Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Фото: Ўзбекистон Қурбон ҳайитини нишонламоқда

Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.

Барча фотосуратлар

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Малайзия туристик компаниялари вакиллари диёримизга ташриф буюришди

Аввалроқ Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри билан Озарбайжондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотининг конференцияси доирасида учрашганди. Мазкур учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олишганди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий ҳамда Малайзия туристик компаниялари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказиш, туристик дастурлар тақдимоти ҳамда мамлакатимизда ташкил этилган янги туристик маршрутлар бўйлаб инфотур ташкил этилиши кўзда тутилган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Қоидаларга кўра, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмининг шу йўналишини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Шу кунларда жаҳондаги жами мусулмон уммати томонидан кенг байрам қилинаётган муқаддас Қурбон ҳайити — Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 "Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:

● 12 минг ватандошимизга насиб этаётган Ҳаж қувончи ва бахти;

● Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар таҳлили;

● Президент раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди;

● Ижтимоий ҳимоя давлатнинг халқ олдидаги асосий вазифаси.

❗️Кўрсатувни бугун, 9 июль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 10 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Воронеж миграция марказининг Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган ходими ишдан бўшатилди

Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса юзасидан тегишли органларга мурожаат қилингани ҳақида маълумот берилган эди.

Ушбу мурожаат асосида Воронеж шаҳри ИИБ томонидан Миграция маркази ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили иштирокида суриштирув ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, Миграция марказида ёлланма ишчи сифатида фаолият юритиб келган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шодиева Холида Турғуналиевна 1985 йил 10 июлда Фарғона вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х.Шодиева 2007-2020 йилларда “Адолат кўзгуси” газетасида, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизматида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Америкалик эксперт: Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди

Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.

С.Корнеллни таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган. Лекин Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.

Экспертга кўра, жорий йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, улар асосан Интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар шубҳасиз бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган Президент Ш.Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Халққа зиён етказилмасин — Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати Нукусдаги воқеалар ҳақида ролик тайёрлади

https://youtu.be/8NvNM21nKnc
Тошкент шаҳрида ўтган 6 ойда 3 нафар она фарзандини “Тез ёрдам” машинасида дунёга келтирган

ССВ ахборот хизмати қайд этишича, юртимиз “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ана шундай фавқулодда туғуруқ жараёнларининг муваффақиятли кечиши ҳамда она ва бола саломатлигини асраш учун зарур билим ва малакага эга.

📌 Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Тошкент шаҳар “103” хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган.

Қолаверса, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг бевосита саъй-ҳаракати туфайли 25 нафар ҳомиладор аёл ўз уйида фарзандли бўлган.

Кутилмаганда бошланган туғуруқ ва яна бошқа омиллар сабабли эса 3 нафар она чақалоғини “Тез ёрдам” машинасида дунёга келтирган.

2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳар "Тез ёрдам" хизматига жами 622 минг 578 та чақириқ келиб тушган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Инфографика

⚡️ Очиқ танлов асосида 35 минг нафардан ортиқ фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 905 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Агриппина Шин Париждаги Таълим бўйича Саммит доирасида ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Рассел билан учрашди

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Кетрин Рассел шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Кичик болаларни таълим ва тарбиялаш бўйича II Жаҳон конференцияси”га таклиф этилди.

Кетрин Рассел Ўзбекистон ҳукумати томонидан мактабгача таълимнинг аҳамиятини халқаро миқёсда тарғиб этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ва Тошкентда глобал конференция таклиф этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари байрам ва дам олиш кунларида ҳам узлуксиз фаолият олиб бормоқда

Хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини
олиб боришга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасалари байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Республикамизда нечта моддий маданий мерос объектлари мавжуд?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами моддий маданий мерос объектлари сони 8 210 тани ташкил этган.

Шундан:

археология ёдгорликлари – 4797 та

архитектура ёдгорликлари – 2266 та

монументал ёдгорликлар – 617 та

диққатга сазовор жойлар – 530 та

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилади

Хабар берганимиздек, бугун ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни.

Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.

Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official 👈
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган EPS-Topik тест имтиҳони ҳақида

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида 2022 йил 2 июнь куни бошланган EPS-Topik тест имтиҳони 15 июль кунига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мамлакатимизда 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 4 кунлик дам олиш куни белгиланди.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларидан келиб чиқиб, 11 июль (душанба) ва 12 июль (сешанба) кунлари белгиланган тартибда ва вақтда тест имтиҳонлари ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ тақиқланган ҳудудларда чўмилиш хавфли эканини эслатиб ўтди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official