Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
10.9K subscribers
12.6K photos
6.79K videos
69 files
7.98K links
Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.

http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev
Download Telegram
“Биз зўравонликка қаршимиз”
Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, деб эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлинмаси раҳбари Н. Садинова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Зохидова ва Самарқанд шаҳар ИИО ФМБга қарши қарашли 3-сон ИИБ подполковниги З.Шараповалар иштирок этишди.
Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев очиб, бугунги кунда хотин-қизлар ҳимоясини ўзида акс эттирувчи бир қатор меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
Жумладан, энг аввало, барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” - дея эътироф этилиши, ўз навбатида мамлакатимизда аёллар жамиятнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда кенг қамровли иштирок этиши учун ҳуқуқий кафолатдир.
Қолаверса, сўнгги йилларда мамлакатимиз хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини янада ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириш борасида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хусусан, бу йўналишда 2019 йил 02 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони, 2019 йил 7 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни яққол исботдир.
Тадбир давомида хар бир маърузачи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда хотин-қизларимизни хақ-хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, шунингдек, гендер тенглик, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг хуқуқлар ва имкониятлар, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликни олдини олиш тўғрисида хабардорликни ошириш тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилди.
Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни бу юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозим.
Шундай экан, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар бириммиз учун хам фарз хам қарз.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyatining 3-sektoriga qarashli Pastdargʻom tumanining “Elbek” mahallasida "Yashil makon" umummilliy harakati doirasida ulkan bog' yaratilmoqda. Shuningdek, “Inson qadri uchun” shiori ostida qator tadbirlar oʻtkazildi

@samiibuz
Ko‘rish tavsiya etiladi

QALBLARGA ZAVQ ULASHGAN FESTIVAL

Bo‘ston mahallasida “Inson qadri uchun” shiori ostida yoshlar festivali bo‘lib o‘tdi.

Dastlab, “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida mahalla hududiga 15000 tup mevali va manzarali daraxt ko‘chatlari o‘tqazishga kirishildi.

So‘ng “Piyoda besh ming qadam” marafoni uyushtirildi. Marafonda tuman hokimi, sektor va tashkilot rahbarlari boshchiligida 3500 nafardan ortiq fuqarolar qatnashdilar.

Yoshlar festivalida el suygan sanʼatkorlar – qiziqchi Ortiq Sultonov hamda taniqli xonanda O‘lmas Olloberganovlar ijrosida konsert dasturi namoyish etildi.

Tadbirda O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, shoira Xosiyat Bobomurodova Narpay ahliga sheʼriy tabrik yo‘lladi. Shu kabi harbiylarning qo‘l janggi sanʼati namoyishi davraga zavq bag‘ishladi.

Bir tomonda umumtaʼlim maktablarida tashkil etilgan to‘garaklar aʼzolari hamda hunarmand yoshlarning qo‘l mehnati bilan yaratilgan buyumlar ko‘rgazmasi, boshqa tomonda polvonu dorbozlar, chavandozlarning ham chiqishlarini kuzatish mumkin.

Xullas keng qamrovli tadbir tomoshalari Narpay ahli qalbiga bir olam quvonch bag‘ishladi.
​​Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчилардан бири ҳомиладор экани аниқланган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

«Дарё» мухбири суҳбатлашган бир нечта манба ҳақиқатан Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008 йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган.

Суриштирувларга кўра, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари 26-нобр куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини маълум қилган.

@daryo_live
O'zbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi An'anaviy karate-do sport turining ""KUMITE" yo'nalishi 8-9 yosh bo'yicha "O'ZBEKISTON KUBOGI" musobaqasida Samarqand shahar xalq ta’limi bo'limiga qarashli 80-umumiy o'rta ta’lim maktabining 3-"A" sinf o'quvchisi O'ktamova Nodira Obid qizi 2021-yil 20-21 noyabr kunlari Toshkent shahrida o'tkazilgan musobaqada ishtirok etib, faxrli III DARAJALI DIPLOM bilan taqdirlandi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyatining 3-sektoriga qarashli Pastdargʻom tumanining “Elbek” mahallasida "Yashil makon" umummilliy harakati doirasida ulkan bog' yaratilmoqda. Shuningdek, “Inson qadri uchun” shiori ostida qator tadbirlar oʻtkazildi

@samiibuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимият ва банк ходимларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

🟢Батафсил

🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоятининг Асака туманида 9 ёшли қизалоқнинг ваҳшийларча ўлдирилгани ва мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳамда суд жараёнлари ҳақида хабарлар, турлича муносабатлар баён этилган фикрлар кенг тарқалмоқда.

