Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

⚡️Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилмоқда. Сессия Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайланганига бағишланган "Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари" мавзусида ташкил этилган.

Сессияда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди.

«4 йил ичида Ўзбекистоннинг халқаро имиджи ўзгарди. Бу ниҳоятда қийин иш. Халқаро обрў - халқаро имидж бу инерцион куч. Уни ўзгартириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунда фундаментал: ҳам дипломатия ҳам ички сиёсатни ўзгартириш билан боғлиқ бўлади. Ўзбекистонда ребрендинг, яъни янги қиёфаси пайдо бўлди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар бировдан олқиш эшитиш ёки халқаро ташкилотларнинг мақтовига сазовор бўлиш учун эмас, мақсад Ўзбекистон фуқароларини инсон ҳуқуқларини таъминлаш»

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер хоним ҳам сўз олди ва ташкилот ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида маълумот берди.

«Дарҳақиқат, охирги йилларда Ўзбекистон эришган ютуқлар катта эътирофга лойиқ. Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайлангани катта масъулият. Биринчи навбатда, Ўзбекистон халқининг олдида, қолаверса, халқаро ҳамжамият олдида.

Биз Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида ҳамкорликда фаолият олиб боряпмиз. Хусусан, Ногиронлар конвенциясини ратификация қилиш бўйича ишлаяпмиз. Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Ўзбекистон учун яна бир муҳим вазифалардан биридир.

Мен Ўзбекистонда ишлаётганимдан фахрланаман ва БМТ барча йўналиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканимизни маълум қиламан»

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги — «Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

3 йил олдин вазият мутлақо бошқа эди. Инсон ҳуқуқлари йўналишида олдимизда турган муаммолар нималардан иборат эди? Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 20 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий ташкилот бўлган. Шунга қарамасдан, шу кенгашга аъзо бўлишга ҳаракат қилдик.

© Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги — «Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Kun.uz мухбири Илёс Сафаров: Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайлангани келгусида диний эркинликнинг таъминланиши, судлар мустақиллиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича қандай ўзгаришларга туртки беради?

Акмал Саидов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори:
Ҳар бир давлат инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлар экан, бир қатор ихтиёрий, кўнгилли мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Сиз санаб ўтган уч йўналиш ҳам бизнинг ихтиёрий мажбуриятларимиз сафига киритилган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев:

«Ўзбекистоннинг энг ашаддий танқидчилари ҳам сўнгги тўрт йилда юз берган ислоҳотларнинг энг кўзга кўринадигани, салмоқлиси, тарози босадигани — оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири батамом ўзгарганини эътироф этяпти.
Журналистлар кўтарган масала бўйича амалдорлар ишдан кетяпти, давлат керакли қарорлар қабул қиляпти.

Бироқ тан олишимиз керакки, ҳамон муаммолар, олдинги давр менталитети сақланиб турибди. Башарти журналист ва блогерларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик ҳолати бўйича аниқ фактлар бўлса, бизга ва уларни ҳимоя қиладиган Агентликка берилса, барча чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда сўз эркинлиги, ОАВ ролини оширишга бўлган сиёсий ирода — қатъий. Биз ҳаммамиз бунинг жамият ривожи учун муҳим эканини тушунамиз ва бу борада барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бу ниҳоятда жиддий масала».

@aoka_uz
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев пандемия билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
🛡 «Аҳоли саломатлигини сақлаш — давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб келган. Чунки аҳоли саломатлиги бевосита миллий хавфсизликка алоқадор.

🦠 2020 йилда мамлакатимизга кириб келган коронавирус пандемияси, айниқса дастлабки ойларда кўпчиликни, жумладан тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларини ҳам нафақат ташвишга, маълум даражада ваҳимага ҳам солди. Чунки коронавирус ҳар йили бўладиган мавсумий грипп, шамоллашдан тубдан фарқ қиладиган инфекция бўлиб чиқди.

📌 Биринчидан, унинг юқумлилик даражаси жуда юқори, деярли 90-100 фоизга яқин. Шу инфекция билан контактда бўлган инсонларнинг қарийб ҳаммасида шу касаллик ривожланди.

📌 Иккинчидан,
коронавирус одатий гриппга ўхшаб, 7-8 кунда ўтиб кетмасдан, кўп ҳолларда турли асоратларга, хусусан пневмонияга олиб келди. Пневмония оғир кечиши, ҳатто ўлим ҳолатларига сабаб бўлиши билан бошқа ҳар қандай грипп шаклларидан фарқ қилди.

📌 Учинчидан, коронавирус инфекцияси ўзи касаллик чақириши билан биргаликда организмда илгари бўлган сурункали касалликлар, масалан, қандли диабет, ўпка хасталиги, юрак қон-томир касаллигининг кескин зўрайиб кетишига олиб келди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

🦠 «Коронавирус билан боғлиқ барқарор вазиятни ушлаб туриш — кўп жиҳатдан халқимизга боғлиқ. Инсон ўз саломатлигини асраш устида биринчи навбатда ўзи ўйлаши лозим.

Бунинг учун нималар қилиш лозим? Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан холи бўлиш, касалликнинг илк белгилари пайдо бўлгандаёқ бирламчи бўғим муасасаларига мурожаат қилиш жуда муҳим. Ана шунда касалликнинг олдини олиш ва ўз вақтида чора кўриб, оғир формаларга ўтиб кетмаслигини таъминлаш мумкин»

Абдуҳаким Ҳожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири, Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

«Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан бошланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак ҳам, энг катта ислоҳотлар мактабларда бўлиши лозим.

Олдимизда катта вазифалар бор. Биринчи навбатда, миллий таълим дастурини бугунги кун талабларига мослаштириш. Масалан, бизда тил ўрганишда бизда асосан грамматикага катта эътибор берилади. Чунки грамматикада тест ечиш осон.

Миллий ўқув дастурида асосий эътибор болаларни ҳаётга тайёрлаш, ҳаётий кўникмаларга эга бўлиши, танқидий фикрлаш, олган билимлари асосида ҳаётдаги муаммоларни еча олишига қаратилади»

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

📝 «Ўтган йили Президентимиз томонидан Олий таълимни ривожлантириш концепцияси имзоланди.

🎓 2030 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда биз 25 фоизга эришдик. Бу ўтган даврга нисбатан уч баробар кўп талаба қабул қилиняпти дегани.

👩🏻‍🏫 Демак, уч баробар кўп ўқув ўринлари, малакали ўқитувчилар керак. Олий таълимда ўқитувчилар учун талаб юқори, илмий фаолият билан шуғулланиши керак, соҳада карьера қилиши учун илмий даража ёки унвонга эга бўлиши керак. Шу боис ҳамма масалаларни узвий боғлиқ равишда олиб бориш орқали ўсиш темплари белгиланяпти.

📈 Коцепцияга кўра, олий таълим билан қамровни ошириш давом эттирилади ва давлат грантлари, яъни бюджет ўринлари 25 фоизга кўпайтирилади. 2 йил ичида қамровни 30 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Кейинги ўқув йилида 27 фоиз кўрсаткичга эришишни мақсад қилганмиз».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

⚡️Олимпия қишлоғи қурилади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев маълум қилди:

«Президент топшириғига биноан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Олимпия қишлоғи қурилади. Ўша ерда Қурилиш вазирлиги билан бутун инфраструктура барпо этилади.

Ҳозир у ерда барча шароитларни яратиш, спорт иншоотлари жойлаштирилиши бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official