Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сабзавотчилик кластерлари учун тижорат банклари томонидан етиштириладиган сабзавот қийматининг
40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади

Бу ҳақда АОКА да ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Тошпўлатов маълум қилди.

📍Бугунги кунда республикада 147 та мева-сабзавотчилик кластери фаолият юритади. Улар 10 мингга яқин фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритади.

💰Сабзавот етиштириш фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади;

📉сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғарма томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз пункт камайтирган ҳолда тижорат банкларига жойлаштирилади;

📌тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлими бошлиғи Ғиёс Мавлонов Жамғарма фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – «Э-қарор» тизими синов тариқасида ишга туширилган эди.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда, ҳеч қандай қоғозларсиз, «Э-қарор» электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани аниқланди

23-24 февраль кунлари ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотидан узилиб қўйилганлиги ҳамда электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда газнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши ва тўлов мавжуд бўлганига қарамай тармоққа қайта уланиш муаммолари кўплаб кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аҳоли газ таъминоти идораларида эрта тонгдан кечгача навбатда турса ҳам муаммоси ҳал бўлмай қолгани учун бундай эътироз билдиришга мажбур бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Агентлик ўз ваколати доирасида Тошкент вилоятининг Тошкент ва Янгийўл туманларидаги вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммоларни баратараф қилиш юзасидан бир қатор тезкор тадбирларни амалга оширди.

Муаммо сабабларини ўрганган ҳолда, Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалига табиий газни етказиб беришда истеъмолчиларнинг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлувчи омилларни тезкор равишда бартараф қилиш тўғрисида сўров хати юборилди ва шу куннинг ўзида 150 нафарга яқин истеъмолчиларни газ таъминотига қайта уланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши бўйича мурожаатларни ўрганиш доирасида электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани ва мазкур далолатнома асосида “CSV” базасига маълумотлар нотўғри киритилганини аниқлади.

Бунинг оқибатида бир нечта хонадондаги ҳисоблагичлар бўйича серия рақами базага бир хил киритилган бўлиб, бу ҳолат битта қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентларнинг ҳам тармоқдан ўчирилишига олиб келмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги ташкил этилган корхоналар сони юқори бўлган ҳудудлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда 2021 йил январь ойида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 8 722 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

▪️Тошкент шаҳри – 1 609 та
▪️Қашқадарё вилояти – 1 215 та
▪️Тошкент вилояти – 794 та
▪️Фарғона вилояти – 690 та
▪️Самарқанд вилояти – 683 та
▪️Наманган вилояти – 575 та
▪️Андижон вилояти – 521 та
▪️Бухоро вилояти – 503 та
▪️Сурхондарё вилояти – 466 та
▪️Хоразм вилояти – 428 та
▪️Қорақалпоғистон Р. – 344 та
▪️Жиззаз вилояти – 322 та
▪️Навоий вилояти – 312 та
▪️Сирдарё вилояти – 260 та

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўринбоева Севара Қўчқоралиевна 1985 йил 28 февралда Тошкент вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Ўринбоева 2006-2019 йилларда “Yoshlar” телерадиоканали, ЎзЭОАВМА ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Баҳорнинг илк куни - 1 март соат 14:00 да Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки биносида «Халқаро стандартларни жорий қилиш ва маҳсулот экспортни ошириш» мавзусида тадбир ташкил этилади.

Тадбирда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мутасаддилари, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, халқаро сертификация компаниялари вакиллари ва тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари масъул ходимлари қатнашади.
〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали юборилган саволларга Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати жавоб беради.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Ҳовли-жойда тураман. Уйимнинг кадастр паспорти йўқолиб қолган. Ариза берганимдан сўнг кадастр органлари қанча муддатда янги кадастр паспорти беришади ?

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

#Савол_жавоб

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати ушбу видеони тақдим этди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Юнусободдаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилди — Бош прокуратура

Кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида 5 нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, “Фирдавсий” МФЙ, Инжобод кўчасидаги уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.нинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📥 Қон анализи нега топширилади?

Нима учун ҳар йили умумий ва биокимёвий қон анализини топшириш жуда муҳим ҳисобланади?

"Дори-дармон" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати жавоб беради.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

💉 Умумий қон текшируви анемия (камқонлик), қон касалликлари мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, организмда яллиғланиш ва юқумли касалликлар бор-йўқлигини кўрсатади. Агар аниқланган тақдирда, унинг келиб чиқиши – вирусли, бактерияли ёки бошқа сабабларни аниқлашда қон таҳлили асосий ўринни эгаллайди.

💉 Биокимёвий қон таҳлили патологияларни аниқлаш, бир қатор касалликларнинг дастлабки босқичида олдини олиш имконини беради. Бундай таҳлил учун қон венадан қорин оч пайтида олиниши керак. Тадқиқотда ферментлар, оқсиллар, липидлар, углеводлар ва бошқа моддалар даражаси кўрсатилади. Ушбу тадқиқот ёрдамида юрак-қон томир касалликларини аниқлаш мумкин. Шифокорлар кекса ёшдаги одамларга бир йилда 2 марта қон топширишни тавсия қилади.

#Саломатлик

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Заргарлик соҳасида кенг имкониятлар яратиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Бош прокуратура ахборот хизмати “Шовотландия” кафесидаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура маълумотига кўра, кафедаги ёнғинда 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (ўғил бола), 1998 йилда туғилган Х.Х. (ўғил бола), 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл киши), 1999 йилда туғилган М.Б. (қиз бола) ва 1996 йилда туғилган Ш.А. (қиз бола) ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди

Бу ҳақда Ахборот хизмати хабар берди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 7 240 та корхонада 728,8 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
– 7 120 та, яъни 98,4 корхонада (728,8 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– Шундан 103 та ташкилотда (13,5 млрд. сўм) ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

– 116, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 1,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,6 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилди.
Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

#солиқчи_кўмакчи

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бозоров Беҳзод Рўзиевич 1983 йил 1 мартда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2018 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Б.Бозаров 2002-2019 йилларда “Моҳият” газетаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли 1992 йил 1 мартда Андижон вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Э.Нажимов 2016-2020 йилларда Республика методика ва ахборот маркази, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва компьютер технологиялари маркази ва бошқа ташкилотларда ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 1 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Судларнинг мустақиллиги таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Алиментга оид ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизимининг жорий этилиши
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, тижорат банклари мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
🌱Баҳорнинг илк куни — Первый день весны🌱

📸Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати учун махсус — Юрий Корсунцев специально для Пресс-службы хокимията города Ташкента

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official