Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган заргарлик корхонаси билан танишди.
Бу ерда қиймати қарийб 21 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган.
- Бизнинг мақсадимиз - ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое ювелирное предприятие в Чиланзарском районе.
В рамках проекта стоимостью около 21 млн долларов здесь организовано производство ювелирных изделий мощностью 6 тонн в год.
- Наша цель в этой сфере - обучить молодежь современным технологиям и дизайну, обеспечить работой не менее 10 тысяч юношей и девушек, вывести национальный бренд Узбекистана на мировой рынок, - отметил глава государства.

#Mirziyoyev #tanishuv #korxona #zargarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар учун устамалар қачондан бошлаб ҳисобланади? Уй-жой ижараси учун шартнома тузилмаган бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади?

Адҳам Эшжонов, Молия вазирлиги депертамент директори:

〰️〰️〰️

🔰 «Агар ўқитувчининг ижара шартномаси йўқ бўлса, ижара харажатлари учун ҳисоб-китобини амалга ошириб бўлмайди.

🖇 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, одатда, унинг қачондан кучга кириши кўрсатилади. Агар ҳужжатда сана кўрсатилмаган бўлса, у ОАВда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Олдинги саналар учун ҳужжат асос бўла олмайди.

💰 Демакки, агар ўқитувчи сентябрь ойидан буён бошқа ҳудудда меҳнат қилаётган бўлса ва унинг фаолияти "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари"ги Президент қарори талабларига мос бўлса, январь ойидан бошлаб унга қўшимча устамалар тўлаш мумкин бўлади».

〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нидерландиядан фуқаро Д.Н. номига келган почта жўнатмаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, жўнатмада “ABD-BUTINACA” номли 498,82 грамм синтетик турдаги гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳам борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманида Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фозилкаримов Президент қарорида белгиланган вазифалар ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
👩🏻‍⚕️ «Олис ҳудудлардаги аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиши таъминланиши, умуман ўша жойларга тиббий хизмат етиб боришини ташкиллаштириш мақсадида бу Қарор қабул қилинди.

📍Олис ҳудудларга бориб ишловчи олий маълумотли тиббиёт ходимларига (охирги уч йиллик битирувчилари бўлиши керак) уч йил ишлаб бериш шарти билан:

💵 бошланғич ёрдам тўлов 30 млн сўм миқдорида ва

💵 ҳар ойлик ижара тўловлари БҲМнинг 2 баробари миқдорида, яъни 446 минг сўм тўлаб борилади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази қурилиши билан танишди.
Мазкур ишлар натижасида амбулатор ва стационар тартибда 100 дан ортиқ тиббий хизматлар йўлга қўйилади. Жумладан, йилига 60 мингдан зиёд гемодиализ муолажалари, 150 та ноёб буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади.
Президент нефрология ёрдамини кенгайтириш, тизимли профилактика ишларини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Глава государства ознакомился со строительством Республиканского центра нефрологии и трансплантации почки.
После завершения работ в центре появится возможность оказания более 100 видов амбулаторных и стационарных медуслуг. В частности, намечено проводить в год более 60 тысяч процедур гемодиализа и 150 уникальных трансплантаций почек.
Президент дал указания по расширению масштаба нефрологической помощи, налаживанию системной профилактической работы.

#Mirziyoyev #tanishuv #tibbiyot #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Илҳом Сирожев, Халқ таълими вазирлиги Молия департаменти директори:

«Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили мактабларнинг таҳлили, рейтинги, мактабларни тоифага ажратиш маълумотлари тайёрланади.

📊 Мактаблар 4 тоифага ажратилган: тўқ қизил рангдаги мактаблар — битирувчилари ОТМга умуман кирмаган мактаблар, қизил рангдагилари 10%га кирган, сариқ ва яшил рангдагилар кўпроқ ижобий натижаларга эришган таълим муассаси ҳисобланади.

🔎 Таҳлил натижалари битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари, шунингдек, вазирлик томонидан ўтказиладиган ходимларнинг сифат таркибидан келиб чиқилган. Тўқ қизил мактаблар, яъни таълим сифати ўта паст бўлган таълим муассасаларининг аксарияти асосан чекка ҳудудларга тўғри келмоқда.

❗️Жорий йил 1 мартдан бошлаб компенсациялардан ташқари, вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинади.

💰 Ушбу устамалар миқдори бир вилоятда бир тумандан бошқа туманга жалб қилинганда базавий тариф ставкасининг 50% миқдорида, вилоятдан бошқа вилоятга жалб қилинадиган ўқитувчи педагогларга ҳар ой базавий тариф ставкасининг 100% устама ҳақи белгиланади.

1 февралдан бошлаб олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 2 млн 881 минг сўмга тенглашади. Агар белгиланган устама ҳақлари кўшилганда, бошқа вилоятга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 5,7 млн сўмга тенглашади.

👨🏻‍🏫 Олис ҳудудга бориб ишлаш учун олий ва 1-тоифадаги ўқитувчилар бошқа ҳудудда камида 1 йил иш стажига эга бўлиши керак. Жалб қилинган ушбу ўқитувчи-педагоглар мактабларни «тўқ қизил» ва «қизил» рангдан «сариқ» ранг чегарасига олиб чиқиб, натижага эришганда яна бир йил махсус устама тўланиши сақланиб қолинади».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бизнес омбудсманга қилинган мурожаатларнинг асосий қисми — ер-бинолар ажратиш ва олиб қўйилиши билан боғлиқ

Бугун АОКАда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

〰️〰️〰️

✍️ Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга 2020 йилда тадбиркорлик субъектларидан 5 031та мурожаат келиб тушди, йил якунига қадар уларнинг 4 401таси кўриб чиқилган.

✔️ Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 697 таси (39 фоизи) ижобий ҳал этилган бўлса, 2 704 таси бўйича тадбиркорларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

🔎 Мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда, уларнинг асосий қисми, яъни 21 фоизи ер-бино ажратилиши, олиб қўйилиши, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган ер майдони, бино-иншоотлар учун компенсация тўловларини ундиришга оид, 13 фоизи кредит ажратиш, муддатини узайтириш, имтиёзлар қўллашга оид, 9,2 фоизи солиққа оид, 9,1 фоизи суд қарорлари ва уларнинг ижро этилишига оид.

📉 Тадбиркорлар манфаатларида 1 574 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан давлат органлари ва ташкилотларига 256 та тақдимнома, 113 та огоҳнома, 48 та хулоса киритилган, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 978 нафар мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Тадбиркорлар ҳуқуқини бузган 800 нафарга яқин мансабдор жавобгарликка тортилди

Бугун АОКАда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

〰️〰️〰️

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга жами 179та даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат этилди.

📎 Шундан:

▫️ иқтисодий ва фуқаролик ишлар бўйича судларга 60 млрд сўмлик 75та даъво;

▫️ маъмурий ишлар бўйича судларга 60та шикоят аризаси

▫️ кассация ва назорат тартибида 44та шикоят киритилди.

🌀 Қўлланилган таъсир чоралари натижасида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва масъул шахсларнинг
778 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 502 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг 345 та ноқонуний қарор ва ҳужжатлари бекор қилинди.

📈 Шунингдек, судларга киритилган даъво ариза ва шикоятлар асосида 44,4 млрд сўмлик қарздорликни ундириш ва 45 та ғайриқонуний қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Коронавирус «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган 5 та аломат аниқланди

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари

👉 Батафсил

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги: 2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаватт бўлган 9 та янги электр станцияси ишга туширилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Э.Бекмуродова хабар берди.

2020 йилнинг ўзида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида олтита янги электр станциялари қурилиши бошлаб юборилди. Уларнинг умумий қиймати 2 милрд. доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади.

2020 йилда инвестиция лойиҳалари босқичлари амалга оширилиши натижасида 2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаваттлик қувватлар бўлган 9 та янги электр станцияси ишга туширилади.

Улардан шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларининг ўзида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС қурилади.

Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда (Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда).

Гидроэнергетика соҳасида 2021 йил июнь ойида ГЭСнинг Чирчиқ-Бўзсув каскадига кирувчи “Камолот” гидроэлектр станцияси қурилиши якунланади. Шунингдек июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official