Савол: Ассалому алайкум. Мен йилнинг ўзимга зарурий бўлган вақтларида бўлиб-бўлиб меҳнат таътилига чиқсам бўлади? Кадрлар бўлими бошлиғи 14 кунлик отпускани бир марта олишинг мумкин, бу́либ бу́либ ололмисан деяпти. Шу ту́грими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси 231-моддасига асосан ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
@SJMASNAD

Савол: Ассалому алайкум. Корхонамизда ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни меъёрларини тасдиқлаш ёки бошқа ваколатли ташкилотлардан шу каби маълумотларни тасдиқлатиб олишимиз керакми? Бу каби меъёрлар бўлмаса, қандай рисклар бор?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 269-моддаси 1-қисмининг 2-бандига асосан товарлар бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда илгари товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади. Яъни ҳисобга олинган ҚҚС камайтирилади.
Солиқ кодекси 317-моддаси 1-кичик бандига асосан қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан, улар мавжуд бўлмаганда эса, солиқ тўловчи томонидан белгиланган нормалардан ортиқча товарлар йўқолиши фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 12 августда 3548-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» нинг 69-бандида қийматликларни йўқолиши бўйича тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда, мазкур йўқолиш камомад сифатида қаралиши белгиланган.

MASNAD компанияси қуйидаги хизматларни таклиф қилади:
👉 солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, солиқ ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
👉 солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар тақдим қилиш;
👉 судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилиш;
👉 Бизнесда солиқларни режалаштириш ва такомиллаштириш (оптималлаштириш);
👉 Молия-хўжалик фаолиятини юритишда солиқ билан боғлиқ муаммолар ва солиқ рискларини таҳлил қилиб, маслаҳат ва хулосалар бериш.
💼Бизнинг жамоамиз солиқ маслахатчилари, аудиторлар, сертификатли халқаро бухгалтерлардан иборат бўлиб, малакали хизмат кўрсатади.
📍Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой кўчаси 5-уй.
Андижон шахар, М.Тикланиш кўчаси 36-уй
"Expert tax advisers" СМТ Реестрдаги рақами 058-SMT
☎️Мурожат учун: +998957180090
+998979715710

Савол: Ассалому алайкум. Корхонамиз метан заправка фаолияти. Йил бошидан хозиргача жами даромад 10 млрд сўмдан ошди. Фойда солиғидан имтиёз бўладими?
Жавоб: Солиқ кодекси 337-моддаси 7-қисмига асосан 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар (бундан ушбу модданинг ўн учинчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчилар (2026 йил 1 январдан бошлаб илк маротаба фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар) мустасно) Солиқ кодекси 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса, ҳақли.
Лекин. Шу модданинг 9-қисмига асосан юқоридаги имтиёз акциз солиғини тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Савол: Ассалому алайкум. Биз фермер хўжалиги ташкил қилиб, гўшт ва сут етиштиришсак, фойда ва ҚҚС дан қандай имтиёз бор?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 57-моддаси ва 337-моддасига асосан Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз қилиб белгиланган. Солиқ кодекси 264-моддаси 4-қисмига асосан Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатига киритилган товарларни реализация қилиш айланмасига нисбатан ноль даражали ставкада солиқ солинади. Рўйхатда гўшт ва сут бор. Рўйхат илова қилинади.
57-модда. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса;
ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса.

Савол: Ассалому алайкум. Қўшилган қиймат солиғидан бюджетдан пул қайтариладиган бўлса, рейтингга қараладими? Рейтинг паст бўлса қайтариш эхтимоли пастми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 5-қисмига асосан тадбиркорлик субъектлари юқори барқарорлик рейтингининг «ААА» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно) ҚҚС солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни бир кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Лекин рейтинг кўрсаткичлари паст бўлса ҚҚС суммасини қоплашга таъқиқлар кўзда тутилмаган.
Корхона молия-хўжалик фаолиятига бахо сифатида қаралаётганлиги учун Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини юқори барқарор холатда олиб юриб фаолият юритишни тавсия қиламиз.

Савол: Ассалому алайкум. Бир ташкилот бизга шартнома бўйича тўлов вақтида бўлмаган деб пеня хисоблаган экан. Пеня миқдори қарздорликни 50 фоизидан ошиб кетибди. Шу тўғрими ёки чеклов борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида" ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.

Савол: Ассалому алайкум. Бизнинг корхонамизнинг фаолияти тиббий хизмат кўрсатиш бўлиб, ҚҚС ни 6 фоизли ставка қўлланиладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2026 йилдаги "Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" ги ПФ-100-сонли фармонининг 5-бандига асосан 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно) ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилган. Юқоридагиларга асосан тиббий хизмат кўрсатиш сохасига ҳам ҚҚС ни соддалаштирилган тартибда (6 фоиз) тўлаш тадбиқ этилади.

Савол: Ассалому алайку. Технопарк резиденти ҳар йили мажбурий аудитдан ўтиши қайси меъёрий ҳужжатда ёзилган? Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда йўқ экан.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли қарори билан тасдиқланган "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 18-бандига асосан Технопарк резиденти ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботининг ҳамда аудиторлик хулосасининг нусхасини веб-портал орқали Дирекцияга юбориши белгиланган.

Савол: Ассалому алайкум. Ижарага олган бинони реконструкция қилиб капитал қурилиш қилган эдик. Харажатни тан оламизми? Фойда солиғидан чегирамизми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида" ги Қонунининг 11-моддаси 1-қисмига асосан ижарачи, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 306-моддаси 23-қисмига асосан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан (қарз берувчининг розилиги билан қарз олувчи) амалга оширган, қийматининг ўрни ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаб берилмайдиган капитал қўйилмалар ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амортизация қилинади ва фойда солиғи базасидан чегирилади.