💊САЛОМАТЛИК💊
949 subscribers
36 photos
40 videos
123 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бепуштлик
#заифлик

🔵Эректил дисфункция эски номи импотенция ҳақида тўлиқ маълумот Уролог-Андролог Зарифжон Муродов

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​✔️Ҳар дардга даво сирка

Расулуллоҳ (с.а.в): “Сирка нақадар ажойиб нонхурушдир. Аллоҳ сиркага барака берсин! У мендан аввалги пайғамбарларнинг ҳам егулиги эди. Сирка бор уйда бошқа нонхурушга эҳтиёж бўлмас”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Бу мўъжизавий неъмат бундан ўн минг йил олдин ҳам бўлгани таъкидланади. Уни бобилликлар кашф этишган. Гиппократ сиркани дори сифатида ишлатган. Ҳозир бир қанча мева, ўсимликлардан сирка олинади. Уларнинг энг яхшиси олма сиркаси саналади. Иштаҳа очиш учун салат ва тузламалар тайёрлашда қўлланади. Унинг яна қуйидаги хусусиятлари бор:

✔️ Кўкат ва мевалар сирка сувида ювилгани фойдали;

✔️ Унитаз, ваннага ўрнаган доғларни сирка билан тозалаш мумкин;

✔️ Томоқ оғриганда сирка билан ғарғара қилинса, наф беради;

✔️ Тошмалар, яраларга сирка суртилса, қичишишни тўхтатиб, ярани тезда битиради;

✔️ Қаттиқ чарчоқ ва уйқусизликда сиркали сув ичилса, тинчлантиради;

✔️ Устига сиркага бўктирилган нон қўйилса, сўгал тўкилади;

✔️ Сирка қўшилган сувда ювиниш танига майинлик, тиниқлик бахш этади;

✔️ Асалли сирка суви озишда ёрдам беради;

✔️ Ойналар ярқираши учун илиқ сувга сирка қўшиб артилади;

✔️ Арчилган картошка қорайиб қолмаслиги учун сиркали сувга солиб қўйилади;

✔️ Пишлоқни яхши сақлаш учун сирка билан намланган докага ўралади;

✔️ Қўлга ўрнаб қолган пиёз ҳидини сирка билан кетказиш мумкин;

✔️ Сирка билан намланган докада артилса, гиламнинг ёрқинлиги ортади.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
Тинчлантирувчи таъсирга эга ёнғоқ

Ҳиндлар эрон ёнғоғини бу ёнғоқ тинчлантирувчи таъсирга эга деб ҳисоблашади. Мағзи қайнатиб ичилса, илон заҳридан ҳимоялайди, эркагу аёлнинг жинсий қувватини яхшилайди.

Турмуш ўртоғингизнинг тамаки чекиш одати билан курашавериб, зериккан бўлсангиз, чўнтагига бир сиқим эрон ёнғоғидан солиб қўйинг. Қар сафар тамаки чекишни ихтиёр этса, ёнғоқ есин. Ана шунда ёнғоқ таркибидаги триптофан моддаси тамакига бўлган мойилликни аста-секин сўниб боришини таъминлайди;

Эрон ёнғоғини мунтазам истеъмол қилиб бориш танадаги ҳар хил ўсма касалликларининг ривожланмай, негизидаёқ нобуд бўлишига сабаб бўлади.

Эрон ёнғоғи тиш эмалини мустаҳкамлайди ва милк қонашидан асрайди. Мағзининг қайнатмаси эса сўгал ва паппиломаларни йўқотишда кор қилади. Ушбу ёнғоқни кунига 4-5 донадан бир ой давомида есангиз, кальций ва темир моддасига бўлган эҳтиёж қопланиб, суяклар анча мустаҳкамланади, гемоглобин ҳам сезиларли даражада кўтарилади. Уни ҳар ойда узлуксиз бир ҳафтадан еб туриш организмни захарли хилтлардан тозалаб, иммунитетни кучайтиради. Бу ёнғоқни ҳомиладор аёллар ҳам кўп ейишлари керак. Негаки, таркибидаги Е, В ва фойлий кислотаси ҳомиланинг саломатлиги учун зарурдир.
 

 💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali
#Salomatlik

⭕️Аёлларнинг қорин чиқишнинг 5 хил сабаблари!

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​🔴ҲАЙЗ ОҒРИҚЛАРИНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

Қорин соҳасини уқалаш
Соат айланаси бўйича ўнгдан чар тарафга қаратилган ҳаракат билан уқаланади. Бу жараёнда қориннинг пастки соҳасидаги безовталик, босим анча енгиллашади.


