Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Состоялась презентация инвестиционных проектов в сферах промышленности и логистики.
Для обеспечения качественной реализации представленных проектов глава государства поручил провести их экспертизу. Он отметил, что необходимо внедрить аналогичную систему в разрезе отраслей и регионов, проводить оценку подготовки и реализации инвестиционных проектов, содействовать специалистам нижнего звена.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди.

Компания ахборот хизмати хабар беришича, аъзолик аввало хизматлар ишончлилигини кафолатлайди. Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришга имкон яратади. Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига қарши глобал чоралар кўриш, авиақатновлар мобайнида йўловчиларни пандемия хавфидан огоҳлантириш ва эҳтиётлаш, бу борада самарали дастурлар ишлаб чиқишда ACI хизматларига таянилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 январь — Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Мактабгача таълим вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Асқархўжаева Мавлуда Саидмухаммадзокир қизи 1981 йил 26 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Асқархўжаева 2003-2020 йилларда “Ўзархив” агентлиги, Маданият вазирлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Джураев Абдумажид Ирисович 1970 йил 26 январда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Джураев 1986-2019 йилларда Навоий вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларда масъул лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Тақдимномасига расмий муносабат билдирди.

ДАБА ахборот хизмати маълум қилишича, КҚКАнинг компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.

Тақдимнома компанияни сотиш тўғрисидаги Давактив агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.

Таъкидланишича, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 26 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб қувватлашда хорижий грантларни жалб этиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ходимларнинг ишдан ноҳақ бўшатилиши, айрим ташкилотларда иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётгани, ходимлар мажбурий меҳнат таътилига жўнатилаётгани каби мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулруҳ Ниёзметова, Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизмат қониқарли эмаслиги, Тошкент шаҳрида айрим йўналишларда ҳаракатланадиган автобуслар сони камлиги, ҳудудларда ҳаракатланувчи маршрутли таксиларда йўлкира нархлари ошаётганлиги тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Транспорт вазирлиги
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни!

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шахсий маълумотларни Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Ўзгартиришларга кўра:

📍Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

📡 маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

👨🏻‍💻 маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрел ўрталаридан бошлаб кучга киради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар баҳоланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу йўналишда етакчи деб топилди

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йил давомида жами 601 823 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 390 837 та чиқишлар ташкил қилинган.

Шу билан биргаликда, 171 150 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 78 335 та маърузалар, 57 364 та давра суҳбатлари, 31 112 та семинарлар, 4 339 та конференциялар ташкил этилган.

Шунингдек, 9 257 та ёзма ҳуқуқий тарғибот, 30 579 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот (анимацион графика, аннотация, слайд, инфографика) тадбирлари ташкил этилди.

Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги ташкилотлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни амалга оширишда етакчи деб топилди:

🥇1-ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 🥈2-ўрин Ички ишлар вазирлиги
🥉3-ўрин Давлат солиқ қўмитаси

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Пенсионерлар лотерея чипталарини сотиб олишга мажбурми

Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ташкилотнинг Сирдарё вилоятидаги тузилмасига истеъмолчи Э.Н.нинг қилган мурожаати келиб тушган. Мурожаатда истеъмолчи банки ходимлари томонидан ижтимоий нафақа пулларига мажбурий тарзда лотерея сотишаётганидан норози бўлиб маҳалла номидан чиқаётганлигини билдирган.

Аслида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, пенсия ва нафақаларга мажбурий равишда лотерея чипталарини сотиш қонун билан қатъиян тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий тузилма томонидан сўров хати юборилди.

Банк томонидан тақдим этилган жавоб хатида ижтимоий нафақа пулларини тарқатиш вақтида фуқароларга лотерея олиш таклиф қилингани тасдиқланган. Хизмат кўрсатувчи ходим огоҳлантирилиб, унинг ойлик иш ҳаққидан 5 фоиз жаримага тортилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилишда Швеция тажрибаси жорий этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди:

〰️〰️〰️
📌 «Ишсиз фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик иш қидириш имкониятини берувчи «Job cafe», хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган «Najot», ногиронлиги бор шахслар учун сурдо таржима имкониятини берувчи мобил дастурлар ишлаб чиқилди.

🇸🇪 Шунингдек, «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш марказларини (шелтерларни) самарали бошқариш ва юритиш: Швеция тажрибаси» мавзусида швециялик мутахассислар иштирокида онлайн семинарлар ўтказилди.

👩🏻 Бунда энг асосий эътибор мазкур марказларда яшаётган хотин-қизлар билан ишлаш, уларни ҳаётга қайта руҳлантириш ва жамиятда ўз ўрнини топишида Швеция давлатидаги мавжуд энг яхши тажрибаларни амалиётга жорий этишга қаратилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳбегим Ниязметова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вазирлик томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

🌐 “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали Н.Алимова исмли фойдаланувчининг Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларнинг бир неча ойлик маошлари берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди. Натижада тиббиёт маркази ходимларининг 2020 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилди.

🔎 “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли автохўжалиги раҳбарияти томонидан ташкилот ишчиси М.Аҳмедовнинг тегишли иш ҳақлари берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилганда, фуқарога тегишли, фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация пуллари ҳамда Меҳнат кодексининг 109-моддаси бўйича ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги аниқланиб, Давлат меҳнат инспекциясининг ёзма кўрсатмаси асосида унинг тўланмай қолган 2 млн 222 минг сўм пуллари тўлиқ тўлаб берилган ҳамда ушбу қонунбузилиш юзасидан мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чора қўлланилган.

📲 “Youtube” ва “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганлиги, Конституция ва Янги йил байрамига мукофот пуллари берилмагани ҳақида мурожаат келиб тушди.

🖇 Ушбу мурожаат ўрганилганда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг шахар ва туман “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга 2020 декабрь ойига қадар хизмат ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганлиги, жамиятнинг хизмат хақидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.

❗️Жамият ва касаба уюшмаси ўртасида имзоланган жамоа шартномасига кўра, ишбай тизими ҳамда фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида ишлайдиган ишчиларга давлат байрамлари муносабати билан бир марталик мукофот пуллари тўланмаслиги белгиланган.

📉 Натижада Меҳнат кодексининг 153-моддасига мос равишда яъни меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланишини инобатга олиб, уларга мукофот пули берилмаган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳбегим Ниязметова иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
🌀 "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали Қашқадарё вилояти “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ходимлари иш берувчи томонидан мажбурий меҳнат таътилига юборилаётганлиги тўғрисида мурожаат тушган.

📎 Қашқадарё вилояти “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамиятининг 2020 йил ноябрь-декабрь ойидаги буйруқларига асосан корхона ишчилари график жадвалга асосан йиллик меҳнат таътилига ҳамда ходимларнинг ўз аризаларига мувофиқ ўз ҳисобидан тўловсиз таътилга чиқарилганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида, жамиятнинг 2020 йил 4 ноябрдаги тегишли буйруғига мувофиқ ташкилотнинг бир нафар бурғулаш устасига иш хажми бўлмаганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 150-моддасига зид равишда, яъни ходимнинг аризаси мавжуд бўлмасада, билдириш хатига асосан таътил берилганлиги аниқланди. Натижада, ушбу буйруқни бекор қилиш юзасидан жамиятга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилиб, ижроси таъминланди.

〰️〰️〰️
📰 “Ишонч” газетасида нашр қилинган Пастдарғом тумани 81-умумий ўрта таълим мактабидан директор ўринбосари О.Мирзаевнинг ноқонуний равишда ишдан бўшатилаётганлиги юзасидан қилинган мақола бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

🔎 Ўрганиш натижасида директор ўринбосарининг ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги ўз тасдиғини топди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманларо судига фуқарони ишга тиклаш бўйича даъво аризаси киритилди.

〰️〰️〰️
▶️ “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали Қўқон давлат ўрмон хўжалиги ишчи ходимларининг асоссиз равишда ишдан бўшатилаётганлиги юзасидан қилган мурожаати бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мурожаат йўллаган 3 нафар фуқаролар ҳозирги кунда Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг тегишли бўлимига қарашли
16-мавзесида ўрмон қўриқчиси вазифасида ишлаб келаётганлиги, мазкур бўлим бошлиғи томонидан ушбу фуқароларга бириктирилган ҳудудда камчиликлар мавжудлиги сабабли оғзаки равишда уларни ишдан бўшашини сўраганини, лекин ҳозирги кунда бўлим бошлиғи томонидан раҳбариятга билдирги киритилмаганлиги ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги ҳамда иш берувчи томонидан фуқароларнинг меҳнат фаолиятига тўсқинлик йўқлиги аниқланди.

〰️〰️〰️
🛢 Ижтимоий тармоқ орқали “Фарғона нефтни қайта ишлаш” заводи Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш ходимларнинг иш ҳақлари қисқартилишидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилган:

📌 Заводда ишлаб чиқариш ҳажми қисқарганлиги ва молиявий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, ходимларнинг иш ҳақларини камайтириш режалаштирилганлиги маълум бўлди. Натижада, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларни иш ҳақини камайтиришда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда бажарилиши тўғрисида ёзма кўрсатма киритилиб, иш ҳақи камайиши натижасида ушбу заводда ишлашни хохламаган ходимларга меҳнат органлари томонидан бошқа корхоналарга ишга жойлашишда кўмаклашиши ҳақида тушунтириш берилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг
28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

▪️концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;

▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

▪️концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 млн 514 минг долларлик лойиҳалар — пандемияда қийин вазиятга тушган аёллар тадбиркорликка йўналтирилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌍 «Ўтган давр мобайнида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA)нинг Ўзбекистондаги офиси, Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси, «Барқарор Хаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази, Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (ACTED) Ўзбекистондаги филиали билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

💰 Жумладан, айни вақтда БМТнинг Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «COVID-19 га қарши чора-тадбирлар ва унинг асоратлари билан курашиш» бўйича 1 млн 514 минг АҚШ доллари миқдорида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

🛠 Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирга қадар пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган 300 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 256 та тикув машинаси, 387 та мебель жиҳози, 70 та пишириқларни тайёрлашга мўлжалланган мослама, 240 та сартарошлик асбоб-ускуналари берилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазири Алишер Султонов Саудия Арабистони Қироллиги Инвестициялар вазири Xалед ал-Фалех билан музокаралар ўтказди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида Саудия Арабистони Инвестициялар вазири 2017 йилдаги Тошкент шаҳрига сўнги ташрифидан бери Ўзбекистон иқтисодиёти трансформацияси 100 йилга илгарилаб кетганини таъкидлади. Энергетика секторида ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди, электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортмоқда, қуёш ва шамол энергетикаси соҳаси ҳам ривожланмоқда.

Арабистон томони замонавий босқичда Ўзбекистонда бизнес юритишдаги очиқлик ва профессионаллик алоҳида қайд этилди. Бунга мамлакат Президентининг лидерлик фазилатлари туфайли эришилгани ва бу йирик инвесторлар ҳамда энергетика компанияларига Ўзбекистоннинг истиқболли энергетика бозорига кириб келиш имконини берганини таъкидлади.

Xалед Ал-Фалех шунингдек, “ACWA Power” томонидан амалга оширилаётган Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси Саудия Арабистони компаниялари томонидан мамлакат иқтисодиётининг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестициялар учун фақат бошланиши эканлигига ишонч билдирди.

Шунингдек, делегация раҳбари томонидан Ўзбекистон Президентининг илмий марказ ташкил этиш орқали водород энергетикасини ривожлантириш бўйича стратегик қарори ҳам алоҳида қайд этилди. Саудия томони Ўзбекистонда “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш бўйича бошланаётган лойиҳаси доирасида водород энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилишдан умиди катта эканини таъкидлади.

Xалед Ал-Фалех Ўзбекистон минтақада энг йирик энергетика қироли бўлиш учун зарур салоҳиятга эга ва бу борада Саудия Арабистони стратегик ҳамкор бўлиш, катта ҳажмдаги инвестициялар ва водород энергетикаси сингари илғор технологиялар жалб қилиш, шунингдек малакали кадрларни ўқитиш дастурини жорий этишга тайёр эканини қайд этди.

Музокаралар якунида томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистондаги 1113 та аҳоли яшаш пунктига умуман автотранспорт қатнови ташкил қилинмаган

Бу ҳақда Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Автомобиль ва дарё тарснпортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «Республика бўйлаб ҳар бир туман, маҳалла, қишлоқ, аҳоли яшаш пунктлари кесимида қатновларнинг автотранспорт билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқиш тизими ташкил этилди.

🚌 Мавжуд автотранспорт қатновининг сифати, ундан аҳолининг фойдаланиш даражаси, умуман автотрнаспорт қатнаши ташкил қилинмаган аҳоли яшаш пунктларини аниқлаш мақсадида маҳаллабай кесимида ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузилган. Ишчи гуруҳлар вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида тузилган бўлиб, унга барча турдош ташкилотлар жалб қилинган.

⚠️ Республикада жами 4068 та автотранспорт йўналиши мавжуд бўлиб, уларнинг 374 таси муайян сабаблар билан фаолият юритмайди.

✖️ Республикадаги 1113 та аҳоли яшаш пунктига умуман автотранспорт қатнови ташкил қилинмаган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official