Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
10.9K subscribers
12.8K photos
7.02K videos
76 files
8.04K links
Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.

Мурожаат: @Samarqandiy

http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев даврида матбуотнинг “тили чиқди”. Албатта осон бўлмади, осон бўлмаяпти ва осон бўлмайди ҳам. Тўғри гап туққанинга ёқмаганидан кейин бегонага ёқармиди. Лекин тўғри гапсиз ёлғон кўпаяди. Ёлғончилар кўпаяди. Ривожланиш бўлмайди, хато кўпаяди, файз-барака қочади.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев томонидан келгусида ҳам холис матбуот қўллаб-қувватланиши, доим ҳимоя қилиниши таькидланди. Шахсан мен учун бу жуда қувонарли. Мен албатта Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча блогер ва журналистларни бизнинг қадримизга етаётган инсонга овоз беришга чақираман.

#ИнсонҚадриУчун
#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

@Samkarantin