Парҳез
ҳайз олди кунлари ҳамда бошланганидан сўнг оғир ҳазм бўлувчи, юқори калорияли ҳамда ёғли маҳсулотларни чеклаб туринг. Энг маъқули парҳезбоп егуликлар.

Жисмоний машқлар
Бадантарбия, йога, нафас машқлари ёрдамида организмингиздаги зўриқиш ҳамда оғирликни бартараф этишга эришасиз. Бунинг учун 5-10 дақиқа вақтингизни аямасангиз кифоя.

Витамин ва минераллар
Оғриқ давомли ва ўткир, сўнгги ҳайз даврларида тез-тез такрорланаётган бўлса, шифокор кўрсатмаси билан магний, кальций, В ва Е гуруҳи витаминларидан қабул қилишингиз мумкин.

Доривор дамламалар
Маймунжон (мураббоси ёки қуритилган меваси), лимонўт (мелисса), жўка (липа) ва бодрезак (калина) ўсимликларидан тайёрланган дамламалар ҳам оғриқни енгиллаштиришида асқотади.

Уйқу ҳолати
Мутахассислар, эмброн ҳолатида ухлаш ёки шунчаки дам олиш қорин мушакларидаги сиқилиш (спазм)ни бартараф этишда ёрдам беради дейишади. Синаб кўринг.

Оғриқ қолдирувчи препаратлар
Агар оғриқдан тинкангиз қуриб, ҳаловангиз бўлмаётган бўлса, шифокор кўрсатмаси билан оғриқсизлантирувчи препаратларга мурожаат этишингиз мумкин. Аммо миқдорини ошириб юборманг.

ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ!
Қорин устига иссиқ грелка қўйиш;
Мойчечак дамламасини қабул қилиш;
Спазмолитик гуруҳига мансуб препаратлар миқдорини ошириш;
Қорин соҳасига муз солинган сочиқ қўйиш


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ 8 hafta davomida issiq qaynagan suvga limon qo'shib ichsa nima sodir bo'ladi? Ko'ramiz...

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​Сабзи
Тери шўралашининг олдини олади...


Бошқа сабзавотларга қараганда сабзи таркибида А витамининг энг кўп фоизи бўлиб, тери қуруқлашиши ва пўст ташлашининг олдини олишда ёрдам беради. Агар тери рангингиз қизариб, енгил қичишишни сезсангиз таомномангизга кўпроқ сабзидан қўшинг.
Маслахат : Сабзининг ҳомлигича истеъмол қилингани кўпроқ фойдали саналади. Истасангиз қирғичдан ўтказиб ёки сабзавотли салатга аралаштириб танаввул қилинг


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Foydali

🥒 Нима учун Бодрингни рационимизга қўшишимиз даркор? Батафсил видео лавҳада!

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​​​❗️ Oyoq terlashini uy sharoitida davolash

♨️ 1. Oyoqlarning ko‘p terlashida soda eritmasi bilan kompress qilish tavsiya etiladi. Buning uchun 40 gr ichimlik sodasi olib, 200 ml iliq suvda eritiladi. Eritmani dokaga shimdirib oyoqqa bog‘lanadi.
✔️Muolajani 2 hafta davomida olib borish kerak.

♨️2. Pivo bilan vanna qilish. Pivo bilan suvni aralashtirib unda oyoqlarni 15 daqiqa davomida ushlab turiladi, so‘ngra quruq sochiq bilan artib tashlanadi.9 % li olma sirkasi eritmasi. Sirka eritmasiga shimdirilgan bog‘lamni oyoq sohasiga, barmoqlar orasiga qo‘yish kerak.
✔️ Muolajani kunning ertalabki qismida o‘tkazgan yaxshiroq, ter ajralishini kamaytirish va yoqimsiz hiddan qutulishga yordam beradi.

♨️3. Romashka va dub ildizi (dorixonalarda topish mumkin) dan tayyorlangan eritma yallig‘lanish, qo‘zg‘alishni yo‘qotib, ter bezlarining funksiyasini yaxshilaydi. Ushbu o‘simliklarning quritilgan va maydalangan kukunlarini suvga solib 15 daqiqa davomida qaynatish kerak, so‘ng uni 3 soat davomida tindirish lozim. Eritmani suv bilan aralashtirib oyoqlarni vanna qilish tavsiya etiladi. Muolajaning samaraligini oshirish uchun uni uxlashdan avval o‘tkazish zarur.

