Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

✍️ Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири матбуот котиби ўзининг расмий каналида маълум қилди.

Юлдашев Қахрамон Анварджанович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Кахрамон Юлдашев 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тугаллаган.

2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда ишлаётганларга пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи қандай аниқланади?

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сиз чет элда ёлланиб ишлаган ёки ишлаётган бўлсангиз пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ноқонуний тарзда 266 дона кабутар овлаган шахс жавобгарликка тортилди

Сурхондарё вилояти экология инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбирлари ўтказилганда Фуқаро А.Э томонидан ноқонуний равишда 266 дона кабутар овлаганлиги аниқланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан бирламчи хужжатлар расмийлаштирилиб қонуний жавобгарликга тортиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча АОКА матбуот котиблари фаолияти самарадорлигини баҳолади. Тошкент вилояти ҳокимининг [бугунги кунда] собиқ матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг 2020 йил иккинчи ярмидаги фаолияти юқори даражада, дея эътироф этилди.

✏️ «Тошкент вилояти ҳокимлигида роппа роса икки йил ишладим, ҳокимият тизими мен учун катта дарсхона бўлди, — деб ёзмоқда Б.Қобулов ўз расмий саҳифасида. — Бугун йўлларимиз айри тушаяпти. Тақдир шамоллари янги марралар ва давраларга элтаяпти. Ахборот хизматини ташкил қилиш ва оёққа туришида, шу соҳада ишлаётганларни ўз устимизда тинимсиз ишлашимизда АОКАнинг ўрни беқиёс бўлди. Кеча эълон қилинган рейтинг эса яхши сюрприз бўлди».

Беҳзод Қобуловнинг журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида катта тажрибага эга, етук профессионал эканини яна бир бор қайд этган ҳолда, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚖️Ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам: аҳоли фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга


📢 Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низомга асосан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

🔘 «Ягона реестр» АТ томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ёки рад қилинганлигини аниқлаш учун фуқаролар Пенсия жамғармаси бўлимига бориши талаб қилинмайди.

📲Белгиланган мезонлар асосида тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида, ариза берувчига сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон билдиришнома (аризада кўрсатилган телефон рақамга СМС шаклида) юборилади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда ЯИМнинг қарийб ярми давлат иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади

Бу ҳақда АОКА бўлиб ўтган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди:

〰️〰️〰️
💼 Республикада 2,8 минг та давлат иштирокидаги корхона мавжуд. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярми айнан шу корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

⚠️Корхоналарни бошқаришда давлат яхши менежер ҳисобланмайди. Ушбу корхоналарнинг кўпчилиги самарасиз фаолият кўрсатади, улар давлат учун қўшимча юк бўлади ҳамда уларга берилган тариф, солиқ ва бошқа имтиёзлар сабабли ушбу соҳадаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

🌀 Ҳозирда 541 та давлат иштирокидаги корхона акция пакетлари ва улушлари сотилиши, улардан 62 таси бўйича хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш ишларини халқаро ва маҳаллий консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга ошириш белгиланган.

📎Асос - “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон.

📍Қолган корхоналар эса яқинда қабул қилиниши кутилаётган “Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси” асосида ҳар йили танқидий таҳлил қилиниб, уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича таклифлар киритилади.

🏛 Бугунги кунда баҳоланган қийматда савдога чиқарилган 231 та объект сотилмай қолмоқда. Уларнинг 71 таси 6 ойдан буён, 47 таси эса, 1 йилдан ортиқ муддатда савдода турибди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чорвоқ» ва «Белдирсой» дам олиш масканлари, «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Малика» савдо комплекси сотилиш жараёни қай тартибда амалга оширилади?

«Coca-Cola» компаниясидаги давлат улуши кимларга сотилади?

〰️〰️〰️
📹 АОКАда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Март-апрел ойларида Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматчиларни юбориш ишлари ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида айни дақиқаларда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Жорий йилнинг март-апрел ойларида Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматчиларни юбориш, муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлганларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш ишлари ўтказилади.

📌 Чақирув ёшидаги фуқаролар Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги Қоровул ва халқаро аэропортларни қўриқлаш қўшинлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари қўшинларига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун юборилади.

👨🏻‍💻 Жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги ҳарбий-техника мутахассисликлари тайёрлаш марказларида 9 та мутахассислик бўйича ўқиш жараёни бошланади. Шунга мувофиқ, жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий-техника мутахассислик бўйича ўқиш истагида бўлган ёшларни саралаб олиш ишлари ўтказилади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилда соғлиги бўйича муддатли ҳарбий хизматдан қайтарилганлар сони икки баробарга камайди

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга саралаб олиш, ҳарбий командаларга тайинлаш тадбирлари Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари вакилларидан иборат Бутлаш комиссиялари ҳамда Раҳбарият кенгашлари, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари Қуролли Кучлар тизимида илк бор ҳарбий госпиталь ҳарбий шифокорлари томонидан ўтказилмоқда.

📉 Ҳарбий-тиббий комиссиянинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда ҳарбий қисмларга муддатли ҳарбий хизматга юборилган муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан соғлиги бўйича ҳарбий хизматдан қайтарилганлар сони икки баробарга камайди. (2019 йил чақирувида қайтарилганлар сони 94 нафар бўлса, 2020 йилда 41 нафарни ташкил қилди)».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги маълумотига кўра:

⚡️2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муддатли ҳарбий хизматга кетувчилар коронавирусга қарши эмланадими?

📹 Ушбу саволга АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази вакили жавоб берди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қонуности ҳужжатларнинг кўплиги қонунчиликдаги такрорланишларга, тафовут ва чалкашликларга сабаб бўлмоқда

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги масъул ходими Сардор Нусратов вазирлик таклифлари асосида ўз кучини йўқотган бир қатор қарорлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

🔎 Бугунги кунга Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) да 35 мингдан ортиқ қонунчилик ҳужжати мавжуд. Қонуности ҳужжатларнинг кўплиги қонунчиликдаги такрорланишларга, тафовут ва чалкашликларга сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштиради, улардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

📁Шу каби муаммоларнинг долзарблигини инобатга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш орқали қонунчилик базасини қисқартириш ёки бошқа сўз билан айтганда кесиб ташлаш (“тартибга солувчи гильотина” усули орқали) ишлари самарали йўлга қўйилган.

📌Ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилишнинг фуқаролар ва тадбиркорлар учун амалий аҳамияти қуйидагилардан иборат:

биринчидан, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан айнан қайси ҳужжатдан фойдаланса, тўғри бўлади деган саволга ечим топилади;

иккинчидан, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишда ва ҳуқуқшунос хизматлари билан боғлиқ сарф-харажатлар қисқаришига хизмат қилади;

учинчидан, қонунчиликдаги такрорланишлар ва тафовутларнинг бартараф этилишига олиб келади.

📊Ҳозирда вазирлик томонидан қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштиришнинг иккинчи босқичи бошланган бўлиб, унда қонунчилик ҳужжатлари соҳалар кесимида бирлаштирилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркия Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда биродар турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства тепло поздравил Президента Турции с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья и больших успехов, а также мира, благополучия и процветания братскому турецкому народу.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Божхоначилар қарийб 1,7 кг. гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширган шахсларни қўлга олишди

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида "Айритом" чегара-божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган 3 нафар шахсни ўрнатилган тартибда “Боди сканер” қурилмаси ёрдамида текширувдан ўтказишди.

Натижада, ушбу шахслар жами 1672,22 грамм гиёҳвандлик воситаларини ютиб, ички аъзоларига яширган ҳолда юртимизга олиб киришга бўлган уринишлари фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан:

🔎 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг ЯНГИ ТАРТИБИ

@aoka_uz