Samarqand TVR | MTRK
7.79K subscribers
112K photos
59.5K videos
547 files
74.7K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Ozodbek tuman hokimi tomonidan taqdirlandi

Toyloq olimpiya zaxiralari kollejining 10 sinf o‘quvchisi Ozodbek Halimboyev yaqinda Vengriya davlatining Buddapesh shahrida erkin va yunon-rum kurashi bo‘yicha bo‘lib o‘tgan Jahon chempionatida ishtirok etib, 45 kg vazn toifasida 2-o‘rinni qo‘lga kiritgan edi. Bugun Toyloq tuman hokimi B. Bobonazarov hamda sektor rahbarlari ishtirokida Ozodbek munosib taqdirlandi.
-Joriy yilning 16 sentyabr kuni Qirg‘iziston Respublikasida erkin va yunon-rum krashi bo‘yicha Osiyo chempionati bo‘lishi kutilmoqda. Ayni kunlarda sportchimiz Ozodbek mazkur musobaqaga tayyorgarlik ko‘rmoqda, -deydi sportchining murabbiyi Jalil Nizomov.
​​Ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган.

Мазкур меморандумда кўзда тутилган ҳамкорлик йўналишлари кенг қамровли бўлиб, унда халқ таълими ва институт ходимларининг компетенцияларини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида хориж сафарларини ташкил этиш ва ўзаро шерикликда илмий анжуманлар ва конференциялар ўтказишга алоҳида эътибор берилган.

Ҳамкорлик доирасида мактаб директорларининг лидерлик қобилиятлари ва STEAM фанларни мактабларга жорий этишда уларнинг ролини оширишга қаратилган “Мактабларда лидерлик ва STEAM” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди. Ушбу дастур жами 12 ҳафта давом этиб, унинг 10 ҳафтаси онлайн шаклда Google Classroom va Zoom платформалари орқали масофадан ва икки ҳафтаси тезлаштирилган тарзда Шимолий Жоржия университетининг профессорлари др. Карлис Уэйн ва др. Девид Осмон томонидан Тошкентда, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида ташкил этилди.

Курсларда иштирок этиш учун 26 нафар инглиз тилида сўзлаша оладиган мактаб директори 2 босқичли интервью асосида саралаб олинди. Интервьюда асосан тил билиш кўникмаси ва курслар якунлангандан кейин жойларда мазкур курслар юзасидан кичик семинар-тренинглар ташкил қилишга қобилияти бор директорларга кўпроқ аҳамият берилди. Бу иштирокчилар ишдан ажралган ҳолда курсларга жалб этилди.

Дастлаб, саралаб олинган директорларнинг инглиз тили кўникмаларини янада ривожлантириш ва уларни курс терминалогияси билан яқиндан таништириш мақсадида институт ходимлари ҳамда ESN лойиҳаси эксперти Ҳушнамо Бурхонхўжаева томонидан жорий йилнинг январь ойида инглиз тили курслари ташкил этилган эди. Курслар муваффақиятли олиб борилиб, иштирокчиларнинг инглиз тилида сўзлашиш кўникмалари ривожлантирилди.

Ўн икки ҳафта давом этган онлайн ва офлайн курслар давомида эса тингловчилар нафақат мактабни самарали бошқаришда лидерлик ва менежерлик сир-асрорлари ҳамда STEAM фанларни мактабларга жорий қилишда раҳбар роли нималардан иборат эканлигини ўрганди, балки машғулотлар давомида мавзу юзасидан ўз мактабларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилди.

Лойиҳа қатнашчиларининг ташаббуси ва Халқ таълими вазирлигининг қўллаб-қувватлаши натижасида жорий йилнинг май ойида жами 6 вилоят – Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Навоий, Фарғонада мақсадли семинар va форумлар ташкил этилиб, вилоятлардаги қолган мактаб директорларига ҳам "Мактабларда лидерлик va STEAM" йўналишида мастер-класслар ўтказилди.

Мактаб раҳбарларининг STEAM фанлар ҳақидаги олган билимлари ва орттирган тажрибалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган STEAM (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, дизайн ва математика) йўналишидаги фанларни ўқитиш бўйича педагоглар ҳажмини келажакда оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Курс якунида ҳар бир мактаб директори курс давомида олган лидерлик ва STEAM йўналишидаги билимларидан фойдаланган ҳолда ўз мактабларини ривожлантиришнинг замонавий режаси ва бошқарув шаклларини ишлаб чиқди. Хорижлик мутахассислар офлайн курсларни олиб бориш билан бир қаторда жами 15 та лойиҳада иштирок этаётган директорларнинг мактабларига ташриф буюриб, улар томонидан ишлаб чиқилган режаларни ўз мактабларида жорий этишда маслаҳатлар ва йўналишлар берди.

Курсларни муваффақиятли тугатган барча мактаб раҳбарлари махсус сертификатлар билан тақдирланди ва Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг "Узлуксиз касбий ривожланиш тизимида халқ таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг энг кам миқдорини ҳамда малака оширишнинг муқобил шакллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қўшма қарори асосида тегишли кредитларга эга бўлди.
🔵МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Иштихон туманидаги маҳаллалар ўртасида 4 та сектордан жами 8 та энг намунали маҳалла фуқаролар йиғинлари тақдирланди. Ушбу маҳаллаларнинг ижтимоий ҳаётда фаолиги, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича олиб борган самарали ишлари инобатга олиниб, 1-сектордан, Бешариқ МФЙ, Чимқўрғон МФЙ;

2-сектордан: Бешбола МФЙ ва Бойтуби МФЙ;

3-сектордан: Бойлата МФЙ ва Шайхислом МФЙ;

4-сектордан: Боғбон МФЙ ва Жўра Маҳмудов МФЙлар компютер жамланмалари билан тақдирланди.

Мана шундай аҳоли ўртасида ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги ҳамда халқнинг ҳурматини қозонган маҳалла фуқаролар йиғинлари доимий равишда рағбатлантириб борилади.


"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига ечим изланди
Оқдарёда 110 миллиард сўмлик янги лойиҳа амалга оширилмоқда

Оқдарё тумани Бошдархон маҳалласида жойлашган ва тез орада фаолият бошлаши кутилаётган "VAKSINA FARM MEDIKAL" МЧЖда доривор ўсимликларни қайта ишлаб, ҳар хил турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Мазкур корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 110 миллиард сўм бўлиб, 120 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 3 қаватли ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилди. Ҳозирда Хитой давлатининг “KENO PHARMA” LTD корхонасидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига 4,5 миллион долларлик асбоб-ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил 4-чорак якуни билан биринчи босқич яъни қаттиқ турдаги дори воситалари ишлаб чиқариш линияси йўлга қўйилади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Samarqand.uz (Intizor Umarova)
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг Президент сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди
Forwarded from SAMARQANDLIK YOŞLAR
#live

⚡️Ayni vaqtda Samarqand telekanali orqali "Yoshlar bilan ishlash: yoshlar murojaatlarini hal etish"ga bag'ishlab ochiq muloqot ko'rsatuvi bo'lib o'tmoqda.

Savol, taklif va mulohazalaringizni 66-233-96-01, 233-96-03, 233-96-07, 233-96-09 raqamli telefonlarga qo'ng'iroq qilish orqali bildirishingiz va telegramdagi @ochiq_muloqot manziliga yuborishingiz mumkin.

Kanalimizga qo'shiling 👉 https://t.me/yiasamyosh
Cайлов округлари тузилгани эълон қилинди

Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузилди. Унга кўра, Самарқанд вилояти 7-сайлов округи бўлди.

7-Самарқанд округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй. Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида сайловчилар сони – 2 376 413 нафарни ташкил этади.

https://t.me/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqandda “COVID-19” virusi mavjud emasligi to`g`risidagi test tahlillarini soxtalashtirib berayotgan “uddaburon” qo`lga olindi.

Qo`lga olingan shaxsning ukasi ushbu holatlarni hujjatlashtirmaslik evaziga tezkor xodimga pora taklif qilgan vaqtida ushlandi.

Holat yuzasidan jinoyat ishi qo`zg`atilgan.

https://t.me/SamTvr