Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Комбинатни 2030 йилгача ривожлантиришга доир режалар муҳокама қилинди. Келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига зарурлиги таъкидланди.

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📹 «Геология — ҳамма ишимизда катализатор»

📹 «Олмалиқ конларида 5 минг тонна олтин ҳамда миснинг катта захираси бор»

Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти билан танишгач, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашди. Мулоқот жараёнидан видеолар.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Келажак режаларингиз ҳақида иншо ёзинг, мен албатта ўқиб, жавоб бераман», — Президент

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаби ва оилавий поликлиникани бориб кўрди.

- Ҳар дақиқа - бойлик. Бу бойликдан фойдаланиб, чуқур билим олишингиз керак. Ҳамма ислоҳотларимизнинг асоси, ишончи - билимли ёшлар, - деди Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатда.

Талаб кўп бўлаётган йўналишларни туманлараро даражага тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш, Тошкент вилоятида тиббиёт бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг қарори

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 23 декабрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги қонунчилик янгиликлари ҳақида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Аъзам Қурбонов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари
〰️〰️〰️

Мавзу: “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"Қишлоқ қурилиш банк" раҳбари ўринбосарлари тайинланди

Банк ахборот хизмати хабар беришича, Гафуров Фарҳод Мирзарасулович АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бугунга қадар банк Бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Козим Исмоилий АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. У ҳозиргача банкда риск бўйича Бош директор эди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠 Коронавирус: касалланишлар сони ортмоқда (+187), яна 3 нафар бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати:

● 22 декабрдаги янги ҳолатларнинг 1 таси — Қорақалпоғистон, 12 таси — Андижон, 7 таси — Бухоро, 8 таси — Жиззах, 2 таси — Навоий, 4 таси — Наманган, 21 таси — Самарқанд, 1 таси — Сирдарё, 2 таси — Сурхондарё, 8 таси — Фарғона, 12 таси — Хоразм, 47 таси — Тошкент вилояти, 62 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 156 нафар бемор соғайди. Жами беморлар — 197 753, соғайганлар — 194 635, вафот этганлар — 1471 нафарни ташкил этмоқда.

〰️〰️〰️
💉 Ўзбекистонда жами 37,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

Кеча мамлакатимиз бўйлаб 191 429 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди:

▫️1-босқич эмланганлар — 36 643 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 105 097 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 49 689 нафар.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,8 фоизни ташкил қилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official