♨️4. Dengiz tuzi (morskoy sol) bilan vanna qilish. Dengiz tuzini iliq suvda eritib, unda oyoqlarni uxlashdan avval 15 daqiqa davomida vanna qilish ter bezlarining poralarini tozalashga yordam beradi va yoqimsiz hiddan xalos qiladi.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Барчани бирдек қийнаётган, Бел оғриғи хақида нималарни биласиз?
Давоси хақидачи?

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​КЎЗ ОСТИДА ҲАЛҚА ПАЙДО БЎЛСА...

Агар одамнинг кўз остида кўкимтир-қора тусли ҳалқалар пайдо бўлса, буйраклар ва юрак фаолиятида муаммолар мавжудлигидан дарак беради. Кўз оқида қизил қон томирлар яққол кўриниб турса, асаб тизими толиққанлигидан далолат ва бемор жисмонан ва ақлан қаттиқ чарчаганда ҳам ана шу белги юзага чиқади

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳3 Кунда 5 Кг га Оздирувчи Табиий Супер Махсулот!!!😍

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​🎀 БЕПУШТЛИК «ҚУЛФИ»НИНГ ЯНА БИР «КАЛИТИ»: БИОЛОГИК МОС ЖУФТЛИК ЭКАНИНГИЗНИ ТЕКШИРИ

Гинеколог танишларимдан бирининг ҳикояси анчадан буён ўйлаб юрганим — ушбу мавзуга қўл уришимга туртки бўлди. Бир куни унинг қабулига чамаси 45 ёшлардаги бир аёл алам билан кириб келибди. Менопауза (климакс)ни бошдан кечираётган бу аёл гинекологга «Нима учун шу ёшгача эрим иккимизни даволаган шифокорларнинг ҳаммаси «сизларнинг фарзанд кўришингизга монеълик қиладиган бирорта сабаб йўқ», деса ҳам мен туғмадим?» деб савол берибди. Эҳтимол эр-хотиннинг биологик мо сёки мосмаслиги текшириб кўрилганда бу саволга ҳожат қолмасмиди?..

Бепуштлик сабабларини аниқлашда энг дастлабки, боз устига, қилиниши шарт бўлган қадамлардан бири — эр-хотиннинг биологик мос ёки мосмаслигини текширувчи тестлар, афсуски, амалиётда кам қўлланилади. Ваҳоланки, ўтказилиши ҳам осон, баҳоси ҳам қиммат бўлмаган ушбу текширув бепуштлик дея номланган «душман қалъа»сини ишғол этиб, сизнинг ҳам хонадонингизга, турмушингизга фарзанддек ёруғлик бахш этувчи «очувчи калит» бўлиши мумкин.

Бу текширув нима учун керак?

Нормал ҳолатда аёлларнинг бачадон бўйнида шиллиқ бўлиб, тиббиётда уни цервикал шиллиқ дея номлашади. У жинсий яқинликдан сўнг аёл қинига тушган сперматозоидларни тозалаб, саралаб, энг соғлом, уруғлантиришга қобилларини бачадонга ўтказишга хизмат қилади. Айрим аёлларда ана шу шиллиқнинг биологик табиати ўз жуфтининг сперматозоидларига мос келмагани туфайли бачадон бўйнига келган уруғларни «ўлдиради». Уруғлантирувчи сперматозоид бачадонга ўта олмагач, ўз-ўзидан ҳомиладорлик ҳам юзага келмайди.

Мос келмаслик касалликми?

Аёллардаги ушбу ҳолат касаллик эмас ва мабодо жуфтлик бир-бирига биологик мос эмаслиги аниқланса ҳам, уларда ҳомиладорлик юзага келишини таъминлайдиган замонавий репродуктив усуллар бор. Шунинг учун бир йил давомида контрацептив воситаларни қўлламаган ҳолда узлуксиз равишда бирга яшаётган жуфтликлар фарзандли бўла олмаётган бўлса, бошқа таҳлил ва тадқиқотлар қаторида биологик мосликларини текширувчи тест ҳам топширишлари шарт.

Тайёргарлик жараёни

Аёл ва эркак Шуварский ва Курцрок-Миллер пробалари олиш учун қуйидагича тайёргарликдан ўтади:

Аёл ва эркакнинг бепуштликни келтириб чиқарувчи бир қатор омиллари ўрганилади, иложи борича бартараф этилади.Энг камида 2 кун жинсий яқинликда бўлмайди.Агар таҳлил коитусдан кейин олинадиган бўлса, аёлга гигиеник ювиниш, ванна қабул қилиш таъқиқланади.

