Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
30K photos
6.41K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур».

〰️〰️〰️
Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Айрим оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар томонидан номаълум манбаларга таянган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида турли хил тахминлар ва асоссиз хабарлар муҳокама қилинмоқда.

Гўёки ноқонуний куч ишлатиш орқали «тинч митингни тарқатиш», жумладан фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали «мустақил овозларни ёпиш ва ахборот оқимини тўсиш» ҳақида асоссиз баёнотлар берилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан аниқлик киритиб, бу борада батафсил ва холис ахборот тақдим этмоқда.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон биринчи марта ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги нуфузли бошқарув органига сайланди

Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги роли ортиб бораётганини яна бир бор эътироф этди. Мамлакатимиз илк бор ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди.

Ўзбекистон ЮНEСКОдаги сайловда Европанинг бир қатор давлатларини ортда қолдирди.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга аъзо 24 давлат вакилларидан иборат. Унинг аъзолари 4 йил муддатга сайланади. Аъзоларнинг ярми ҳар 2 йилда қайта сайланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇪🇺 Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Бугун 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) парафирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилган ва кенгроқ масалаларни қамраб олган. Савдо, инвестициялар, интеллектуал мулк соҳаларидаги муносабатлар доираси сезиларли даражада кенгайтирилди.

Шунингдек, КШҲТ битими ташқи сиёсат, хавфсизлик, можароларнинг олдини олиш ва рискларни бошқариш, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш, терроризмга қарши кураш каби янги соҳаларни ўз ичига олади.

Муҳими, янги битим энди ҳадли бўлмасдан, балки Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида, бошқа йўналишлар қаторида, савдо-иқтисодий алоқалар соҳасида кенг кўламли ҳамкорликнинг тўлақонли механизмини яратади.

▫️ КШҲТБ лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланган ва 2022 йил июнь ойи охирида якунланган. Ушбу давр мобайнида экспертлар, бош музокарачилар ҳамда ҳукумат аъзолари даражасида 10 раунд музокаралар ва 150 дан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди.

📄 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 7 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Зараркунандаларга карши кураш буйича эълон қилинган "Долзарб 30 кунлик" хусусида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижроси бўйича
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Қизлархон Бегматова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Нукусда технопарк ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

☑️ Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бухородаги 7 та маданий мерос объекти Ислом олами маданий мероси рўйхатига киритилди

2022 йилнинг 3-6 июл кунлари CESCO бош қароргоҳида (Марокко қироллиги, Работ шаҳри) CESCO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати оммавий тартибсизликларни тарқатиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган махсус техник воситалар ҳақида видеоролик тақдим қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Нукусда технопарк ташкил этилади

“Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 06.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Нукус” эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилади.

Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш Технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

2023–2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Технопаркнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари ажратилади.

☑️ Технопарк ҳудудида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🧬 Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

АОКАда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 Абитуриентлар учун махсус @eduuzuniversalbot ишга туширилди

Махсус ботда қуйидаги муҳим маълумотларни осон топиш мумкин:

🔘 Бакалавр йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022 (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий);

Ўтиш баллари - 2021 (ҳудудлар, йўналишлар кесимида).
〰️〰️〰️

Магистратура йўналишида:

Фанлар мажмуаси - 2022;

Қабул квоталари - 2022

Ўтиш баллари - 2021 (ОТМ кесимида).

Шунингдек:

✔️Хорижий ҳамда нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича 2022 йил учун ўтиш баллари;

✔️Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳақида маълумот, уларга 2022/2023-ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул квоталари ва фанлар мажмуасини билишингиз мумкин.

☝️@eduuzuniversalbot бошқа яна кўплаб қулайликларга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар таҳлили

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева бу ҳақда батафсил маълумот берди:

🌀Май-июнь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “INNOWOMENWEEK” – ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиклари ўтказилди.

🧬 Шунингдек, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Аструм АТ Академияси билан AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида хотин-қизларни IT соҳасига ўқитишга йўналтирилган “200 нафар дастурчи қиз” лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида 200 нафар хотин-қиз 6 ой давомида АКТ га ўқитилади ва тадбиркорликка йўналтирилади.

🌺Сурхондарё вилояти Узун туманида “Оналар яшил макон учун” акцияси доирасида “Аёллар дафтари”да бўлган аёлларнинг хонадонларида лаванда ва шафрон кўчатлари ҳамда мевали дарахтлар экилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди (+видео)

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦗Зараркунандаларга карши кураш буйича эълон қилинган "Долзарб 30 кунлик" хусусида

АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбариСабина Садинова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк