин тутаркан. Ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, бахтлилик даражаси ҳам ортар екан. Шундай экан, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, биохилма-хилликни асраш, “яшил олам”ни кенгайтириш барчамизнинг вазифамиз.
Шундай экан, юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунликда фаол қатнашиш бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.
🌱 Ушбу лойиҳа доирасида;
Каттақўрғон туманида “Қўшқўтон” МФЙ ҳудудида “Андоқ” МФЙда 5 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Ҳозирги кунгача 7 000 туп дарахт кўчатлари экилиб, шундан 5 000 туп манзарали 2 000 туп мевали кўчатлар;

Пайариқ тумани “Ингинча” массивида 200 туп ток кўчатлари;

Жомбой туманида ўрмон давлат хўжалигидаги 20 га майдонга павлония, арча терак кўчатлари экилди.

Инспектор: Б.Уролов, Ф.Асроров Агроном Энтомолог: Ш. Мамадиеров

❗️Таъкидлаш жоизки, ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, шунча осмонимиз мусаффо бўлади. Шунинг учун, биз, Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходимлари биохилма-хилликни асраш, яшил оламни кенгайтириш борасидаги бу хайрли лойиҳада фаол иштирок этмоқдамиз. Сизчи?

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхоналар
#СамарқандВилояти
#СамарқандТумани
#ЖомбойТумани

ИССИҚХОНА — ноқулай иқлим шароитида экинларга сунъий муҳит (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва б.) яратадиган иншоот. Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхонлар хазонрезги даврда ас қотиши билан бир қаторда талайгина муамоларга ҳам дуч келади, яъни, у ерда етиштирилаётган масулотларнинг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланиши ва касалланиш ҳолатлари кузатилади. Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади.
✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.Жумладан,
Самарқанд туманидаги “Истамқулов Робим боғлари” ф/х иссиқхонасининг 0.55 сотихга тенг ер майдонида редисканинг “Селистар”, сабзининг Голланд навлари экилиб, етиштирилмоқда.
“Давронов Aбдурауф” ф/х иссиқхонасида 3 га га тенг ер майдонида кўкат маҳсулотларида карантин назорат тадбирлари ўтказилди.

Aгроном энтомолог: Д. Ёқубов

Жомбой тумани “Дўстлик” ММТП “Каттақишлоқ” МФЙ да жойлашган "Жомбой иссиқхоналари" МЧЖ да 1га экилган бодринг ўсимликларида ҳамда "Жомбой Aгропродуктион" МЧЖ лимонария иссиқхоналари назоратдан ўтказилди. Назорат давомида лимон новдаларини устки шохларини совуқ урганлиги, темир елементи етишмовчилиги, баргларида рассомчи қурт борлиги ва пастки новдаларида гоммоз касаллиги аниқланди.Буларни бартараф етиш учун агротехник тадбирлар туўғрисида, препаратлар билан ишлов бериш тушунчалари ва тавсиялари берилди.
Инспектор: Ф. Aсроров

Инспектор: Aсроров Ф
Агроном энтомолог: Ж.Болтаев, Б. Неъматов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#СамарқандВилояти
#ОқдарёТумани
#ЖомбойТумани
#ИштихонТумани

❇️ Мамлкатимизда сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада тадбиркорларга катта қулайликлар яратилади. Чет элга чиқарилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳар томонлама сифатли ва зарарланмаган бўлиши талаб этилмоқда. ❇️ Бунинг учун фитосанитар назоратининг ўз вақтида бажарилиши маҳсулотлар экспорти сифатига катта ижобий таъсир кўрсатади. Натижада фитосанитария ҳолат яхшиланади ва чет элга зарарланмаган маҳсулотлар экспорт қилиниши таъминланади.
❇️ Шундай экан, жорий йилнинг 29 ноябр куни вилоятимизнинг Оқдарё, Жомбой ва Иштихон туманлари бўлим инспекторлари томонидан четга экспорт қилинаётган бир қанча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари фитосанитар назоратдан ўтказилди.
♻️ Окдарё туманидан Туркия давлатига чиқаётган 22 000 кг фасоль маҳсулотида;
Инспектор: А.Султонов

♻️ Жомбой туманида жойлашган “LONG JIANG LLC” га қарашли омборхонадан эскпортга йўналтирилаётган 52 тонна мош маҳсулотлари;
Инспектор: Б.Уролов

♻️ Иштихон туманида жойлашган “DAMIR INVEST” корхонасидан 21 000 кг майиз ҳамда 1 000 кг қўритилган олхўри маҳсулотлари фитосанитар назоратдан ўтказилди.
Инспекторлар: Б.Абсаматов, А.Амиров

☝️Бир сўз билан айтганда, ўсимликлар карантини бўйича қабул қилинган янги қарор халқимизнинг моддий фаровонлигини кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#НазоратБозорлар
#СамарқандВилояти
#СамарқандШаҳри
#ЖомбойТумани

ҲАРАКАТДА ҲИКМАТ КЎП...

✴️ Бозорлар, озиқ-овқат дўконлари пештахталарини деҳқончилик, маҳсулотлари билан тўлдириш учун қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш талаб этилади. Бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эса аҳолига хавфсиз етказиб берилишида соҳа мутахассислари доимий фитосанитар назоратларини олиб боришмоқда.
✴️ Жорий йилнинг 1-2 декабр кунлари
Жомбой туманидаги “Журият”, "Шайман” ҳамда “Тут” маҳалласидаги “Чувиллоқ” деҳқон бозорида ҳамда, Самарқанд шаҳридаги “Темир йул” деҳқон бозорларида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари, ИИБ, Санитария Эпидимиологик осойишталик маркази ҳамда, "Деҳқон" бозори маъмурияти ходимлари билан биргаликда бозор расталарида сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида фитосанитар назоратларини олиб боришди.
✴️ Сотилаётган маҳсулотларда карантин объектларини аниқлаш мақсадида вилоят бошқармаси лабараториясига маҳсулотлардан намуналар олинди. Бозор радио узели орқали эса карантин қонун қоидалари ҳамда карантин объектлари ҳақида маълумотлар берилди.

Инспектор: Б.Уролов, Ф.Aсроров
Ж.Жумақов, Ш.Суннатов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA