SamTVR | MTRK
5.88K subscribers
90.7K photos
42K videos
401 files
54.1K links
Samarqand viloyat teleradiokompaniyasi rasmiy kanali.
Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (93) 236-89-89
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI
25.11.2021-YIL

SAMARQAND SHAHRI KO‘CHALARIDA
OBODONLASHTIRISH, QURILISH - BUNYODKORLIK
ISHLARI DAVOM ETMOQDA

https://t.me/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI
25.11.2021-YIL

DARAXT VA KO‘CHATLAR TABIAT, INSON
SALOMATLIGI OMILI

https://t.me/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI
25.11.2021-YIL

SAMARQANDLIK O‘QUVCHILAR MUSOBAQADA
FAOL ISHTIROK ETDI

https://t.me/SamTvr
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва истеъмол товарлари нархини мониторинг қилиш ва инновациялар бўлими бош мутахассиси.

🔸 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бошқарманинг Хайвонлар соғлигини мухофаза қилиш бўлими Етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ туман 33 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Пастдарғом туман 90 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Каттақўрғон туман 69 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қўшработ туман 68 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Пастдарғом туман 113 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 200 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192381 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1
нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 66 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189046 (+186) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1392 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларни ўрганиш давом этмоқда

Батафсил юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/Cg-Z1baIVhE

Facebook: https://fb.watch/9wd2GbAWHu/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди!

Ушбу ўқув соати барча туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлимлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️Спикерлар томонидан қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилди:

Ўзбекистон-Россия: стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари
Маърузачи:
Рашидов Халмурат Суюнович,
Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари
Маърузачи: Мўминов Абдулазиз Мажид ўғли,
Ёшлар ишлари агентлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

https://t.me/SamTvr
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿 Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари
#26nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv