√√√ Umrni Isrof Qilmang √√√
4K subscribers
1.46K photos
500 videos
9 files
116 links
«La havla va la quvvata illa billah»📿

√√√ Umrni Isrof Qilmang √√√

@Manfatliiii.Ulanib olinglar 😊☺️

@Reklmaa
Download Telegram
#Oqshom_mutolaasi


Уни дуоибад қилма!


Молик ибн Динордан ривоят қилинади: ''Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг олдига бориб, ''Қўшнилар сендан шикоят қилишяпти. Маҳалладан чиқиб кетишинг керак'', деб айтдик. У бўлса:
''Мен ўз уйимдаман, бу ердан чиқиб кетмайман'', деб туриб олди.
- Унда уйингни сотасан. — Уй мени мулким, сотмайман. - Устингдан султонга шикоят қиламиз. — Мен унинг яқинлариданман, — Унда сени дуоибад қиламиз. — Аллоҳ менга сизлардан кўра меҳрибон!
Биз ноилож тарқалиб кетдик. Кеч киргач, туриб намоз ўқидим ва уни дуоибад қила бошладим. Шу пайт ғойибдан ''Уни дуоибад қилма, чунки у Аллоҳнинг дўстларидан'', деган овоз келди. Кўчага чиқиб, унинг эшигини тақиллатдим. У мени кўриб, маҳалладан чиқариб юбориш учун келди деб ўйлаб, узр сўраган оҳангда гапира бошлади. Мен унинг гапини бўлиб, чиқариб юбориш учун келмаганимни айтдим. Сўнг бўлган воқеани айтиб бердим. У йиғлаб юборди-да, ''Мен ўша қилган ишимдан кейин тавба қилган эдим'', деди. Сўнг шаҳардан кўчиб кетди. Қайтиб уни кўрмадим.
Орадан йиллар ўтиб, ҳаж қилгани чиқдим. Масжидул Харомда бир ҳалқани кўриб, уларга қўшилдим. Қарасам, ўртада ўша қўшним йиқилиб етибди. Шу пайт кимдир:
''Бу йигит вафот этди, Аллоҳ раҳмат қилсин'', дейишди. Шуннай килиб, тавба қилгач, унга Масжидул Ҳаромда вафот этиш насиб этди''.

📌 "Шунга айтадилар бировни биларсан ва лек тавбасидан бехабардирсан"!

Хеч кимни муҳокама қилманг, айбини ошкора қилманг... Балки у айбига беҳисоб надомат ичра тавба қилгандир....