Бош прокуратура ушбу жиноят иши юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

2020 йил 21 июнь куни Асака туманида 9 ёшли қизнинг мурдаси ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилган.

Тўпланган далилларга асосан дастлабки терговда фуқаро Асрорахон Хамдамова 2020 йил 21 июнь куни қўшниси Д.А. истиқомат қиладиган уйга ўғрилик мақсадида киргани ва у ердан пул олганига гувоҳ бўлган, ёш бола Қ.И.нинг танасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, уни қасддан ўлдиргани аниқланган.

Шунингдек, А.Хамдамова ўғирлик ҳамда фирибгарлик жиноятларини ҳам содир этганлиги ўз исботини топган.

Айбланувчининг айби унинг кўрсатуви бўйича олинган ашёвий далил (пичоқ), пичоқ дастаси ичидан олинган намуна марҳума қизга тегишли эканлиги тасдиқланган экспертиза хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатувлари, хусусан тўрт нафар гувоҳ А.Хамдамова марҳума қизнинг хонадонидан югуриб чиққанини кўришгани ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган.

Бундан ташқари, А.Хамдамова ўз айбига иқрорлигини ҳам баён қилган. Жумладан, қўшнисининг уйига ўғирлик мақсадида киргани ва шу қўшнининг ёш қизи (марҳума) уни кўриб қолганидан қўрқиб, норасидани пичоқ билан ўлдирганлигини тан олган.

Энг муҳими, А.Хамдамованинг иқрорлик кўрсатувлари реал воқеликка асослангани ва ихтиёрий равишда берилгани суд-психология экспертизаси хулосаси билан тасдиқланган.

Бинобарин, судланувчи тергов жараёнларида қўрқитилгани ёки қийноққа солингани ёхуд бошқача тарза унга тазйиқ ўтказилгани тўғрисидаги иддаолар билан ҳам келишиб бўлмайди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда гўёки “асос” қилиб кўрсатилаётган “марҳума қизнинг зўрлангани” ҳам суд-комиссиявий экспертизада ўз исботини топмаган...

2020 йил 21 июнь куни мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриш учун Андижон вилоят судига юборилган.

Бироқ, тергов давомида аниқланган ва исботланган далил ҳамда важлар суд томонидан инобатга олинмаган, ўта оғир жиноят ҳаракатларига етарли баҳо берилмаган.

Шу тариқа Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 майдаги ҳукми билан А.Хамдамова фақатгина фирибгарликда, яъни, марҳума қизнинг онасига тегишли бўлган тилла занжирни алдов йўли билан қўлга киритишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Ўғирлик, босқинчилик ва мудҳиш жиноят – қотиллик юзасидан эса, у оқланган.

Шу боис, жорий йил 12 май куни Андижон вилоят прокуратураси томонидан Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 майдаги ҳукмига нисбатан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилди.

Бинобарин, Бош прокуратура иш бўйича манфаатдор тарафлар ва кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситаларидан қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратишни сўрайди:

биринчидан, вилоят суди томонидан оқланган судланувчининг “айбсиз” эканлиги ҳақида суднинг якуний ҳукми қонуний кучга кирмасдан туриб, хулоса қилишга ҳали эрта.

Зотан, иш бўйича судлов жараёнлари мавжуд ҳужжатлар, далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, айблов хулосасига асос қилиб келтирилган бошқа жиҳатларга вилоят суди томонидан ҳар томонлама муносиб баҳо берилмаганини кўрсатиб турибди;

иккинчидан, асосан ҳимоя тарафи ва судланувчи кенг жамоатчиликка тақдим этаётган “тафсилотлар” асосида эҳтиросли хулосаларга келиш ноўриндир.

