Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.4K photos
6.53K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" юридик ва жисмоний шахсларга қулай ва замонавий хизматлар кўрсатиш мақсадида Навоий шаҳрида 2 та ҳамда вилоятнинг олис худудларидан бири Конимех тумани марказида янги банк хизматлари кўрсатиш марказларини очди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

🎉 Янги йил арафасида иш бошлаган ушбу масканлар мижозлар учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

Эндиликда аҳоли ҳамда корхона-ташкилотлар банк филиалларига бориш учун ортиқча вақт сарфламасдан янги марказларда хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг бутун салоҳиятини самарали ишга солиш ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигини қайд этдилар.

Президенты Узбекистана и Турции провели телефонный разговор.
В начале беседы главы двух государств обменялись теплыми поздравлениями в связи с наступающим новым 2021 годом, искренне пожелав братским народам наших стран мира, благополучия и процветания.
Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган выступили за эффективное задействование всего потенциала узбекско-турецких отношений и развитие полномасштабного сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎЗБЕКИСТОНДА ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ РАҚАМЛАРДА

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, андемия бошлангандан бери коронавирусга қарши курашиш учун ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини керакли тиббий ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида умумий қиймати 85 049,3 минг АҚШ долларига тенг тиббиёт жиҳозлар билан таъминланди.

Жумладан:
Пандемия даврида тиббиёт муассасаларига:
📦 3 та замонавий МСКТ;
📦56 та рентген;
📦 2303 та функционал кроват;
📦1 450 та СИПАП;
📦6037 та кислород концентратори;
📦1 850 та ИВЛ;
📦150 та ПЗР;
📦1564 та кардиомонитор,

Шу жумладан, бюджет ҳисобидан:
📦500 та ИВЛ;
📦300 та кислород концентратори;
📦10 та ПЗР аппарати
ва бошқа жиҳозлар етказиб берилди.

Мурувват ёрдами орқали:
📦1 512 та болалар СИПАПи;
📦300 та ИВЛ;
📦2 507 та кислород концентратори
ва бошқа қатр замонавий тиббий асбоб ускуналар етказиб берилди.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга ихтисослашган махсус шифохона ва карантин мажмуалари ҳамда замонавий лабораторияларни бунёд этиш учун 965 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилиб, улар зарур дори-дармон, ҳимоя, энг замонавий диагностика ва даволаш воситалари билан таъминланди. Қайд этиш жоизки, пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 150 нафар чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб қилинди. Келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари учун 2021 йилги давлат бюджетидан 3 триллион сўмлик заҳира шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги – 2021 йил кириб келиши муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Табрикномаларда Президентимизга янги муваффақиятлар ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ изҳор этилган.

В связи с наступающим новым 2021 годом на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав государств, правительств и парламентов зарубежных стран, авторитетных международных и региональных организаций. В посланиях выражаются искренние пожелания новых успехов и благополучия Президенту нашей страны, а также мира и дальнейшего процветания народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Yangiyil #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун пойтахтимиз осмонида янги йилга бағишланган дронлар шоуси бўлиб ўтди.

Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонасининг малакали мутахассислари томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилди ва шоу амалга оширилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, дронлар шоусида 500 та дрон учирилди ва улар ёрдамида 8 та шакл осмонда акс эттирилди.

Видеода дрон шоуга тайёргарлик жараёни қандай бўлганини кўришингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси барча метро линиялари (Чилонзор, Сергели, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли) соат 01: 00 гача ишлайди.

Объявление пассажирам метрополитена

Сегодня, в ночь с 31 декабря по 1 января все линии метрополитена (Чиланзарская, Сергелийская, Узбекистанская, Юнусабадская и Кольцевая) будут работать до 01:00.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида илк карбамид маҳсулоти сотилди

“Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.

Шу кун биржа савдолари якунига кўра жами 763,8 миллион сўмлик 340 тонна карбамид маҳсулоти сотилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида белгиланди.

🔷 Бундан ташқари, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

☝️Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Янги сайтда «Президент Администрацияси» бўлими очилган. Унда президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Администрация Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.

Сайтда Президент виртуал қабулхонаси» порталига ўтиш, Халқ қабулхоналарининг алоқа маълумотларини излаш каби қулайликлар бор.

Манба

@Rasmiy_xabarlar_Official
1 январдан Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат «қизил паспорт» билан чиқиши мумкин. «Яшил паспорт» билан энди хорижга чиқиб бўлмайди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати
раҳбарининг маълум қилишича, хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. 2021 йил 4 январдан фуқаролик паспорти ўрнига ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш бошланади. Биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади. Биометрик паспорт 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб, - ҳисобланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти – president.uz янги форматда ишга туширилди

Янги сайтда “Президент Администрацияси” бўлими очилган. Унда Президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлари тўғрисида умумий маълумотлар билан танишиш мумкин.

Бош саҳифада Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларига ҳаволалар яққол кўринадиган тарзда жойлаштирилган

Шу билан бирга, ҳар бир янгиликни ижтимоий тармоқларда улашиш имконияти яратилган. Батафсил маълумотга эга бўлиш учун ЎзАнинг махсус мақоласини ўқишни тавсия қиламиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
​​ЮРТИМИЗДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНЧА ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилда мактабларга ёрдам берган ТОП-10 вазирлик ва идоралар ХТВ ахборот хизмати томонидан маълум қилинди

Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ёрдамида Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда Инновацион технология хонаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Юнусобод тумани 250-сонли мактабда SMART хоналари ташкил этилган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусобод тумани 302-сонли ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан 58-сонли мактабда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

👉 ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органлар (Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти)га берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;

👉 коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно).

💰 Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

🔰 Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

➡️ Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

🔎 Шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади.

💳 Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Валенсия университетлари ассоциацияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#ЕOИИдa_меҳнат_бозори

Евроосиё иқтисодий иттифоқида меҳнат бозори

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати Евроосиё иқтисодий иттифоқида меҳнат бозори таҳлилига бағишланган мақола эълон қилди.

ЕОИИнинг иқтисодий потенциали ҳақида...

Мазкур иқтисодий иттифоқ 183 миллион аҳолидан иборат ягона бозор ҳисобланади. ЕОИИ ҳудудида қазиб олинаётган нефть дунё «қора олтин»ининг 14,2 фоизини ёки йилига 634,2 млн. тоннасини, табиий газ эса 20,2 фоизини ёки 744,7 млрд.куб.м.ини ташкил этади. Шунингдек, ЕОИИда 1255,0 млрд. Квт. миқдордаги электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу жаҳон миқёсидаги улушнинг қарийб 5 фоизига тўғри келади.

Меҳнат бозори

Ўз навбатида, ЕОИИда умумий ишлаб чиқариш ўсиб бораётгани боис, мазкур иттифоқ ҳудудида меҳнат ресурсларига, хусусан меҳнат мигрантларига бўлган талаб ҳам тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг маълумотларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодиётига ўртача бир йилда жалб этилаётган меҳнат мигрантларининг сони 1,8 млн. кишини (шундан 97,6 фоизи Россияга тўғри келади) ташкил этади.

Бизга аёнки, ЕОИИ ҳудудида (асосан Россияда) ишлаётган меҳнат мигрантларининг салмоқли қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат. Бошқача айтганда, ЕОИИдаги меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг маълум қисмини Ўзбекистон таъминламоқда. Мазкур вазият Ўзбекистон ҳукумати олдига қатор вазифаларни қўймоқда, хусусан, ушбу давлатларга иш излаб кетаётган меҳнат мигрантлари учун қулайликлар ва етарли шароитлар яратиб бериш, катта маош тўланадиган иш ўринларига жойлашишлари учун уларни мутахассислик бўйича тайёрлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш ва ҳоказолар.

ЕОИИ давлатларида айни вақтда 2,3 млн. нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич Россияда 2 миллионга яқин, Қозоғистонда — 300 минг, Қирғизистонда — 25 минг нафар ўзбекистонликларни ташкил этади.

@Rasmiy_xabarlar_Official