𝐈𝐐𝐑𝐎
1.64K subscribers
2.32K photos
3.85K videos
403 files
2.76K links
•𝐘𝐚𝐫𝐚𝐭𝐠𝐚𝐧 𝐑𝐨𝐛𝐛𝐢𝐧𝐠 𝐧𝐨𝐦𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐨‘𝐪𝐢 •
🫀𝐐𝐚𝐥𝐛𝐥𝐚𝐫 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐳𝐢𝐤𝐫𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐨𝐫𝐨𝐦 𝐨𝐥𝐮𝐫🫀
• 𝐑𝐨𝐛𝐛𝐢𝐦 𝐢𝐥𝐦𝐢𝐦𝐧𝐢 𝐳𝐢𝐲𝐨𝐝𝐚 𝐪𝐢𝐥 •
@ummSAdiia_bot
Download Telegram
🔹ШАРЪИЙ ЛИБОСНИНГ ШАРТЛАРИ

Аёл кишининг шаръий ҳижоби бошидан оёғига қадар комил ва нуқсонсиз бўлмоғи лозим. Мўътабар уламоларимиз муқаддас динимиз манбаларига таяниб, муслима аёлнинг ушбу ибодат даражасидаги либоси учун саккизта муҳим шартни белгилаб берганлар:

1.  Сатрнинг мукаммаллиги: Либос баданнинг барча аъзоларини бегона кўзлардан тўла-тўкис ва мукаммал тарзда беркитмоғи лозим.

2.  Зийнатдан холилик: Ҳижоб ўз-ўзидан бир зийнатга айланиб, диққатни жалб этмаслиги шарт. Масалан, аёл киши кенг либос кийган бўлсада, у кўзга яққол ташланадиган атлас каби ёрқин матолардан бўлса, бу шаръий ҳижоб талабларига жавоб бермайди. Зеро, бундай либос атрофдаги нигоҳларни ўзига ром этиш хусусиятига эгадир.

3.  Матонинг зичлиги: Либос тананинг ранги ёки шаклини билдириб қўймайдиган даражада қалин ва шаффофликдан йироқ бўлиши талаб этилади.

4.  Кенглик ва эркинлик: Ҳижоб вужудга ёпишиб турадиган тор эмас, балки тана аъзоларининг бўғимларини яширадиган даражада кенг ва бемалол бўлиши шарт.

5.  Муаттар ҳидлардан холилик: Мусулмон аёлнинг кўчага чиққандаги либосига ўткир ва хушбўй ҳидлар (атирлар) сепилмаган бўлиши лозим.

6.  Жинсий фарқланиш: Танланган либос бичими ва кўриниши жиҳатидан эркакларнинг кийимига асло ўхшамаслиги керак.

7.  Эътиқодий ўзлик: Муслима аёлнинг кийими ўзга дин вакилларига (кофираларга) хос бўлган урф-одатларни ва уларнинг кийиниш услубини такрорламаслиги шарт.

8.  Шуҳрат либоси бўлмаслиги: Кийим одамларнинг нафратини келтирадиган даражада ўта ғариб ёки ўзини кўз-кўз қилиш учун ўта ҳашаматли, яъни "шуҳрат либоси" бўлмаслиги лозим.

«Аёлларга оид 100 ҳадис» — шарҳи.
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
Юқорида зикр этилган саккиз қоида ҳижобнинг шаръий пойдеворидир. Агарда ушбу шартлардан бирортасига путур етса, кийилган либос ўзининг шаръий моҳиятини йўқотади. Шу боис, ҳар бир муслима аёл бу мезонларни қалбига муҳрлаб, ҳаётий амалига айлантириши лозим. Зеро, шариат андозаларига мувофиқ келмаган кийимни "ҳижоб" деб аташ хатодир.

Бугунги кунда аёл кишининг фитрати асли сатр ва ҳаё устига бино қилинганига қарамай, афсуски, "ҳижобдаман" деган даъво билан кўчага чиқаётган баъзи аёлларда оғриқли иллатлар кўзга ташланмоқда. Улар тана аъзоларини ёпиб тургандек кўринсада, либоснинг ўта торлиги ёки кўзни қамаштирувчи алвон ранглар, сарғиш туслар ва турфа безаклар билан зийнатланиши, қолаверса, ўткир атирлар сепиб чиқиши шаръий ҳижоб эмас, балки жамият ичидаги улкан фитнадир.

Яна бир бор таъкидлаймиз: ҳижоб мукаммал бўлиши учун бутун вужудни тўсиши, зийнатдан холи, қалин ва кенг бўлиши, муаттар ҳидлардан йироқ, эркаклар ва кофиралар либосидан узоқ ҳамда манманлик (шуҳрат) рамзи бўлмаслиги шарт. Ушбу занжирнинг биргина ҳалқаси узилса, у шариат талаб қилган тўсиқ бўла олмайди ва аксинча, номаҳрамлар учун оҳанрабо каби жозибага айланиб, фитнага йўл очади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бизни огоҳлантириб, шундай марҳамат қилганлар:

«الْمَرْأَةُ عَوْرَةٌ، فَإِذَا خَرَجَت اسْتَشْرَفَهَا الشَّيْطَانُ.

«Аёл авратдир. У ташқарига чиққанида, шайтон уни (фитна учун) кўзлайди». (Термизий, 1173).

Дарҳақиқат, аёл киши уйдан чиқиши билан шайтон унга бўй чўзади, уни бегона нигоҳлар қаршисида зийнатли қилиб кўрсатишга, одамларнинг эътиборини унга қаратишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам аёл кишининг Аллоҳ таолога энг яқин бўладиган ҳолати ўз хонадонида ором топиши ва зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигидир.
https://t.me/Robbingnomibilan
✍🏻 Абдуллоҳ Усмон
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онангиз бу дунёни тарк эткан куни, сизнинг дунёнгиз буткул ўзгариб кетади…

Буни ўша онларда тўлиқ тасаввур қилолмайсиз. Фақат, вақт ўткан сари, қанчалар буюк бир йўқотишга учраганингизни англайсиз…

Чунки онангиз вафот топган куни, сиз учун доим дуо қиладиган тил, беминнат севадиган дил, йўлингизга интизорлик ила тикилган бир жуфт кўз, ҳавотир ва меҳрга йўғрилган самимий сўз, эшитганингизда таскин топадиганингиз қадрдон овоз бир зумда йўқолиб қолган бўлади…

Онангиз ўткан куни, сизни доим қучоқ очиб кутадиган, ҳатто қишнинг қаҳратонида ҳам иссиқ туюладиган “ота уйингиз” ҳам "йўқолади"…Энди у уй, у ерда қолган жигарингизнинг хонадонига айланади…Энди у ерга, онангизни кўришни истаган ҳар чоғингизда индамай кириб боролмайсиз, энди худди меҳмондек кириб чиқасиз….
Онангиз ҳаётлигида бағрига сингиб, эркаланиб, оёқ узатиб ётадиган, болалигингиз ўткан хонадан, онангиз ўткан куниёқ оёқларингизни ҳижолат билан йиғиштириб оладиган ва ўйлаб босадиган бир жойга айланади.
Чунки энди у ерда сизни ҳеч ким онангизчалик интиқиб кутмаслигини, бағрига босганда онангизники каби тафтни туймаслигингизни биласиз…Бошқалар ҳар қанча иззат қилмасин, онангизнинг битта койишичалик меҳрни беролмайдилар барибир…

Энди ҳеч ким сизга онангиз каби фахр билан боқмайди…
Энди ҳеч кимнинг бағрида, оғриқларингиз эриётгандек ҳисни тополмайсиз…
Энди ҳеч ким сизнинг дардингизни бир оғиз сўздан ёки сукутингиздан тушуниб олмайди…
Энди онангизнинг кулгуси, ним табассуми фақат хотирангизда жонланади…ёки тушларингизда кўрасиз уни…
Ҳаёт гўё бир маромда давом этаётгандек, аммо ичингизда “чинқириғи”га чидаб бўлмас сукунат ва ҳеч қачон тўлмайдиган бўшлиқ пайдо бўлади…
Ичингизда сақланиб қолган туйғулардан онангиз меҳрини қидириб яшайсиз.

