SamTVR | MTRK
4.25K subscribers
85.7K photos
38.7K videos
365 files
50.1K links
Samarqand viloyat teleradiokompaniyasi rasmiy kanali.
Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (93) 236-89-89
Download Telegram
Forwarded from Zarnews.uz
🌙 Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

Бугун, 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

Аллоҳга шукрки, кейинги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани халқимизни чексиз қувонтирмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт бошқармаси, хизмат кўрсатувчи ширкатлар, банклар раҳбарлари ҳамда Маккаи мукаррама амири билан улуғ ибодатларни адо этиш юзасидан муҳим келишувларни амалга оширади.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

@Zarnews_uz
“Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектларини ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Состоялась презентация проектов по строительству массивов “Янги Узбекистон”.
На следующий год запланировано построить 22 новых массива. Глава государства дал указания по возведению в массивах достаточного количества школ, детских садов и медицинских учреждений. Отмечена также возможность создания не менее 50 тысяч рабочих мест за счет организации малых промышленных зон и реализации проектов предпринимательства.

#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoy #YangiUzbekiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Бошқарманинг Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими - Бош инспектори;

— Нарпай туман бўлими - Бўлим бошлиғи;

— Иштихон туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

🔸 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оқдарё тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташқил қилиш шўъбаси етакчи инспектори.

🔸Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Самарқанд тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби шўъбаси мудири-бош ҳисобчи;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Мудирнинг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 декабрдан 10 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
ЯНГИ ЛОЙИҲА

СИЗ САМАРҚАНДНИ СЕВАСИЗМИ?

Самарқанднинг бугуни ва эртасига бефарқ эмасмисиз?

Самарқанд яна ҳам обод, кўркам, чин маънода ер юзининг сайқали бўлишини истайсизми?

Унда ушбу сайт орқали ўз фикрингиз, ташаббус ва ғояларингизни билдиринг. Балки, сизни вилоятимиз ҳаёти билан боғлиқ бирор муаммо, нуқсон, камчилик ташвишлантирар. Ҳеч иккиланмай ёзиб юборинг, масалага биргаликда ечим топамиз!

Унутманг, жамоатчилик назоратисиз ҳеч бир соҳа ва тармоқда кутилганидек, халқни рози қиладиган ўзгариш қилиш қийин. Шунинг учун ҳаммамиз биргалашиб юрт равнақига ҳисса қўшайлик, муаммоларни биргаликда ҳал қилайлик.

Самарқандни шу заминда яшовчи, уни севувчи, эртасига бефарқ бўлмаган кишилар ривожлантиради.

Сиз бизнинг сафимиздамисиз?

👉 Батафсил:
http://sqabul.uz



Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Ассалому алайкум!

Ҳурматли давлат хизматчилари, хабарингиз бор жорий йил 22 ноябрьда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5-сонли Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга мувофиқ, давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Шу мақсадда, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят филиали томонидан вилоятимиздаги маҳаллий давлат бошқаруви идоралари ходимлари орасида аноним сўров ўтказиш режалаштирилган.

Муддати: 2 декабрь 17.00 га қадар

Сиздан сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз!

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd6dLoc03v4Ug3akvC5GHHVGHmMv920C0M8AuOcPI8L2wIRCw/viewform?usp=sf_link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqandda 1-dekabr – “Butun jahon OITSga qarshi kurashish kuni” munosabati bilan qator tadbirlar o‘tkazilmoqda...
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги
#1dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
#1dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

SHAHARSOZLIK LOYIHALARI MUHOKAMA QILINDI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

"FERMERLAR MAKTABI" - MALAKA, BILIM, IMKONIYAT