Расмий хабарлар I Официальные новости
30.3K subscribers
28.9K photos
6.19K videos
53 files
27.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолага муносабат билдирди

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р. Қулдашева жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент “Мурувват” эркаклар интернат уйи фаолияти ҳақида салбий фикрлар билан, муассаса беморларга яхши муносабатда эмаслигини ва бу каби лоқайдликка чора кўрилишини истаб, шунингдек муассаса тиббиёт бўлими директори ўринбосари А.Ортиқов устидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ариза билан мурожаат қилган.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, ариза келиб тушган куннинг ўзидаёқ фуқаро Р.Қулдашева агентлик директорининг биринчи ўринбосари Б.Каримов, бўлим бошлиғи А.Эрматова ва бош мутахассис Д.Хаитова томонидан қабул қилинди ва унинг муаммолари тингланди.

Шундан сўнг Агентлик директорининг 2021 йил 25 июндаги13 х/с-сонли буйруғига асосан ишчи гуруҳ тузилиб Тошкент “Мурувват” эркаклар интернат уйига жўнатилди. “Мурувват” эркаклар интернат уйидаги иш ҳолатини ва у ерда ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ишчи гуруҳ ўрганиш давомида муассасада кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини етарлича ташкил этилмаган деб ҳисоблади ва муассасанинг 5 нафар ходимига муассаса раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги 162-сонли буйруғи билан “хайфсан” жазоси қўлланилди, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари А.Oртиқов ва терапевт Д.Абдуллаева билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Агентликнинг 2021 йил 30 июндаги 05-01-13/300-сонли хати билан Р. Қулдашевага тегишли маълумотлар юборилди.

Агентлик тизимидаги барча тиббий-ижтимоий муассасаларда давлат таъминотига олинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қиланади, бу сингари хунук воқеаларга аёвсиз ва сўзсиз чора кўрилади, дейилади хабарда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кеча юртимизда коронавирусдан касалланганлар яна қарийб 500 тага кўпайди

2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111648 (+495) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 108 009 (+313) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилди.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Давлат хизматлари агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

▫️Анжуман давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан:

✔️кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар,

✔️"Қарши тажрибаси" борасида эришилган натижалар

✔️давлат хизматлари соҳасидаги инновациялар

✔️кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ўз вақтидалиги борасида маълумот берилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш бўйича Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида инфографика тақдим қилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🎤Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар мавзусидаги матбуот анжуманидан савол-жавоблар:

1 йил давомида ДХА га қанча маблағ тушади, қанчаси хизматларни ривожлантириш, қанчаси давлат бюджетга йўналтирилади? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатларни олий ўқув юртларининг сиртқи йўналишига топшириш қай шаклда ташкил этилган? 👉 Жавоб

Давлат хизматларининг нархи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ҳам ўзига тўқ оила учун ҳам бир хил. Бу бўйича бирор енгилликлар борми? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари агентлигининг бошқа ташкилотлар билан интеграцияси қандай кечмоқда? 👉 Жавоб

Давлат хизматлари марказлари ходимлари айби билан фарзандимни боғча навбати орқага сурилиб кетди, адашиб бошқа боғча навбатига қўйган. Айрим ҳолатларда мана шундай хизматларни кўрсатиш сифати паст. Бу масалага қандай муносабат билдириб ўтасиз? 👉 Жавоб

Расмий хабарлар | Медиабанк
"Агробанк"да “Картомат” қурилмаси орқали 3 дақиқада Visa ҳамда Humo пластик карталарини муомалага чиқариш мумкин

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида "Агробанк" АТБ мутасаддилари маълум қилди.

✔️Маълум қилинишича, банк мижозлари “револьвер” кредит туридан фойдаланилганда бир марта кредит ҳужжатлари тақдим этиб, йил давомида кредитдан фойланиши мумкин.

🔹Жисмоний шахслар учун “Агро экспресс” миллий валютадаги пул ўтказмалари хизмати жорий этилди. Ушбу хизмат тури орқали ҳудудлараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди.

🔹Шу билан бирга, аҳоли ва мижозларга қулайлик ҳамда замонавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида “Картомат” қурилмаси жойлаштирилди. Бу қурилма орқали дам олиш кунларисиз ва куннинг исталган вақтида банк ходими иштирокисиз Visa ҳамда Humo пластик карталарини 3 дақиқа ичида муомалага чиқариш имконияти яратилди.

🔹Бундан ташқари, "Agrobankmobile" иловаси орқали "ТТТ" (Тезкор тўлов тизими) хизмати йўлга қўйилган бўлиб ушбу хизмат орқали юридик шахслар куннинг исталган пайтида
24/7 режимида тўлов топшириқномаларини амалга ошириш имконияти ҳамда Visa халқаро пластик карталарига янги парол ўрнатиш ва CVV кодларини смс орқали олиш имконияти яратилди.

🔹Аҳоли ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил май-июн ойларида банк томонидан жойлаштирилган банкоматлар қайта дислокация қилиниб, ушбу жараёнда 342 дона банкоматлар қўшимча 24/7 шахобчаларига ўрнатилди ва ушбу шахобчалар сони 508 донага етказилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦Маблағларингизни банкларда омонатга қўйинг.

▫️
Бунинг натижасида маблағингиз:

🔐хавфсиз сақланади;

💰даромад келтиради;

📉инфляция таъсиридан ҳимояланади
.

Марказий банк ахборот хизмати

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"E-AUKSION" платформасида сотилаётган "Ўзпахтасаноат" АЖга тегишли мулклар

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, e-auksion.uz сайтида "Ўзпахтасаноат" АЖга қаршли 120 дан ортиқ мулклар сотилмоқда.

🔹"TEXNOTEKS" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 91,3% улуши (кўриш)
🔹"Фарғона тола базаси" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 70% улуши (кўриш)
🔹"Samarqand-Tola" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 65% улуши (кўриш)
🔹"Андижон тола терминали" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 51% улуши (кўриш)
🔹"Навоий тола" МЧЖдаги "Ўзпахтасаноат" АЖнинг 56,7% улуши (кўриш)

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг саволларига жавоб қайтарилди.

—————
Мутлақо соғломман, карантин қоидаларига риоя қиламан, иммунитетим кучли. Вакцина олмасам ҳам бўладими?

🦠 Бугунги кунда бутун дунёда ва бизни давлатимизда тарқалаётган вируснинг штаммлари юқиши оқибатида, ўзининг жадал кечиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Сиз организмингизда кечаётган жараённи билмай ҳам қолишингиз ҳам мумкин.

😷 Вакцина эса касалликдан ҳимоя ва агарда вакцина олиш жараёнида касаллик юқиб қолса ҳам енгил кечишига таъсир қилади ва бу инсонни оғир ҳамда ўта оғир даражада касаллик ўтказишдан ҳимоя қилади.

❗️Вакцина — қайси давлатда ишлаб чиқилганидан қатъий назар, бугунги кунда кузатилаётган вируснинг юқумлилиги кучайган штаммни енгиш учун ягона ҳимоя воситасидир. Бу вакцинани олишингиз керак.

—————-
Коронавируснинг битта штамми тарқалса, бошқа штамм йўқоладими?

▫️ Аслида коронавирус инфекциясини тарқалиши инфекцияни мутацион штаммалари пайдо бўлишини келтириб чиқаради деб биз бот-бот қайтарамиз. Бу дегани янги штамм пайдо бўлса эски тури йўқолади дегани эмас, яъни бирламчи пайдо бўлган вирус тури ҳам тарқалишни давом этаверади.

Кўп ҳолатларда коронавирус тасдиқланган беморларда касаллик кечуви ва юзага чиқаётган клиник белгилари асосида шифокорлар тахмин қилишлари мумкин. Лекин, касаллик бирламчи коронавирус оқибатида ёки бошқа бирор мутацион штамм оқибатида кузатилаётганини қуйидаги усулларда тасдиқланади:

👉 ПЗР-тест усулида коронавирус инфекцияси беморларнинг организмига вирус тушганини билдиради ва бу усулда вируснинг юкламаси қанчалигини билиш мумкин.

👉 Вирусни мутацион штаммларини аниқлаш учун эса бу тестдан ташқари қўшимча равишда махсус скринирование усули ўтказилади, бу қўшимча усулда коронавируснинг қайси штамми эканлигини билиш мумкин.

🔎 Коронавирусни қайси тури ёки мутацион штамми кузатилиши уларнинг кечуви ва клиник белгиларига қараб ҳамда лабаратор текширувлардан фарқлаш мумкин. Бугунги кунда тарқалаётган касалланишларда коронавируснинг мутацион шаклларини енгилрок кечуви ҳам бор, оғир ва жадал ўта оғир даражага ўтувчи штаммлари ҳам бор.

Шунга бугунги кунда қандай штамм бўлмасин бу касаллик билан касаллангандан кўра, олдини олиш ва вакцина билан ҳимояланиш жуда зарур.

—————
Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади, қачон иммун тизимимиз бизни ҳимоя қилишни бошлайди?

⚠️ Коронавирусга қарши вакцинани 1-чи босқичини олганларда иммунитет ҳужайрлар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2 ёки 3-чи босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар баъзиларда 90 кун оралиғида эришилади. Бу эришилган вакцинани нечи кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизни олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

🔎 Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда, уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади – деб хулоса қилмоқдалар.

❗️Шунга қарамай, вакцина олаётганларга ва олганларга вакцина олиб иммун ҳимоядаман деб хулоса қилишга шошилманг. Карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди, шунингдек коронавирус инфекциясига қарши вакцинадан кейинги иммунитетни ҳосил бўлишига ҳам ёрдам беради.

https://t.me/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон ва ШҲТ: кўптомонлама ҳамкорликнинг янги қамрови

Cалкам икки йил ичида пандемия халқаро муносабатларда кечаётган фундаментал ўзгаришларни янада кескинлаштириб юборди, давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдига янги вазифаларни қўймоқда.

Шундай бир шароитда Ўзбекистон етакчиси «ШҲТ ҳар биримиз кучли бўлган тақдирдагина кучли бўлади» деган жиддий мулоҳазаларга ундовчи фикрни ўртага ташлади. Қолаверса, давлатимиз раҳбари давом этаётган мураккаб шароитда ташкилот қандай вазифаларни белгилаб олиши ва уларга қандай эришиш хусусида ҳам аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

📌 Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️7 июль куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича виртуал конференция бўлиб ўтади батафсил.

● Конференцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш ҳавола.

● Конференцияни тўғридан-тўғри томоша қилишҳавола.

📄 Ушбу мақола Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш — тараққиётни таъминлаш омили ҳақида.

〰️〰️〰️
❗️7 июля с 14:00 по 15:30 часов по ташкентскому времени cостоится виртуальная конференция по взаимосвязанности Центральной и Южной Азии подробно.

● Зарегистрироваться на конференцию можно по ссылке.

Посмотреть конференцию в прямом эфире здесь.

📄 О развитии торгово-экономического и инвестиционного сотрудничества между странами региона можно прочитать в статье главы ЦЭИР.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Атроф-муҳит муҳофазаси жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида

▫️Халқаро стандартлар
▫️Миллий стандартлар
▫️Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик

👉 Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай кетаяпти?

Айни пайтгача нечта одам касалликка қарши эмланди?

Асосан қайси вакциналар одамлар орасида машҳур бўлмоқда? Уларнинг орасида энг яхшиси, самарадори қайси бири?

📺 Бугун, 3 июль куни соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси орқали ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

💉Сессияда Ўзбекистондаги кўплаб соҳаларнинг таниқли намояндалари иштирок этишади ва студиянинг ўзида жонли эфирда вакцина оладилар.

🎥 Эфир "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри узатилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қобилов Шуҳрат Мусурмонович 1987 йил 3 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ш.Қобилов 2008-2019 йилларда “Истеъмолчи”, “Арбитраж ва ҳуқуқ”, “Ҳуқуқ дунёси – Мир права” газеталарида, “Халқаро пресс-клуб” нодавлат нотижорат ташкилотида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хариди тизими такомиллаштирилади

“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5171-сон, 02.07.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24 та) корпоратив буюртмачилар:

давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.

Шунингдек, мазкур корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.

🔰 Қарорга кўра:

етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади;

омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилади.

📝 Қарор билан шунингдек, Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Huquqiy axborot

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official