Зеро, гап 9 ёшида ваҳшийларча қотилликнинг қурбони бўлган қизалоқнинг аянчли тақдири учун айбдорни сўзсиз жавобгарликка тортиш, бир норасида фарзанди ўлдирилган оиланинг изтироблари, жазонинг муқаррарлиги ва адолат тантанасига бўлган умиди ҳамда ишончи ҳақида бормоқда;
учинчидан, айнан суднинг, аниқроғи, Олий суднинг якуний тўхтамидан кейингина жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади.

prokuratura.uz
#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

@Samkarantin
Юристлар малакасини ошириш маркази илмий ходими, юридик фанлар доктори Лола Саидова журналистининг жамиятда охирги вақтлар кўп кузатилаётган маддоҳлик масаласида берган саволига қуйидагича жавоб қайтарган экан:

“Мен бу ҳолатни маддоҳлик демайман, буни лаганбардорлик деб атаган бўлардим. Буни тўғри айтишимиз керак. Жамиятда танқид, тўғри ва холис фикр бўлмаса, у ривожланмайди. Кимгадир ёқмаганлиги учун, одамларнинг шундай фикри борлиги учун уларни тазйиққа солиш, уларни ёмон отлиққа чиқариш амалиётидан воз кечишимиз керак. Ҳамма бир хил фикрламайди. Турфа хил фикрли, қизиқишли инсонлар жамиятида яшаймиз. Уларнинг барчаси бир хил фикрлаши, бир хил тушуниши, бир хил мақташи – бу нотабиий ҳолат ҳисобланади.

Баъзилар айтади, танқидни конструктив қил. Ҳўп, танқид конструктив бўлмаса-чи? Нима кимгадир оғир ботиб қоладими? Ҳар бир инсон камчилиги бўлса, ўз камчилиги устида ишлаши керак”.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Нега мен кўраману сиз кўрмайсиз ҳолатни?»

Вилоят ҳокими маҳаллаларни пиёда кезиши жараёнида мутасаддиларга эътирозларини билдирди.

@Zarnews_uz
“Samarqandda 13 yoshli maktab oʻquvchisi 25 haftalik homilador ekani aniqlandi” sarlavhasi ostida eʼlon qilingan xabar yuzasidan Samarqand shahar bo'yicha IIO FMB huzuridagi Tergov bo`limi tomonidan fuqaro F.D.ga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi JKning 128-moddasi (Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs bilan jinsiy aloqa qilish) 1-qismi bilan jinoyat ishi qoʻzgʻatilib, dastlabki tergov harakatlari olib borilmoqda.

Samarqand viloyati IIB Axborot xizmati

@samiibuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умр_дафтари. 1-қисм

Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Муҳаммаджон Мақсудовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умр_дафтари. 2-қисм

Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Муҳаммаджон Мақсудовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида.
Вилоят Кенгашининг сессиясидан:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи "ташкилий-кадрлар гуруҳи" деб номланди.

@Zarnews_uz
Тойлоқ тумани мактабларида ўқитиш 3 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади.

Учинчи тил қайси? (Сессия материалида кўрсатилмаган)

Маълумот учун, айни пайтда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 48-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Тайлоқ туман Ҳокими Боҳодир Б.Бабоназаров тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги маърузаси тингланди.
@Zarnews_uz`нинг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтган вилоят Кенгашининг 48-сессиясида депутатлар Тойлоқ тумани ҳокимининг ҳисоботидан қониқмаган.

Тойлоқ тумани ҳокими Б.Бобоназаровнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи депутатлар томонидан қабул қилинмади.

Қайд этилишича, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳисобот беришга тайёрланиб келмаган. Ушбу масала кейинги сессияларда қайта кўрилади.
Президент айтаверади, бизникилар билганини қилади

Давлат раҳбари шу йил 15-16 апрель кунлари Самарқандга ташрифи давомида ноябрь ойига қадар вилоятдаги 32 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 64 та умумтаълим мактабларида “Болалар ҳаваскорлик ансамбллари” ташкил этиш ва мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш топшириғи берилган.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 1 849,8 млн. сўм маблағ ажратилган.
Лекин бугунги кунгача ушбу чолғу асбоблари ўз манзилларига етиб бормаган.

Бугун бўлиб ўтган сессияда бу масала муҳокама қилинган, тегишли бошқарма бошлиқлари нима деб жавоб берган?

Буниси ҳозирча номаълум. Кутамиз!