Аслида, онангизнинг севгиси - қалбингизга, қонингизга, табиатингизга ўрнашиб қолган бўлади, аммо буни доим ҳам сезмайсиз. Чунки, йўқотиш изтироби - ҳисларни ўтмаслаштиради, у туйғулар устидан фироқ, армон, ҳижрон аламларидан “тўқилган” парда тортилади…

Оналар, бу дунёдан жисман кетганлари билан буткул йўқолиб қолмайдилар аслида…
Улар, ҳар тонг зулматни ёриб келадиган ва қалбимизни ёриштирадиган қуёш нурида, юзимизни силаб эркалаган шабодаларда, баҳорда очилган ўрик гулининг ширин ҳидида, тандирдан янги узилган нон исида, шивалаб ёғаётган ёмғир сасида, совуқ кунларда ичингизга иссиқлик олиб кираётган бир пиёла чойда, ойдин кечадаги тўлин ойда, қўйингки атрофдаги ҳар гўзаллик ичида ва жигарларингиз сиймосида, сизнинг юрагингизда, соғинчларингизда, дуоларингизда “яшашда” давом этадилар…
Айрилиқ қанчалар оғриқли бўлмасин, биз Аллоҳнинг тақдирига рози бўламиз. Ҳамма нарсага кўнамиз…Фақат, онамиз соғинчига илож тополмаймиз экан...

Яқинда бир жойда ўқиб қолдим, “Инсон умрининг сўнггига қадар унутмайдиган ва доим кўз ўнгида турадиган сиймо - онасининг сиймоси” бўлар экан.
Туғилган заҳотимиз кўз очиб кўрганимиз илк сиймо ҳам - онамиз сиймоси эди…

Малоҳат Анвар. Истанбул 2025 й.
🍓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фурқон” сураси, Оят 72

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا ‎﴿٧٢﴾

72. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар ва ёлғон сўзланадиган суҳбатларда ҳозир бўлмайдилар. Тасодифан ботил аҳли ва беҳуда ишлар билан машғул бўлган кишилар ёнидан ўтиб қолсалар, юз ўгириб, уларнинг қилмишларини ёқтирмаган ҳолда ўтиб кетадилар. Ўзларини ўша ишлардан узоқ тутишгани каби бошқалар ҳам шундай нарсалар билан машғул бўлишига рози бўлмайдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔻#Янги_йил / Ўзга қавмнинг байрами.

Мусулмон киши Янги йилни қандай қарши олиши керак.?

📰Шу кунларда “Янги йил” деб аталмиш байрам яқинлашмоқда. Айримлар уни оддий сана алмашиши, деб кўради.

Аммо ҳақиқатда бу байрам насронийлар динига мансуб маросим бўлиб, у аслида Исо алайҳиссаломнинг туғилган куни (Рождество) сифатида нишонланади.

⬇️Шуни яхши билиш керакки, бу байрам:

– Исломдан эмас,
– Пайғамбарлар даврида ҳам бўлмаган,
– Ҳатто, Насронийларнинг ўз динларида ҳам кейинчалик киритилган бидъат амал ҳисобланади!

ℹ️Шунинг учун мусулмон инсоннинг бу байрамни нишонлаши ёки у билан табриклаши жоиз эмас. Сабаби — бунда бошқа қавмга ўхшашлик (ташаббуҳ) мавжуд.

📚 Расулуллоҳ 🌱 дедилар:

🔸مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ»

Ким (ўзини) бир қавмга ўхшатса,
Бас, у – ўшалардандир. (Абу Довуд ривояти).

♦️Шарҳ: Шайхул-Ислом айтадилар: Бу ҳадис камида уларга тақлид қилишнинг ҳаром эканини англатади.

📖 Иқтидо: 1/454.

📖 Аллоҳ таоло эса бундай марҳамат қилади: Эй мўминлар! Яҳудий ва насронийларни дўст тутманг. Ким уларни дўст тутса, Бас, у ҳам ўшалардандир. (Моида сураси, 51-оят).

☪️Исломда Байрам Тушунчаси:

📖Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ 🌱 дедилар:

«Албатта, ҳар бир қавмнинг ўз байрами бор» (Бухорий ривояти).

Демак, Янги йил — кофир қавмнинг байрами, мусулмонларнинг эмас.

👥 Уламоларнинг Сўзлари:

Шайх Абу Исҳақ ал-Ҳувайний 🌿 нақл қилиб айтадилар:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал 🌿 агар насронийни кўриб қолсалар, кўзларини юмиб олар эдилар. Бу ҳақида сўралганда:

“Аллоҳга (нисбатан) ёлғон тўқиганларга қарай олмайман”, — деган эдилар. (Табақоотул-ҳанабила, 1/12).

/ Имом Аҳмадни Аллоҳ раҳматига олсин, Агар у киши бизнинг замонамиздаги мен мусулмонман деган (соҳта мусулмонларнинг) малъун насоролар байрамини безбетлик билан нишонлаётганини кўрсалар, нима дер эдилар-а.!?

🖋Xулосатул-калом: Биродар! "Янги йил" байрамига қўшилманг! Табрикламанг! Безаклар қўйманг!
Ҳатто бир сўз ҳам табрик айтманг!
Бу – очиқ куфр тақлидидир!

Росулуллоҳ☪️: "Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир" – деганлар.
Бу йўлнинг оқибати – куфр ва жаҳаннам азобидир!

Қалбингиздаги иймонни ўчирманг! Бу бидъат билан охиратдаги азобга ўзингизни маҳкум қилманг! (Аллоҳ бизни бу залолатдан сақласин).

📌Ҳақиқий байрам фақат Аллоҳга итоатдадир.

🕌Аллоҳ таоло бизларни ҳақни ҳақ деб билиб, унга эргашувчи, ботилни ботил деб билиб, ундан йироқ бўлувчилардан қилсин.


https://t.me/sirmustaqeem
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Duolar 27 🚨🚨

🟩 Istixora duosi (arabcha) 🟩

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ،
وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ،
وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ،
فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ،
وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ،
وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ
(فALON ISHNI AYTSIN)
خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي
فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ.
وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ
شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي
فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ
وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ
ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

Allohim! Sening ilming bilan Sendan istixora qilaman,
qudrating bilan Sendan quvvat so‘rayman.
Buyuk fazlingdan so‘rayman.
Chunki Sen qodirsan, men qodir emasman,
Sen bilasan, men bilmayman,
va Sen g‘ayblarni biluvchisan.
Allohim! Agar Sen bilsangki, bu ish
(falon ish)
dinim, hayotim va oxiratim uchun yaxshi bo‘lsa,
uni menga nasib et, oson qil va unda baraka ber.
Agar Sen bilsangki, bu ish
dinim, hayotim va oxiratim uchun yomon bo‘lsa,
uni mendan uzoqlashtir va meni ham undan uzoq qil.
Qayerda bo‘lsa ham, men uchun yaxshisini taqdir et
va qalbimni o‘sha bilan rozi qil.

Eslatma:

Istixora 2 rakat nafl namozdan keyin o‘qiladi. Duodan keyin albatta tush ko‘rish shart emas, qalbdagi moyillik, osonlashish yoki to‘siqlar orqali javob keladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ЯНГИ ЙИЛ — МЎМИН УЧУН ОГОҲЛАНТИРИШ

Янги йилни байрам қилиш, уни нишонлаш, табриклаш —
Исломда йўқ амал. Бу ишлар Қуръон ва саҳих суннатда келмаган.

Бу байрам — Исломга хос эмас, балки кофир қавмларга хос одат. Мўмин эса ўз эътиқоди билан ажралиб туради, тақлид билан эмас.

Аллоҳ таоло айтади:
«Агар ер юзидаги кўпчиликка эргашсанг, сени Аллоҳ йўлидан адаштириб қўяди»
(Анъом, 116)

Қўнғироқлар, салютлар, истаклар, “янги йил бахти” деган сўзлар — мўмин ақидасига ёт. Бахт ҳам, ризқ ҳам, умр ҳам фақат Аллоҳ қўлидадир.

Янги йил келиши билан инсон янгиланмайди.
Тавбасиз, итоатсиз “янгилик” — алдовдир.

Ўзингизни ҳисоб қилинг:
▶️бу амал Аллоҳ розилиги учунми?
▶️ёки кўпчиликка эргашиш учунми?

Аллоҳ бизларни бидъат ва тақлиддан сақласин,
динда собит қилсин.

https://t.me/Robbingnomibilan
🍓3💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣"ЯНГИ ЙИЛ" - ҚАНДАЙ БАЙРАМ? ДИНИЙМИ ЁКИ ДУНЁВИЙ?

⚠️Кимлардир "Янги йил байрами"ни, "бу диний байрам эмас, бу шунчаки ижтимоий байрам" деб ўзини ҳам, бошқаларни ҳам адаштирмоқда! Лекин қанча кўп гапирган билан ҳақ ўзгариб қолмайди! Видеолавҳани кўриб ўзингиз ҳулоса чиқаришингиз мумкин!
https://t.me/Robbingnomibilan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😊😃🤗😊🤗 😊🤗😊😊🌹
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM