ХОТИРА МАНГУ!..
Освенцимдаги болалар пойабзаллари 😢😢😢
Освенцим озод қилинганидан кейин энг юракни тирнайдиган топилмалар қаторида лагерь омборларидан топилган болалар пойабзали уюмлари бор эди. Бу митти оёқ кийимлар — сандаллар, этиклар, мактаб туфлилари ва эскирган шиппаклар — Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар қўшинлари томонидан лагерга олиб келинган минглаб гуноҳсиз болалар азоб-уқубатларининг тилсиз гувоҳларига айланди. Кўплаб яҳудий оилалари Освенцимга бошқа жойга кўчириляпмиз, деган ишонч билан келишган. Ота-оналар ушбу номаълум саёҳатда таскин бериши учун фарзандларига иссиқ кийимлар, севимли пойабзаллар ва кичик буюмларни авайлаб йиғишган. Етиб келишганида, нацист офицерлари кейинроқ қайтариб берилишини айтиб, ҳаммага юкларини қолдиришни буюрган. Аксарият болалар учун бу ҳаётларидаги энг сўнгги лаҳза эди. Болалар газ камераларига юборилганидан кейин ҳам уларнинг оёқ кийимлари қолди. Боғичлари ечилган кичик чарм туфлилар, жун астарли қишки этиклар ва ҳар кунги ўйинлардан эскирган митти сандаллар геноцид томонидан ўғирланган беғуборликнинг кучли рамзига айланди. Қуруқ статистикадан фарқли ўлароқ, бу пойабзаллар фожиани шахсий даражада ҳис қилишга мажбур этади. Улар ҳар бир қурбон шунчаки рақам эмас, балки оиласи, исми ва шафқатсизларча тортиб олинган келажаги бор бола бўлганини кўрсатди. Совет аскарлари омборларга киришганда, болалар пойабзалларининг бу чексиз уюмлари уларни чуқур ларзага солди. Нацистлар жиноятларининг далилларини сақлаб қолиш ва дунёга Холокостнинг асл кўламини кўрсатиш учун фотосуратлар олинди. Бугунги кунда ушбу пойабзаллар Аушвиц-Биркенау мемориал мажмуаси ва музейида сақланмоқда. Бу ерга келувчилар яшаб ўтилиши керак бўлган ҳаётларни ёдга олиб, уларнинг қаршисида сукут сақлаб турадилар.
МАНБА: "УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ХОТИРАСИ" ГУРУҲИ

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:
"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".
Шунда устози деди:
"Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.
Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?
Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми, ё қийинлашяпти-ми?
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.
Тармоқдан олинди

Аллоҳдан офият сўранг!
Ибн Касир "Ал-Бидоя ван-ниҳоя"да шундай ривоят қиладилар:
Абдулваҳҳоб ибн Саид айтади: "Ҳажжож ҳажга борди ва Макка билан Мадина ўртасида тўхтаб, тушлик қилишни ирода қилди. Хизматкорига: 'Қара-чи, ким мен билан бирга таомлана олади? Ундан баъзи нарсаларни сўрамоқчиман', деди.
Хизматкор тоғ томонга қараб, бир аъробийни (саҳройи кишини) кўриб қолди ва унинг олдига бориб: 'Амирнинг ҳузурига юр', деди. Аъробий келгач, Ҳажжож унга: 'Қўлингни юв ва мен билан таомлан', деди.
Аъробий: 'Мени сиздан кўра яхшироқ Зот чақирган эди, мен Унинг чақириғига ижобат қилдим', деди.
Ҳажжож: 'У ким?' деб сўради.
Аъробий: 'Аллоҳ таоло! У мени нафл рўзага чорлади, мен эса ижобат қилдим', деб жавоб берди.
Ҳажжож: 'Шундай иссиқ кунда-я?' деди.
Аъробий: 'Мен бундан ҳам иссиқроқ кун (Қиёмат) учун рўза тутдим', деди.
Ҳажжож: 'Бугун ифтор қил-да, эртага тутиб берарсан', деди.
Аъробий: 'Агар мени эртагача яшашимга кафил бўлсангиз (майли)', деди.
Ҳажжож: 'Бу менинг қўлимда эмас', деди.
Аъробий: 'Қандай қилиб қўлингизда бўлмаган келажак эвазига нақд турган (ибодатни) тарк этишимни сўрайсиз?' деди.
Ҳажжож: 'Ахир бу жуда ширин таом-ку!' деди.
Аъробий: 'Буни сиз ҳам, ошпазингиз ҳам ширин қилган эмас. Уни "офият" (соғлик-омонлик) ширин қилган!' деди".
Буни чуқур мулоҳаза қилинг: "Уни офият ширин қилган!"
Неъматларнинг қадри фақат уларга эгалик қилишда эмас, балки улардан ҳузурлана олишдадир! Қанчадан-қанча неъмат соҳиблари борки, одамлар уларга ҳавас ёки ҳасад билан қарайдилар, ваҳоланки улар аслида маҳрумдирлар!
Шундай экан, агар Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз, уни офият билан бирга беришини сўранг. Зеро, офият қайси нарсадан суғуриб олинса, ўша нарсанинг қиймати қолмайди!
©AbuDovud

- МЕНГА ЎХШАМА ЎҒЛИМ
(ҳикоя)
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...
yuksaklikkayol

#ЗИДДИЯТ
• Тинчлик мукофоти ва қонли тарих ёхуд аччиқ парадокс
• Инсоният “тинчлик” сўзини ҳамиша энг олий қадрият сифатида улуғлаган.
• Бироқ тарих баъзан шундай аламли манзарани кўрсатадики, “тинчлик” номи билан улуғланган шахслар ортида урушлар, қирғинлар ва фожиалар сояси қолади.
• Нобел тинчлик мукофоти — сиёсат воситасими?
• Бу савол йиллар давомида тинмай такрорланади.
• Чунки мукофот тақдири баъзан қурол овози тинмаган заминларда ҳал бўлган.
• 1. Менахем Бегин:
• Исроилнинг собиқ бош вазири.
• 1978 йилда Миср билан Кэмп-Дэвид келишуви учун Нобел тинчлик мукофотини олган.
• Аммо 1948 йилда “Иргун” гуруҳига раҳбарлик қилган даврда Дейр Ясин қишлоғида 100 дан ортиқ тинч фаластинликнинг ўлдирилиши билан тилга олинади.
• Яқин Шарқ тарихининг энг қора саҳифаларидан бири эди бу.
• 2. Шимон Перес:
• 1994 йилда Фаластин-Исроил тинчлик жараёни учун Нобел мукофотига сазовор бўлган.
• Аммо 1996 йилда Ливаннинг Қана қишлоғидаги БМТ базасига берилган зарба оқибатида юздан зиёд қочқин, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
• Ўшанда Перес бош вазир эди.
• Бу воқеа ҳануз виждон яраси сифатида эсланади.
• 3. Аун Сан Су Чжи:
• 1991 йилда демократия ва инсон ҳуқуқлари учун кураш рамзи сифатида мукофотланган.
• Бироқ 2017 йилдан бошлаб Мьянмада роҳинжа мусулмонларига қарши этник тозалаш авж олганда, давлат маслаҳатчиси сифатида жим тургани ва ҳатто зўравонликни оқлагани учун кескин танқидга учради.
• Аммо Нобел қўмитаси мукофотни қайтариб олмади.
• Муаммо шахсларда эмас, мезонларда!
• Бу мисоллар халқаро сиёсатдаги “икки стандарт” муаммосини очиб беради:
• Бир жойда оммавий қирғин “террор”, бошқа жойда “хавфсизлик амалиёти” деб аталади.
• Бир халқнинг кўз ёши дунё минбарларини ларзага солса, бошқасининг фарёди геосиёсий манфаатлар ичида эритиб юборилади.
• Тарих берган 3 сабоқ:
• 1. Мукофот — ҳақиқат мезони эмас.
• У вақтинчалик сиёсий конъюнктура маҳсули бўлиши мумкин.
• 2. Шон-шуҳрат — адолат кафолати эмас.
• Тарихда гулчамбар олган қўл эртага қонга беланиши ҳам мумкин.
• 3. Ҳақиқий тинчлик заифларнинг қони устига қурилмайди.
• У миллат, дин, манфаат танламайдиган инсонпарварликка таянади.
• Ҳақиқий адолат ғолибнинг эмас, ҳақнинг тарафида туради.
• Шунинг учун ҳам инсоният мукофотлардан кўра виждонни, сиёсий шиорлардан кўра ҳақиқатни баланд қўйиши керак.
• Шундай экан халқ дарди, миллат овози, каби шиорларни кўтариб юрган ҳар қандай шахс ёки жамиятларга алданиб қолмаслик лозим...
• Огоҳ бўлиш даркор!
© Аброр Мухтор Алий

Қизиқарли маълумот
(бироз узунроқ матн)
Жанубий Корея ўтган йили 109 000 нафар аҳолисини йўқотди. Мамлакатда 254 500 чақалоқ дунёга келиб, 363 400 ўлим қайд этилди ва шу тариқа аҳоли сони кетма-кет бешинчи йил қисқарди. Кореялик аёлларнинг умри давомида фарзанд кўриш бўйича ўртача кўрсаткичи биттадан кам бўлиб, бу дунёдаги бошқа ҳеч қайси мамлакатда кузатилмайдиган ҳолатдир.
Мамлакат аҳолиси қисқармасдан сақланиб қолиши учун ҳар бир аёл ўртача 2,1 нафар фарзанд кўриши керак. Туғилиш даражаси пастлиги билан машҳур бўлган Японияда бу кўрсаткич 1,15 ни ташкил этади. АҚШда тахминан 1,62, Европа Иттифоқида эса ўртача 1,46 га тенг. Жанубий Кореяда эса бу кўрсаткич 0,80 бўлиб, ривожланган давлатлар орасида энг пасти ҳисобланади ва 2018 йилдан бери ҳар йили 1,0 дан паст бўлиб келмоқда. Сеулда бу кўрсаткич янада пастроқ — 0,58 атрофида, айрим мавзеларда эса 0,50 дан ҳам паст.
Сеулдаги уй-жой масаласи асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. У ердаги квартиралар нархи ўртача йиллик иш ҳақидан 15-20 баравар қимматроқ бўлиб, бу кўпчилик ёш жуфтликларнинг имкониятидан ташқаридир. Ижара масаласи ҳам яхши эмас. Кореянинг "jeonse" тизимига кўра, сиз ойлик тўлов ўрнига бир йўла улкан миқдорда депозит қўйишингиз керак ва бу депозит битта квартира учун 400 000 доллардан ошиши мумкин.
2006 йилдан бери Корея ҳукумати вазиятни тузатиш учун тахминан 270 миллиард доллар маблағ сарфлади: ҳар бир чақалоқ учун нақд пул бонуслари берилди, янги ота-оналар учун бошқа кўплаб бой давлатларга қараганда узоқроқ ҳақ тўланадиган таътиллар жорий этилди, давлат томонидан ЭКУ (IVF) молиялаштирилди, давлат боғчалари кўпайтирилди ва ҳатто бўйдоқлар учун давлат миқёсида танишув тадбирлари ташкил этилди. Шунга қарамай, ўтган 20 йил ичида туғилиш даражаси 1,13 дан 0,80 га тушиб кетди. 1980 йилдан бери 4 000 дан ортиқ бошланғич, ўрта ва юқори мактаблар бутунлай ёпилди, 2024 йилги биринчи синф ўқувчилари сони эса Корея тарихидаги энг паст кўрсаткич бўлди.
Туғилиш даражаси аслида кетма-кет икки йил давомида ўсди: 2023 йилдаги 0,72 дан 2024 йилда 0,75 га ва 2025 йилда 0,80 га етди. Кетма-кет 17 ой давомида аввалги йилнинг шу ойига нисбатан кўпроқ чақалоқ дунёга келди. Корея статистика қўмитаси буни иккита омил билан изоҳламоқда: пандемия даврида қолдирилган кўплаб тўйларнинг ўтказилиши ва ҳозирда биринчи фарзандни кўриш учун энг фаол ёш ҳисобланувчи 30 ёшлар атрофидаги аёллар гуруҳининг кўплиги. Аммо Буффалодаги Нью-Йорк давлат университети (SUNY Buffalo) Кореяшунослик профессори Сожун Лим CNN телеканалига берган интервьюсида, бу ўсиш катта эҳтимол билан вақтинчалик эканини айтди. Ковиддан кейинги тўйлар тўлқини ўтиб кетади, 30 ёшга қадам қўяётган аёлларнинг кейинги авлоди эса сони жиҳатдан анча кам.
БМТнинг асосий прогнозига кўра, Жанубий Корея аҳолиси бугунги 51,6 миллиондан 2100 йилга келиб тахминан 30 миллионгача қисқаради. Сеулдаги "Корея ярим ороли аҳолиси институти" таҳлил маркази томонидан ишлаб чиқилган энг ёмон сценарийга кўра эса, 2125 йилга бориб мамлакат аҳолиси 7,5 миллион кишини ташкил этиши мумкин — бу бугунги Сеул аҳолисидан ҳам камроқ демакдир.
Фазлиддин Саттаров

Бир аъробий одамлар ўтирган жойга келдида, тепароқда ўтирган Аҳнаф* ибн Қайсни юзига тарсаки туширди. Аҳнаф нега мени урдинг? деб сўради.
Аъробий айтди: Шу қавмнинг бошлиғини юзига уришим учун бир киши менга бир халта олтин берди.
Аҳнаф айтди, у ҳолда адашибсан. Бу қавмнинг раҳбари мен эмас, Ҳориса ибн Қудома деган одамдир.
Ҳориса қаттиқ қўл, баджаҳл киши эди. Унга қилинган жоҳилликка жим қараб турмасди.
Аъробий Ҳорисани топди ва унинг ҳам юзигп бир туширди. Ҳориса шу заҳоти қиличини чиқариб аъробийнинг қўлини чопиб ташлади.
Аҳнаф ибн Қайснинг мақсади айнан шу эди.
*Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ Басралик, Тамим қабиласидан бўлиб энг машҳур тобиъийнлардан. Жоҳилият давридан туғилган 67-ҳижрий йилда Басрада вафот этган.
Аҳнаф у кишининг лақаби, асли исми Заҳҳок ибн Қайсдир. Бироз оқсаб юргани учун шу лақаб билан танилган. У киши жуда олим ва фаросатли бўлган.
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан бири:
Пасткашдан ҳиммат,
Фожирдан яхшилик,
Аҳмоқдан ҳалимлик кутманг.
Арабчадан А. Атаханов таржимаси

ОШПАЗ!
Мен ошпазман. Дунё ошхонаси ошпази.
Кўп такрорлайман. Ёзувчи, шоира, журналист бўлмоқчи эдим.
Китоблар ичида улғайдим. Бувимнинг эртаклари, онамнинг ҳикоялари безади болалигимни.
Лекин, ҳаёт биз ўйлаганимиздек бир текисда кетмас экан. Ўша пайтда ёзувчи бўлмайсан, катта ошпаз бўласан десалар ишонмаган бўлардим. Чунки, ҳаётимни адабиётсиз тасаввур қила олмас эдим. Ўткир Ҳошимов, Абдулла Қаҳҳор, Қўчқор Норқобил асарларини ёддан билардим. Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф шеърлари менинг ҳаётим эди.
Ошпаз бўлдим.
Европада shef Sebo, Туркияда Sebosh usta бўлиб танилдим.
Ўзбекистонда ҳаётий ҳикоялар машқ қиладиган Сабо деб билишади. Қаламсиз яшай олмаганим каби, бугун ҳаётимни ошхонасиз тасаввур қила олмайман.
Таом пишириб илҳомланаман. Янги қайлалар, янги таомлар ўйлаб топишга харакат қиламан. Қаерга борсам ҳам, ўзбек паловини пишираман.
Икки йилдир шифокорлар ошхонада ишлашимга қаршилик қилишади. Касаллик тамоман йўқ бўлишини кутишимни айтишади.
Оҳирги тахлиллар яхши чиқди. Шифокорим олдин енгилроқ ишда ўзимни синаб кўришимни маслаҳат берди. Европага қанот қоқиб учишга тайёр эдим. Унинг гапидан кейин ўйланиб қолдим. Аввал ўзимни Истанбулда синаб кўрмоқчи бўлдим. Таниш ошпазларга қўнғироқ қилдим. Дарров иш ҳам топила қолди.
Ошпазлик формасини кийганимдаги ҳаяжонни тасвирлаб бера олмайман.
Мен иш бошлаган жамоада умрининг ярмини шу касбга бағишлаган усталар кўп эди. Ҳатто, мен иш ўргатган шогирдларим ҳам бор.
Янги келган ошпаз ҳамма жойда ҳам илиқ қарши олинмайди. Камчилигингни кўзлаб турадиганлар топилади. Бош ошпаз Туран уста биринчи куниёқ эътироз билдирди.
- Сени моҳир уста деб таърифлашганди. Ҳаракатларинг сустку.
- Ҳа, икки йиллик танаффусдан кейин биринчи иш куним. Бу табиий хол. Оҳирги пайтларда кам ҳаракатлик ва дорилар таъсирида семириб кетдим. Лекин, бу вақтинчалик. Қолипга тушиб оламан.
Туран уста ҳар битта ҳаракатимни кузатар эди. Баъзан қошини чимириб савол берарди.
- Нега шўрвани рационини ўзгартирдинг?
- Товуқнинг ҳиди келмаслиги учун саримсоқ ва занжабилдан фойдаландим. Бунинг ёмон тарафи йўқ.
Қўли ишда бўлса ҳам, кўзи менда бўлган бош ошпаз савол бериб чарчамайди.
- Цезар салатига бодринг ишлатмаймиз. Кратон нони етарли. Маззаси ўзгаради.
- Бодринг салат устидаги товуқ гўшти билан ейилса бошқача лаззат беради.
- Макаронларга қайла ишлатиш шарт эмас. Сметанага песто қайласини аралаштирсанг бир хил тот беради.
- Шердонал қайласи Италияга оид.Қайла тайёр қилиб қўйилса ҳам вақтдан ютамиз. Ҳам маззаси бошқача бўлади.
- Ҳмм..
Туран уста қадамимни назорат қилишда давом этарди.
Олдинги жамоамда жуда хурматда бўлганим учун, бу ердаги холатдан кўнглим оғриди. Сабр билан енгмоқчи эдим.
Бугун бошқача кун эди. Ошхона шефи ховлиқиб кириб келди.
- Эртага уч юз кишилик мижоз гуруҳи бор. Буюртма қабул қилинган. Туран уста ишларни бўлиб беради. Эртага хеч ким кеч қолмасин. Ишингизга юракдан ёндошинг.
Туран уста ҳаммани атрофига жойлади. Мийиғимда кулиб қўйдим. Менга хеч ким ёқтирмайдиган ишни буюрса керак. Ҳамма ишини кутарди.
- Ферди уста кабоблар билан сен шуғулланасан. Ширинликлар бўлимига Али қарайди. Италия макаронлари ва пицца Юсуфга боғлиқ. Шўрваларга Четин қарасин. Алакарт таомлар Эрканга тегишли.
Оҳирида салатлар қолган эди. Хўрлигим келди. Мен фақат салат билан чегараланадиган уста эмасман. Туран устанинг овозидан ўзимга келдим.
- Салатлар ва яхна таомларга ўзим қарайман.
Аламимдан йиғлаб юборай дедим. Лабимни тишлаганча Аллоҳга ёлвордим. Шуни ёнида йиғлаб юбормай, мени шарманда қилма дея пичирладим.
Туран уста ёнимга яқинлашди. Кейин ошпазларга гапирди.
-
- Эртанги ҳамма таомлар Себош устанинг назорати остида тайёрланади. Уни айтганини сўзсиз бажарасиз. Ҳар битта таом таркиби унинг услуби асосида хозирлансин. Келишдикми?
Ҳамма бир овоздан қабул қилди. Мен тахтадек қотиб турардим. Гапиришга ҳам мажолим йўқ эди. Туран устанинг овози узоқдан эшитилгандек бўлди.

❤1
- Ҳафа бўлма, уста. Эртага сени озроқ чарчатамизда. Сенинг услубинг билан тайёрланган таомлар ҳаммани бирдек ҳурсанд қилишига ишонаман.
Секингина бош ирғадимда, отилиб боғчага чиқиб кетдим. Куч билан ушлаб турган қайноқ кўз ёшларим юзимга қуюлди.
Устимни алмаштириб, хайрлашиб ташқарига чиқдим. Чарчоқларим қаергадир йўқолганди. Қушдек учиб борардим. Туран уста менга ҳаётимдаги энг юксак бахолардан бирини берган эди. Денгиз бўйида тўҳтаб чуқур нафас олдим.
Мен Сабо. Болалик орзуларига видо этган, қалбида ёзувчилик армони билан яшайдиган Сабо.
Мен ошпазман. Дунё ошхонаси ошпазиман.
Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман. Сабо МАРУФЖОНОВА.
https://t.me/+TJOP6WXOmvUFCZxF

Бир умр бор эди. Ва у тугади. Энди эса бошқа ҳаёт бошланди. Ана шу янги ҳаётни яшаш керак. Тирик қолишнинг ягона йўли ҳам шу.
Шу гапни бир донишманд шифокор кекса бир инсонга айтган экан.
У бемор эса тинмай ким бўлганини, қандай инсон бўлиб яшаганини гапирарди. Ўтмишдаги ютуқлари билан мақтанарди. Ўтган таниш-билишлари, чексиз имкониятларга эга бўлганини, истаган нарсасига осон эришганини сўзларди.
Бошқаларга буйруқ берган, оёқлари чаққон, қўллари бақувват бўлган! Келишган, таъсирли ва бой инсон бўлган!
Энди эса аянчли ҳаёт кечиришга мажбур. Заиф, касалманд, камбағал. Пули кам, эски дўстлари бу дунёни тарк этган. Гўзал аёллар қариган, ёшларга эса у керак эмас.
Оддий қариялар билан нима ҳақида гаплашсин? Яна нима учун яшасин? Диван, телевизор, эҳтимол компьютер... Борадиган жойи эса фақат дўкон билан поликлиника.
Ахир у бутунлай бошқа ҳаётга ўрганган эди-ку!
Бир пайтлар бошқа бир ҳаёт бор эди. Энди эса янги ҳаёт бошланди. Шу ҳаётни яшаш керак. Уни имкони борича яхшироқ қилишга ҳаракат қилиш керак. Қандай шароит ва қандай муҳит бўлмасин — айнан шу янги ҳаёт ичида яшашни ўрганиш лозим. Чунки ҳамма нарса ўзгарди. Биз ҳам аввалги одам эмасмиз.
Янги ҳаётга мослашиш, янги муҳит билан муносабат ўрнатиш, фойдали инсон бўлиш, имконият ва ресурсларни тежаб ишлатиш даркор.
Ташлаб кетилган соҳилга ҳасрат билан термулиб ўтиришнинг фойдаси йўқ. Чунки у ерга қайтишнинг мутлақо иложи йўқ. Худди узоқ сайёрага учиб кетган космонавт каби. Орқага қайтиш имконсиз.
Янги заминга қадам қўйиб, янги ҳаёт бошлаш нақадар оғир... Қарилик, ажралиш, яқин инсонни йўқотиш, бегона юртга кўчиб кетиш, соғлиқдан айрилиш — буларнинг барчаси жуда-жуда мушкул.
Унутмайлик, бир вақтлар биз ҳам Ерга худди шундай келиб қолган эдик. Ва яшай бошлаганмиз.
©️ Сарвар Раҳимий тайёрлади

Бир мусофир киши у-бу харид қилмоқ учун Мадоин (Бағдодда) шаҳрининг бозорига келди.
Ва кўп нарсалар сотиб олди шунчалар кўпки уни кўтариш учун бир ҳаммолга эхтиёж сезди. Сўнг у бир одамни чақирди:
-Кел, юкларимни кўтаришиб, менга ёрдам қил, илтимос.
У одам хўб деди ва ҳаммоллардек юкларни кўтариб олди. Улар йўлда кетишар экан, уларни кўрган борки:
-Ассалому алайкум эй Абу Абдуллоҳ деб салом берарди.
Мусофир буни сезиб у одамдан сўради:
-Сизни ҳамма танир экан, кимсиз ўзи биродар?
-Аллоҳнинг бандаларидан бириман деб жавоб берди ҳаммол.
Мусофир ҳайрон бўлди. Йўлда давом этишди. Уларни кўрганлар ҳаммолга яна чиройли муомила қилишибди.
Кейин мусофир ўшаларнинг биридан бу одам ким деб сўрабди. У:
-Бу киши, шу Мадоиннинг волийси, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Салмон Форисий бўлади дебди.
Буни эшитган мусофир:
-Мени афв этинг жаноб, сизни танимаганим ва нотўғри муомила қилганим учун. Илтимос юкларимни хозироқ ерга қўйинг...
-Йўқ, кўзлаган манзилинга етиб бормагунингча қўймайман деди ва охиригача кўтаришиб қўйди.
Қиссадан хиссани табаъ-тобиъийнлардан бўлган, муфассир ва муҳаддис Суфён ибн Уяйна (107-198 ҳижрий йилда яшаб ўтган.) роҳимаҳуллоҳнинг ушбу жумлаларидан оламиз.
"Ким ўзини бировдан яхши деб билса у такаббур ҳисобланади."
"Сияр аъламун нубало" китобидан А. Атаханов таржимаси.

#Ибратли
★ Камбағал одам 3 дона апельсин сотиб олибди. Биттасини кесиб қараса чириган экан. Иккинчисини ҳам кесса, қуртлаган экан.
Учинчисида эса чироқни учириб кесибди-да, еб юборипти.
(Баъзан яшаш учун интиламиз)
★ Бир одам автобусга минаётганда, пояфзалининг ўнг тарафи тушиб қолибди. Иккинчи пойини ҳам олиб, отиб юборибди:
- Эҳтимол, фақир одам топиб олиб, ундан фойдаланар!
(Меҳрибончиликни қаранг)
★ Бир одам оиласига ишида содир бўлган хижолатли воқеа ҳақида сўзлаб берди:
- Меҳмонларга қаҳва олиб чиқаётганимда, қоқилиб кетиб, барини тўкиб юбордим.
Ўтирганлар ҳаммаси "кейин нима қилдинг?" деб сўрашди.
Фақат меҳрибоним онам "ўзингга ҳеч нима қилмадими?" деб сўрадилар.
(Сиз Жаннатимсиз)
★Саудия арабистондаги бир кунлик ёмғир яъни ажойиб кун дегани. Бошқа юртларда эса, ёмон об-ҳаво дегани.
Ўзингдан ҳунукроқ одамни кўрмагунингча, гўзаллигингни тан ололмайсан.
(Ҳар қандай шароитда ҳам кўникиб яшашга ўрган)
★ Дўстларингни танлаётганингда эътиборли бўлгин. Чунки сен жанозангга намоз ўқувчиларнинг сафини танлаётган бўласан.
(Насиҳат)
★Биринчи синф ўқувчиларидан:
Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?
Кимдир учувчи, шифокор яна кимдир муҳандис ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди. Фақат биргина ўқувчининг жавоби ўзгача эди. Бундан бутун синф кулиб юборди.
Нима деб жавоб берганини биласизми?
Айтдики:
- «Саҳоба» бўлишни истар эдим.
Ўқтувчи ўқувчининг жавобидан таажжубланиб сўради:
- Нима учун «саҳоба»?
- Онам ҳар куни ухлашимдан аввал менга саҳобаларнинг қиссасини айтиб берадилар. Саҳобалар Аллоҳни яхши кўришади. Мен ҳам уларга ўхшагим келади.
Укитувчи сукут сақлади, бундай жавобдан кўз ёшларини яширишга уринди.
Бу гўдакнинг ортида буюк она турганига тан берди, шунинг учун унинг мақсади ҳам буюк эди.
Агар кулингиздан келса укиган вактингизни ва бизни кайси давлатдан кузатаетганингизни езиб колдиринг...
Интернет

‼️ Марҳум Чубак ҳожи Жалиловга "Халқ Қаҳрамони" олий унвони берилди.
Чубак Жалиловга вафотидан сўнг Қирғизистоннинг энг олий мукофоти - "Қирғизистон Республикасининг Халқ Қаҳрамони" унвони берилди.
Тегишли фармонни Президент Садир Жапаров имзолади.
Маълумотларга кўра, Чубак Жалиловга диний таълим, маънавий маърифатни ривожлантириш, ахлоқий қадриятларни шакллантириш ҳамда халқнинг маданий ва диний анъаналарини сақлаб қолишга қўшган улкан ҳиссаси учун "Оқ Шумкар" махсус белгиси топширилди.

Ўқувчиларни устозлар томонидан уриши эски даврларда ҳам бўларди. Аксарият ҳолларда ота-оналар ўқитувчига индамас, нари борса фарзандини айбини суриштириш учун ўқитувчи билан гаплашиб олар эди. Шундай бўлсада ўқитувчини устидан ёзиб берадиган югур-югур қилдирадиган ҳолатларам онда сонда учраб турарди.
Эсимда, 90 йилларни бошида қўшнимизни ўғлини химия ўқитувчиси урган эди. Бекордан бекор урмаган, дарсга халақит берган, ўқитувчини сенсираб гап қайтарган. Қилиғига яраша кейин калтак еган.
Одатда ўзидан кўча ясаб оладиган болалар гапига жавоб бераолмайдиган, «қаламшунос» бўлишади. Бу сафар ҳам қўшнимизнинг онаси прокуратурага шу ўқитувчи устидан ёзиб берган эди.
Сўнг мактаб жамоаси, директор ўртага тушган, урган устоз ўқувчи олдига келиб ота онаси ва шум ўқувчидан кечирим сўраган ва даъвойим йўқ деб ёзиб берганидан кейин иш тинчиб кетган эди. Бу ўқитувчи урайдиган асабий ўқитувчи бўлмаган, вазият шуни тақозо қилган деб ўйлайман.
Кейинчалик урган устоз бошқа мактабга ишга ўтиб кетди. Лекин гап бу ҳақида эмас.
Айтмоқчи бўлганим, шу қўшнимизни ўғлининг хулқи ота онасини ҳам ўзини ҳам келажакда анча қийнади.
Кўчадан ортириб олган енгилтабиатга алимент тўлаб юрди. Ота онаси эрта вафот этиб кетди. Ўзи оиласини уриб уйига жўнатворавериб жанжалдан боши чиқмади. Бир мартта давлат мулкини талон тарож қилгани учун қирқ ёшга кирмасдан қамалиб чиқди, беш йил чамаси ичкарида бўлди.
Эллик ёшга кирмасдан ўзи ҳам ўлиб кетди. Буларни ўқитувчини ургани учун ёзиб беришига нима алоқаси бор десангиз бирон нима деяолмайман.
Ўқитувчини ўқувчиларни дўппослаб уришини ҳам оқламайман. Шунчаки камида 2 йил ўқитувчилик қилганлар устознинг харакатлари ҳақида гапирса ярашади демоқчиман.
Яна 30 га яқин бола ўқийдиган синфда калтакни сўраб оладиган, «мени ур» деб ялинадиган фарзанд тарбияламаслик керак демоқчиман.

🔥1
Имом Шофеий айтади:
Ким Қуръонни ўрганса, баҳоси ортади.
Ким фиқҳдан гапирса, қадри юксалади.
Ким ҳадис ёзса, ҳужжати кучаяди.
Ким тилга эътибор қаратса, табиати майинлашади (хулқи гўзаллашади).
Ким ҳисоб (математика) билан шуғулланса, фикри чархланади.
Ким ўзини тия билмаса, унга илми фойда бермайди.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2026-05-23

Бир киши Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ ҳузурларига келиб деди:
— Мен бир аёлга совчи қўйгандим, кейин уни тушимда кўрдим.
Ибн Сирин:
— Уни қандай ҳолатда кўрдинг?
Киши жавоб берди:
— Уни қоп-қора, пакана ва оғзи қийшиқ ҳолатда кўрдим.
Шунда Ибн Сирин дедилар:
— Унинг қоралиги — ўта бадавлат аёлдир.
Оғзи қийшиқлиги — тили аччиқ, қўпол сўзли аёлдир.
Паканалиги — унинг умри қисқа бўлиб, тез орада вафот этишига ишорадир.
Тушининг таъбирини билган киши тезда бориб ўша аёлга уйланди…
«Баҳжат ал-мажолис ва унс ал-мужолис» китобидан

«КИН-ДЗА-ДЗА» ФИЛЬМИ СЦЕНАРИЙСИДАН ТУШИБ ҚОЛГАН ПАРЧА: ПАЦАКЛАР ВА ЧАТЛАНЛАРНИНГ АСЛИ ФАРҚИ НИМАДА?
«Пацак» сўзи аслида нимани англатиши ва уларнинг «чатланлар»дан фарқи нимада эканини тушунтириб берувчи лавҳа «Кин-дза-дза» фильмининг сценарийсида бўлганини, бироқ цензура сабабли фильмга киритилмаганини кўпчилик билмайди. Шу боис, ушбу матн билан танишиш янада қизиқарлидир.
Савдогар тангаларни эҳтиёткорлик билан ҳамёнга солди ва уни кийимининг қатламлари орасига яширди.
— Ҳозирги вақтда тарихни биладиганлар жуда кам, — деди у. — Шунинг учун ҳам ҳеч ким сизга Пацак билан Чатланининг фарқини тушунтириб беролмади. Мен эса тарихни яхши биламан. Бир пайтлар бу ерда ҳамма нарса буткул бошқача эди. Бу заминда тинчлик, бахт-саодат ва фаровонлик ҳукм сурган, гуллаб-яшнаган цивилизация бўлган. Лекин бу жуда қадимда эди, ҳозир у кунларни эслайдиганлар деярли қолмаган.
— Нима бўлди ўзи? Ҳамма нарса қаёққа ғойиб бўлди? — қизиқиб сўради Вова амаки.
— Кейин улар келишди — Пацаклар. Биз уларни «пацак» деб атадик. Кўҳна тилимизда бу сўз «қассоб» (жонгавор, қонхўр маносида) деган маънони англатади. Уларнинг асл номи нима бўлганини эса энди ҳеч ким эслалмайди. Ўша пайтда улар бутунлай бошқача қавм эди. Улар дуч келган нарсани вайрон қилиб, одамларни ўлдиришди, номусига тегишди, бор-будини талон-торож қилишди. Биз уларга қарши жанг қилдик ва бора-бора ўзимиз ҳам уларга ўхшаб қолдик. Бизни фақат нафрат оғашволига олди ва мана шу нафрат бизни ғалабага етаклади. Ғалаба қозонганимизда эса, ичимизда нафратдан бўлак ҳеч қандай туйғу қолмаганди.
Уруш қолган барча инсоний туйғуларимизни куйдириб, кул қилган эди.
Биз Пацакларни асрлар давомида лаънатладик. Инсонда пацак қони борлигини, ҳатто у юз марта суюлиб кетган бўлса ҳам, кўрсатиб берадиган индикаторларни яратдик. Агар сен Пацакнинг авлоди бўлсанг, қизил чироқ буни албатта фош қилади. Сенинг болаларингда ҳам, набираларингда ҳам то қиёматгача шундай бўлиб қолади. Чунки ҳеч ким пацаклар билан қон қориштирмайди, қуда-анда бўлмайди.
Аммо, — савдогар бир зум тин олиб, гулханга ўтин ташлади, — бундан энди ҳеч қандай маъно қолмади. Чунки чатланларнинг ўзлари ҳам пацаклардан фарқ қилмайдиган бўлиб кетишди.
Сен ҳақсан, Скрипач (Ғижжакчи), ҳозир энди уларнинг ўртасида ҳеч қандай фарқ қолмаган.
— Лекин биз сизларнинг сайёрангиздан эмасмиз-ку! — деб бақирди Гедеван. — Бизнинг аждодларимиз сизлар билан урушмаган, нега унда биз Пацак эканмиз?
— Демак, сизларнинг сайёрангизда ҳам ўз пацакларингиз бор, — деди савдогар лоқайдлик билан. — Демак, сизлар ҳам бостириб киришга, талон-торож қилишга, ўлдиришга ва номусни топташга қодирсизлар. Сиз ташқи кўринишдан маданиятли бўлиб кўринишингиз, ўзингизни маданиятли инсондек ҳис қилишингиз мумкин, аммо вазият ўзгариши билан ўзингизни асл Пацакларга хос тарзда тута бошлайсиз. Сизларнинг тилингизда ҳам бундай кимсаларни англатадиган бирор бир сўз борлигига ишончим комил.
Изоҳ: Матндаги «Пацак» ва «Чатлан» сўзлари Георгий Данелиянинг «Кин-дза-дза!» фантастик комедиясидаги Плюк сайёрасида яшовчи икки ижтимоий тоифани англатади. Сценарийнинг ушбу қисмида инсоният табиатидаги зўравонлик ва урушнинг оқибатлари фалсафий тарзда очиб берилган.
Вячеслав Климофф матни асосида
Шавкат Ўймовутли

ТУҒИЛМАСДАН ТО...
Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қияпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади.
Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолингар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади.
Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади!
Ўткир Ҳошимов
#bitiklar