Sahobalar_hayoti 🕋🕊️
1.19K subscribers
6.65K photos
5.71K videos
437 files
6.27K links
Шиоримиз:Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Курон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
Исломий марифат таратиш.
Салафи солих-улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.
Download Telegram
Forwarded from Nadiya Ramazon
Tobeinlar sayyidi deb nom olgan Said ibn Musayyib rahimahullohning ayoli "Biz ayollar erlarimizga xuddi sizlar amir-xalifalaringizga xitob qilgandek xitob qilardik" deydi. Ya’ni hurmat bilan, ovoz ko‘tarmay.

#ayollar

@Nadiya_Ramazon
Forwarded from Abdulloh Rahim
«Иблисга илмсизлиги зарар келтирмади, одобсизлиги зарар келтирди».

© Саййид Муҳаммад Алавий Моликий роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
🌿ТАВФИҚ
Луғатда Тавфиқ – бирор ишни қила олишликни англатади. Шунингдек, тавфиқ - ҳидоят турларидан биридир. Фалончи фалон ишни қилишга қодир бўлди дегани, Аллоҳ унга ўша ишни қила олишга тавфиқ берди деганидир. Шариъат терминологиясида солиҳ амалга тавфиқ берилишига айтилади. Масалан, банда фалон солиҳ амални қила олди дегани, Аллоҳ унга тавфиқ берди, дегани бўлади. Тавфиқ Аллоҳ томонидан берилади. Лекин тавфиқ берилмаслик сабаблари бандага боғлиқ. Тавфиқ берилмаслик сабаблари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
- тавба қилмаслик
- солиҳлар суҳбатида бўлмаслик ва солиҳлар билан бирга бўлмаслик
- Пайғамбар сав нинг ахлоқларига эргашмаслик
- тақвонинг етишмаслиги
- Аллоҳга итоат қилмаслик
Булар тавфиқсизликнинг асосий сабабларидандир ва банданинг ризқидан барака учишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллардир. Бандага бирор бир солиҳ амалга тавфиқ берилмаса, шу омилларни текшириб кўрсин. Яъни, аввало ўша амални қила олмаганидан тавба қилсин, сўнг ўша амал борасида суҳбатларда бўлсин ёки илм мажлисида иштирок қилсин, сўнг ўша амал борасида Пайғамбар сав нинг суннатларини ўқисин, сўнг ўша амал борасида тақво қилишга ҳаракат қилсин. Тақвонинг асл моҳияти, ҳуқуқ ва мажбуриятларни адо қилмоқдир. Аллоҳга итоат эса, шу ҳуқуқ ва мажбуриятларни Аллоҳнинг ризоси учун адо қилмоқдир. Масалан аҳли аёли билан гўзал муомала қилмоқ – солиҳ амалдир. Унинг суннатдаги далили – “Сизларнинг яхшироғингиз, аҳли аёли билан яхшироқ муомала қиладиганингиздир” маъносида келган ҳадис. Бу амалнинг моҳияти эса, аёлнинг эри устидаги ҳаққидир. Шу ҳақ адо этилса, шу амалда тақво ҳосил бўлади. Бошқа амалларда ҳам шу каби йўл тутилади. Тақво зиёда бўлиши учун, Аллоҳ ва бандаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини билиб олиш шартдир. Бир ёки икки амалда тақво қилиб, кўпгина бошқа амалларни тарк қилиш, тақво етишмовчилигига олиб келади. Вассалом.


@Sahobalarr_hayotii
Forwarded from yusuf doosary (abu yusuf)
Ғазо имтихон эди. Ундан ғазоликлар ўтди, инсоният эса йўқ. 🇵🇸 🫡
Forwarded from Islom.uz
Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди

2025–2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилди.

Тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган фуқаролар суҳбат асосида қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда, шошилинг!

Давомийлиги: 9 ой

Тўлови: ҳар бир фан учун бир ойга 375 000 сўм

Тайёрлов курси фанлари:
Араб тили;
Фиқҳ;
Ақоид;
Ўзбекистон тарихи.

Зарур ҳужжатлар:
Ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
ўрта махсус ислом билим юрти дипломи нусхаси ёки ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома;
3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат - сўнгги 3 ойда олинган.

Эслатма: Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумотнома кириш имтиҳонларида имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

+998712400115

📍Манзил: Тошкент, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

@islomuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hamma bilib qoʻysin!

Bilmaganlarga bilganlar bildirib qoʻysin.!
Forwarded from delta academy Masofaviy ta'lim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

https://t.me/BahodirIskandarov
Forwarded from delta academy Masofaviy ta'lim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from DELTA academy (delta academy Masofaviy ta'lim)
🔤🔤🔤🔤🔤

Birinchi bir oylik darsimiz bepul bo'ldi sharti kanalimizni rivoji uchun xissa qo'shishi kerak bo'ladi ya'ni Arab tiliga yoki Quroni Karimga qiziqadigan Muxlis va Muxlisalarni gruppammizga jalb qilishi kerak. 😊☺️

Kim ta'lim olishni istasa kursimizga yozilish uchun adminga muroja'at qilsin.

⚡️☄️🔔📣

https://t.me/deltamasofaviytalim1
https://t.me/deltamasofaviytalim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.
Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
-  То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.
Фарзандлик бўлдингизми?
-  Ҳозирча фарзандингиз  битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.
Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан  - илм олинг.
Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.
Ҳозирча уйингизни томи бор экан,  ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.
Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.. Асло учинчиси бўлманг..

© Бинту Содиқ


@Sahobalarr_hayotii
Forwarded from Abdulloh Rahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени шундай ранг-баранг яратган ва сенга оналик шафқатини берган Зот нақадар буюк!

@AbdullohRahim