Овуляция кунини аниқлаштириш талаб этилади. Чунки уруғланиш учун энг мақбул кунда бачадон бўйни шиллиғи ўз хусусиятини ўзгартиради.

Таҳлил қандай ўтказилади?

Бундай текширув посткоитал тестлар деб юритилиб, мамлакатимизда Шуварский ва Курцрок-Миллер пробалари ўтказилади. Шуварский пробаси аёлда овуляция юз бериш эҳтимоли бўлган кунларда, иложи борича турли усуллар билан овуляция кунини аниқлаб ўтказилади. Бунинг учун жуфтлик 3-4 кун жинсий яқинликдан сақланиши керак. Проба учун бачадон бўйни каналидан ингичка шприц ёрдамида таҳлил олинади. Таҳлил топширилаётган вақтдан 2 соат олдин коитус (жинсий алоқа) амалга оширилганидан кейин пайдо бўлади. Бу усул in vivo, яъни «бачадон ичида» деган маънони англатади.

Шунингдек, in vitro («бачадондан ташқари») деган усул ҳам бўлиб, юқоридагидан биргина фарқли жиҳати — ингичка шприц билан бачадон бўйнидан шиллиқнинг ўзи ва эркак топширган шаҳват намунаси ойнача устида қўшилиб, 2 соат давомида (шаҳват қинда 2 соат ичида нобуд бўлади) микроскоп остида кузатилади.



💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​Натижалар

Ҳар иккала усулда ҳам уч хил натижа кўрсатилади. Булар:

Ижобий. Бунда сперматозоидлар бачадон бўйни шиллиғидан ўтади ва уруғлантиришга қобиллари «тирик» сақланади, ҳаракатчан бўлади.Ижобий, аммо суст. Бунда шиллиқдан ўтган сперматозоидлар «тирик», аммо ҳаракатсиз бўлади.Салбий. Бунда бачадон бўйни ва сперматозоидлар оралиғида бузиб бўлмас «девор» кўринади. Сперматозоидларнинг бирортаси ҳам бачадонга ўта олмай, нобуд бўлади.

Ана шу учинчи ҳолат жуфтликнинг бир-бирига биологик мос келмаслигини билдиради.

Унда нима қиламиз?

Агар анчадан буён бепуштликдан азият чекаётган аммо биологик мосликка ўтказиладиган пробалар салбий натижа беришидан қўрқаётган бўлсангиз, фобиянгиз ўринсиз. Демоқчимизки, бу ҳеч қандай касаллик ёки патология эмас, шунчаки ўз номи билан мос келмасликдир. Аммо тушкунликка ўрин йўқ. Сабаби биологик номутаносиблик аниқланган тақдирда ҳам инсеминация деб номланган қўшимча сунъий уруғлантириш усуллари борки, унинг ёрдамида сиз билан «мос бўлмаган» жуфтингиздан фарзанд кўриш имкони бор. Мазкур усул бачадон шиллиғини четлаб ўтган ҳолда лаборатория шароитида бачадон ичига шаҳват қуйишни англатади.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Аллоҳнинг мўжизаси

Озик овкатларнинг инсоннинг орган аъзоларига канчалик ухшаши ва фойдалари

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​❤️ Киприкларнинг узун ва қалинлиги генга боғлиқ.
Бироқ, тушкунликка тушманг, декоратив пардоз воситалари ҳамда оддий халқ табобати ёрдамида ҳар қандай гўзалликка эришиш мумкин.


⭕️ 1. Канакунжут мойига икки томчи А витамини томизинг ва кунига бир неча марта киприкларингизга суртинг.
Бу аралашма киприкларни ялтиратади ва яхши ўстиради.

⭕️2. Шафтоли ва бодом мойи киприкларнинг ўсиш жараёнини тезлашитиради ва тўкилишининг олдини олади.

⭕️3. Канакунжут ва чакамуг (репейный), ватамин Е эритмаси мойи ҳамда алоэ шарбатини тенг миқдорда қўшиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган бальзамни тоза туш идишига қуйинг.
Бу малҳамни киприкларингизга ой давомида ҳар куни суртсангиз улар қалин ва мустаҳкам ўсади. Бальзамдан киприк касаллигининг олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 хил соч устирувчи супер никоблар, рост волос ускорить в домашних условиях

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw