Расмий хабарлар I Официальные новости
29.4K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳрида Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари учун "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"га Пресс тур ташкил этилди.

Тадбир давомида журналистлар марказда олиб борилаётган тадбиркорликка ўқитиш жараёнлари билан танишдилар.

Ўқув курслари якунида иштирокчиларга тегишли сертификат ва молиявий қўллаб-қувватлаш дастакларидан фойдаланиш имконияти берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайти “Интерактив хизматлар” рукнидаги Telegram-бот хизмати такомиллаштирилиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ундаги имкониятлар кўлами кенгайтирилди.

Шу муносабат билан, Олий суд ахборот хизмати муқаддам йўлланган мурожаатларни янги талқиндаги Telegram-ботга қайтадан юборишингиз сўради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢7 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

Мавзу: Автомобил йўллари давлат кадастрининг
юритилиши ҳақида
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

Мавзу: Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасидаамалга оширилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Аъзамжон Солиев, Агентлик бошқарма бошлиғи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🛣 Автомобиль йўллари давлат кадастрининг юритилиши тўғрисида

АОКАда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🔹Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 42 700 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг кадастр паспортлари UzKAD ахборот тизимида тайёрланиб, 44 611 гектар ер участкалари-нинг доимий фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди

АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева Автомобиль йўллари давлат кадастрининг юритилиши тўғрисида маълумот берди:

Республикамизда 209 496 км узунликдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 42 869 км ёки 21 фоизи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 141 882 км ёки 68 фоизи ички хўжалик йўллари ҳамда 24 745 км ёки 11 фоизи идоравий ва инспекторлик йўлларни ташкил этади.

Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида 42 869 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўлиб, шундан 3 993 км ёки 9 фоизи халқаро, 14 203 км ёки 33 фоизи давлат, 24 673 км ёки 58 фоизи маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари мавжуд.

Қорақалпоғистон Республикасида 450 та маҳалланинг 11 665 км кўчалари, Хоразм вилоятидаги 532 та маҳалланинг 7 763 км кўчалари ҳамда Навоий вилоятидаги 206 та маҳалланинг 1 728 км кўчаларига тегишли кадастр маълумотлари UzKAD ахборот тизимига киритиш учун тақдим этилган.

📝Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤵Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🔹Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ қўмитасининг расмий муносабат

Солиқ органлари томонидан солиқ базасини кенгайтириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу чора-тадбирлардан бири такси ва йўловчи ташиш бозорини тартибга солишдир.


Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 1-декабридан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистонда ўз фаолиятини маҳаллийлаштириб, солиқ резидентига айланди. Шу билан бирга, мазкур сервис Солиқ ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши натижасида ҳар бир ташиш хизмати учун фискал чек шакллантириш имконияти яратилди.

Ўтган кунлар давомида (1 – 6-декабр) 13,5 млрд сўмлик 800 483 та чек шакллантирилди.

Ўз навбатида, мазкур соҳада бир қатор ечимини топиши лозим бўлган масалалар сақланиб қолмоқда:

биринчидан, такси хизмати (Yandex Go ва бошқалар) учун нақд пул орқали тўлов қилинганда чек берилиши йўлга қўйилмаган.

Бу борада амалиётга татбиқ этиш учун бир нечта ечимлар ишлаб чиқилди ва бозор иштирокчиларига таклиф қилинди, яқин кунларда нақд пул орқали тўлов қилинганида ҳам чек берилиши таъминланади;

иккинчидан, қолган агрегаторларда, хусусан – MyTaxi, Uklon ва бошқаларда фискал чек бугунги кунгача шакллантирилмаяпти. Ушбу агрегаторлар билан техник интеграциялаш ишлари якунланган ва яқин кунларда йўловчилар ушбу хизматлардан фойдаланганда фискал чекларни олишни бошлаши кутилмоқда.

Батафсил:

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🤵Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 3 126 та таъсир чораси қўлланилди

АОКАда ўтказилган
брифингда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди:

“Тадбиркор виртуал офиси" орқали 9 034 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,4 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилиши, 10,2 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши, 3,5 млрд сўм пул маблағларини масъул идоралардан ундирилишида ёрдам кўрсатилган.

Бизнес-омбудсман томонидан ўтган вақт давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 3 126 та таъсир чораси қўлланилди.
🔵33,5 млрд сўмлик 121 та даъво аризаси;
🔵 107 та тақдимнома
🔵23 та огоҳнома
🔵 47 та хулоса
🔵 2 828 та маъмурий баённома шулар жумласидандир.

📌Натижада, 17,1 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилди, 16 та қарор (ҳужжат) бекор қилинди ва 126 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди.

✏️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣Жорий йилнинг 11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган илмий конференция бўлиб ўтади.

Конференциянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.

Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (панел сессион) ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.

📌Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Комацу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

➡️Батафсил маълумотни jadidconf.com сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Миллий антидопинг агентлиги бошқарма бошлиғи Аъзамжон Солиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган ”Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтаи назари” мавзуидаги брифингда нутқ сўзлади

📍Марказ директори Ўзбекистоннинг очиқ ташқи иқтисодий сиёсати натижалари ҳақида сўзлай туриб, бу орқали эришилган улкан ютуқлар хусусида гапириб берди.

🌎Обид Хакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёда қизиқиш уйғотди ва маъқулланмоқда. Хусусан, 2017 йилда Европа Иттифоқи билан “тўқимачилик протоколи” кучга кирган бўлса, 2021 йилда Ўзбекистон GSP+ тизимининг бенефициар мамлакатига айланди, 2022 йилда эса Cotton Campaign ўзбек пахтасига очган бойкотни бекор қилди, буларнинг бари барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини кўрсатади.

▶️Марказ раҳбари бошланган ислоҳотлар курсини давом эттириш муҳимлигини қайд этиб ўтаркан, бугунги кунда Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш тарафдорилигини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида ишлаётганини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📝Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон-2030 стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Миллий антидопинг агентлиги бошқарма бошлиғи Аъзамжон Солиев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#"O'zbekiston – 30"

💬 “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича навбатдаги брифинг

Миллий антидопинг агентлиги томонидан бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

✔️Бутунжаҳон aнтидопинг агентлиги (ВАДА)нинг антидопинг электрон таълим платформасидаги 7 та ўқув дастурлари ўзбек тилига таржима қилиниб, ВАДА вебсайтига жойланди.

✔️Бугунга қадар ушбу дастурни якунлаб, сертификатга эга бўлган ўзбек спортчилари сони 700 нафарга етди.

✔️Агентлик томонидан онлайн ва офлайн кўринишида малака ошириш курслари ташкил қилинди. Мазкур курслар орқали жорий йилда жами 1500 нафарга яқин Республикамиз мутахассислари ўқиб, сертификатларга эга бўлишди.

✔️“Антидопинг таълимоти” ўқув дастури ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган моддалар мавжудлигини текшириш учун “Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си яратилди.

✔️Агентлик муассислигида “Спорт ва тиббиёт” халқаро журналига асос солинди. Мазкур журналда республикамиз ва хорижий олимлар томонидан спорт тиббиёти, фармакологияси ва биокимёси соҳасида олинган илмий мақолалар чоп этилиши йўлга қўйилди.
😉😉😉😉😉😉😉

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги бошқарма бошлиғи Аъзамжон Солиев маълум қилди:

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агроинспекция томонидан боғ ва токзорларни совуқдан асраш чоралари кўрилмоқда

▶️ Шу кунларда республикамизга кескин совуқ ҳаво оқими кириб келаётганлиги барчанинг диққат марказида. Айниқса, ҳафта охирларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда.

Бундай шароитда қорасовуқнинг салбий таъсирини камайтириш ва уни юмшатиш чораларини кўриш жуда зарур. Бу борада мевали дарахтларни, айниқса совуққа чидамсиз бўлган анорзор ва токзорларни совуқдан асрашга ҳар биримиз эътиборли бўлишимиз керак.

Тафсиялар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ФВВ эътибор қаратиш лозим бўлган тавсияларни берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Байрам_муборак

8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Барча юртдошларимизга Конституциямизнинг 31 йиллик байрами муборак бўлсин!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
#dron_shou

🟢7-декабр куни Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон боғида 👌 дронлар шоуси бўлиб ўтди!

👌Дронлар шоуси 8-декабр 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилди.