💊САЛОМАТЛИК💊
949 subscribers
36 photos
40 videos
123 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali

Соч паовариши бўйича керакли 5 та маслаҳат

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​🔵 Мўъжизавий буғ ёшариш ва озиш кафолатими?

Қиш мавсумида ҳаммомда буғланиш организм учун фойдали. Қанчалик нафи бор, дейсизми? Буни саҳифамиз орқали билиб оласиз. Қолаверса, у ерда қандай косметик воситалардан фойдаланиш кераклиги ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўласиз.

Ундан нима фойда?

Юқори ҳарорат ва буғланиш терини тозалаб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Бунда организмдан тер билан бирга зарарли моддаю шлаклар ҳам чиқиб кетади. Шу тариқа совуқдан азият чеккан тери янгиланади, ёшаради, одам эса озади.

Энг маъқули ҳаммомга ҳафтада бир марта бориш керак. У ерда фойдаланиш учун уй шароитида тайёрланадиган ниқоб ва скраблар ҳақида эса қуйида билиб оласиз.


Скраблар

Скраблар буғланиб бўлгандан кейин қўлланилади. Чунки шунда терининг нобуд бўлган қисмлари юмшаб, чуқур ва осон тозаланади. Скраблар терининг нафас олиши ва тикланишига кўмак беради.

Юз учун скраблар

💜 Қуруқ терига: 1 чой қошиқ қаҳва қуйқасига бироз долчин (корица) ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи қўшинг.

💜Ёғли терига: 1 ош қошиқ қаҳва қуйқасига 1 ош қошиқ ёғсиз йогурт аралаштиринг.

💜Сўлғин юз терисига: 1 чой қошиқ асалга шунча творог, 1 дона тухум ва 1 чой қошиқ қаҳва қуйқаси аралаштирилади.


Тана учун скраблар

💜 Қаҳвали: 2 ош қошиқ қаҳва қуйқасига 2 чой қошиқ сметана, бир неча томчи эфир мойи қўшинг.

💜Тузли: 3 чой қошиқ йирик тузга 3 ош қошиқ сметана ва ҳид бериш учун бироз ванилин қўшинг.

💜Шоколадли: 3 ош қошиқ какао кукунини 1 ош қошиқдан шакар ва ўсимлик ёғи билан аралаштиринг.

💜Целлюлитга қарши: ярим чашка қандолат макига 2 ош қошиқ асал, 5 чой қошиқ зайтун ёғи, 2 томчи ҳидли цитрус меваси ёғини солиб, яхшилаб аралаштиринг.


Ниқоблар

Ниқоблар скраб ёрдамида тери тозалангандан сўнг буғхонага иккинчи марта кираётганда ишлатилади. Буғланиш давомида ҳам ниқоблар ювилмаслиги керак. Улар терлаш, терининг тозаланиши, фойдали моддалар билан озиқланиши жараёнини кучайтиради.

💜Асал ва қаймоқли ниқоб:
1 ош қошиқ ёғли қаймоқ ёки сметанага 1 ош қошиқ асал қўшинг.

💜Олмали ниқоб: яримта олмани қирғичдан ўтказиб, 1 ош қошиқдан асал ва ўсимлик ёғи, 1 дона тухум сариғи аралаштиринг.


Буғланиш кимларга тавсия этилмайди?

Агар гипертония, купероз (томирларнинг терига яқин жойлашуви), инфекцион ёки тери касалликлари, сурункали хасталикларнинг зўрайган пайтини бошдан кечираётган бўлсангиз, буғланиш зиён қилади. Шунингдек, бақувват овқатлангандан ва спиртли ичимлик ичгандан сўнг ҳам ҳаммомга тушиш таъқиқланади.

Суюқлик ўрнини тўлдиринг!

Ҳаммомдан чиққандан сўнг йўқотган суюқлик ўрнини тўлдиришга эҳтиёж сезасиз. Бир пиёла исиқ чой ичиб олсангиз, чанқоқни босиш билан бирга тери эластиклигини ҳам сақлаб қолган бўласиз. Ҳаммомга отланаяпсизми? Ўзингиз билан олинадиган буюмлар рўйхатига резавор мевали морс ёки наъматак ҳамда лимонли чой солинган термосни ҳам киритиб қўйинг.

#Foydali

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃

🔴 ҚОРИНДАГИ ОРТИҚЧА ЁҒЛАРДАН ТЕЗДА ХАЛОС БЎЛАМИЗ!

Қорин соҳасидаги ортиқча ёғлардан азият чекувчи аёл борки барчаси билади: ҳипчабел бўлиш учун кам еб, кўп ҳаракат қилиш керак! Аммо бу қоидага амал қилиш унчалик ҳам осон эмас-да. «Кўп ҳаракат қил ва кам е» қоидаси шак-шубҳасиз самара беради, айниқса, ёшларга. Бироқ ўрта ёшли хонимларга-чи? Уй, иш, маиший муаммолар спорт билан шуғулланишга вақт ҳам, ҳафсала ҳам қолдирмайди. Шунинг учун бугун сизларга ўрта ёшлиларга мос озиш ва ортиқча ёғлардан xалос бўлиш йўлларини ўргатамиз.

⭕️ Стрессга «Йўқ», уйқуга «Ҳа» деймиз!
Тадқиқотларда кўҳликкина аёллар стрессга, ҳис-ҳаяжонга берилувчан бўлишлари аниқланган. Яъни бундай аёлларнинг организмида қон таркибини ва моддалар алмашинувини ўзгартириб юборувчи стресс гормонлари кўп ишлаб чиқарилади. Натижада, асабийлашганда, ҳис-ҳаяжонга берилганда, алам устида таркибида шакар ва ёғ мўлу кўл бўлган ширинликларни қандай қилиб паққос туширганларини билмай қолишар экан. Агар белингиз ҳипчадай бўлишини истасангиз, бугунданоқ бу одатингизни унутинг. Яхшиси уни уйқу билан алмаштиринг. Бир кунда 8-9 соат уxлашга одатланинг, шунда асабларингиз жойида, кўнглингиз эса хотиржам бўлади.

⭕️ Гормонал мувозанат ҳам муҳим
Вазнингиз ортаётганини сезишингиз билан эндокринолог шифокор қабулига ёзилинг. Ҳеч кимга сир эмаски, гормонлар фаолиятининг бузилиши вазн тўплашга олиб келади. Қалқонсимон без ва жинсий гормонларни текширтиринг.

⭕️ «Кам енг ва кам ҳаракат қилинг»
Маслаҳатимизга ажабланманг, гап шундаки, «Кўп ҳаракат қилинг» ибораси остида фаол жисмоний машқлар, яъни: спорт мажмуасига ҳафатасига 4 марта бориш, югуриш ва аэробика машғулотлари ётади. Аммо бир нарсани ёдда тутинг, узоқ давом этган фаол жисмоний машқлар иштаҳангизни шунақаям очиб юборадики, сўнг қанча таом еб юборганингизни билмай қоласиз. Натижада, йўқотилган калория ўрнини осонгина қоплаганингиз камдай, семизликка ҳам замин яратасиз қўясиз. Мушакларингиз чиниқади, лекин қориндаги ёғлар ўз жойида қолиб кетаверади. Шундай экан ўзингизни машқлар билан қийнаманг, яёв кезиш режимига ўтинг, ўзингизни мажбурлаб, қийналиб эмас, сайрдан роҳатланган завқланган ҳолда бу ишни бажаринг. Масалан, кечки овқатдан сўнг сайрга чиқинг, ишга бораётганда ва қайтаётганда автобусдан бир бекат аввал тушинг-у, у ёғига пиёда уйингизга етиб олинг.

⭕️ Қандай таомланиш керак, дейсизми?
Кам-кам ва тез-тез 5 маҳал таомланишга ўтиш вақти келди. Таомланиш режимингиз нонушта, иккинчи нонушта, тушлик, толмачой ва кечки овқатдан иборат бўлсин. Шу билан бирга овқат миқдори ҳам доимгидан камроқ бўлишига аҳамият Беринг. Айтайлик фақат шўрва, гўшт ва салат ёки гарнир ва сабзавотлар яхши таклиф. 3 хил таомдан иборат тушликни унутинг, шунчаки очлик ҳиссидан қутулиш учунгина таомланинг, қорин ва кўзни тўйдириш учун эмас.

Оқсилли маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Дастурхонингизда, албатта, балиқ, туxум, ёғсиз гўшт ва сут махсулотлари турсин. Улар қоринни тўқ тутади, тўқ қоринга эса ҳадеб иштаҳангизни очавермайди. Мева ва сабзавотларни ҳам мунтазам равишда тановвул қилишни унутманг.


⭕️ Бекларни ҳам четлаб ўтмаймиз
Қорин муаммоси аёллардан кўпроқ эркакларда учрайди. Уларга юқоридаги маслаҳатларга қўшимча равишда кичик тавсиямиз бор: спиртли ичимликлар ичишни бутунлай ташланг. Ҳар қандай турдаги спиртли ичимликлар ёғ тўқималари эришига тўсқинлик қилади. Спиртли ичимликларда ҳам калория бўлишини билармидингиз? Танангиз маст қилувчи ичимликни қабул қилганда, ундаги спиртни организмдан чиқариб юбориш билан шуғулланади, калорияни йўқотиш билан эмас.

Xуллас, англагангиздек, мўжиза ўзидан ўзи юз бермайди. Спорт билан шуғулланмасангиз ҳам, барибир, нимадандир воз кечишингиз керак. Шундай экан, ҳаракатдан тўхтаманг. Ахир сиз хушбичим қомат ва соғлом кўринишга муносибсиз.


#Foydali

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
🔴 Асабларни тинчлантирувчи ванна:

Бодом ёғи ва лимон суви 3:1 нисбатда аралаштирилади. Ваннадаги илиқ сувга бу аралашмадан бир неча томчи томизилади.

#Foydali

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali
#Salomatlik

⭕️Аёлларнинг қорин чиқишнинг 5 хил сабаблари!

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali

🥒 Нима учун Бодрингни рационимизга қўшишимиз даркор? Батафсил видео лавҳада!

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw