Noqonuniy o‘rnatilgan reklamalar olindi
Navbatdagi o‘rganish ishlari Samarqand shahridagi Buyuk Ipak Yo‘li ko‘chasida olib borildi.
O‘rganish natijasida o‘zboshimchalik bilan belgilanmagan joylarga o‘rnatilgan, “Davlat tili haqida”gi va “Reklama to‘g‘risida”gi qonun talablariga mos kelmagan 60 dan ortiq targ‘ibot vositalari Ishchi guruhi tomonidan joyida bartaraf etilib, tadbirkorlik subyektlariga tegishli ogohlantirishlar berildi.
Hurmatli tadbirkorlar, “Reklama to‘g‘risida”gi Qonunining 47-moddasi 4-bandiga asosan tashqi reklama va axborotni joylashtirish tartibini buzganlik uchqun bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravar miqdorda jarimaga tortilishingiz haqida ogohlantiradi. Targ‘ibot vositalari va reklamalarni joylashtirishda qonun talablariga rioya etishingizni so‘raymiz.
NORBEK ALQAROV,
Samarqand shahar hokimining maslahatchisi.

📍Томирларни тозалашнинг оддий усуллари
✅ Қон томирларининг эластиклиги учун 1 чой қошиқдан лимон шарбати, асал ва кунгабоқар ёғини аралаштириб, оч қоринга ичинг. Даволаш курси 10 кун.
✅ Ярим пиёла илиқ қайнатилган сувга 1 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ лимон шарбатини аралаштиринг. 10 кун давомида ётишдан олдин ичинг.
✅ Томирларни тозалаш учун 2 та ўртача лимонни гўшт майдалагичдан ўтказинг, 2 ош қошиқ асал қўшинг, аралаштиринг, шиша идишга солинг ва хона ҳароратида бир кун ушлаб туринг. Овқатдан олдин ёки чой билан ҳар куни 2-3 чой қошиқдан истеъмол қилинг.
Соғлом ҳаёт
✅ @SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!

Ob-havo
Bugun, 8-iyun kuni Samarqandda havo biroz bulutli bo‘ladi, ayrim joylarda o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik bo‘lmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Kechasi 18-23 daraja iliq, kunduzi 34-39 daraja issiq bo‘ladi.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🔰 Даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, ариза берувчининг талаби судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.
🗓 Даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Камбағалликни қискартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ишсизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада турли хил ташкилот ва корхоналар иш ўринлари билан қатнашди. Янги иш ўринлари билан танишган ишсизларнинг 40 га яқини ўзига маъқул бўлган ишга жойлашди.

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:
🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;
🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;
🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;
🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;
🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Samarqand shahar hokimining o‘rinbosari, oila va xotin-qizlar bo‘limi boshlig‘i Zebo Saidova oilaviy ajrimlarning oldini olish borasida amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidan axborot berdi.
✅ @SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
✅ @SAMARKANDNEWS_UZ
Kanalga aʼzo boʻling!
Малайзия парламенти делегацияси Самарқандда
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Муҳаммад бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Меҳмонлар шаҳар билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Соҳибқирон ва темурийларнинг давлатчилик тарихи, бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлар уларда катта қизиқиш уйғотди.
- Бундан аввал Самарқандга 2009 йилда келган эдим, - дейди Нур Жазлан Муҳаммад. – Ўтган давр мобайнида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилибди. Самарқанд ҳақиқатан ҳам туризм пойтахтига айланиб боряпти. Мен биринчи навбатда оиламдагиларнинг Самарқандга саёҳат қилишларини таклиф этаман. Шунингдек, ташрифимиз давомида парламентлар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришдик. Келгусида ўзаро ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади, деб ўйлайман.
Малайзия парламенти вакиллари Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Сиёб деҳқон бозори ва бошқа қатор диққатга сазовор жойлар билан танишди.