Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
28.5K photos
6.09K videos
52 files
26.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида

АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Пенсия ва нафақа тўловини тўхтатиб туриш бўйича давлат хизмати ишга туширилди.

🌐 my.gov.uz порталида “Пенсия ва нафақа беришни тўхтатиб туришга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар онлайн ариза бериш орқали пенсия ва нафақа тўловини ортиқча овворагарчиликсиз тўхтатиб туриши мумкин.


👉 Ушбу хизмат қуйидаги ҳолларда керак бўлиши мумкин:

сизга вақтинчалик пенсия ёки нафақа керак бўлмаса ва уларни олишни маълум муддатга тўхтатиб туриш зарурати юзага келганида;

мамлакат ташқарисида бўлганингиз учун маълум вақт давомида пенсия ёки нафақа тўловларини ололмасангиз;

ҳаётингизда тўловларни вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қиладиган ўзгаришлар юз берса.

Мазкур хизматни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Кўрсатилган давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди.

Хизмат ариза топширилгандан сўнг автоматик тарзда кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда

🌨Айни вақтда "Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда. ФВВ, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Довондаги вазият тўлиқ назорат остида, икки томонлама автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.

🚘Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️12-14-декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари ҳақида АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбир 12-13-14-декабр кунлари бўлиб ўтади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди:

Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи фоесида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг инновацион ишланмалар кўргазмаси билан ўз ишини бошлайди.

Кўргазмада Фанлар академияси илмий ташкилотлари сўнгги йилларда эришган ютуқлари, мамлакат қишлоқ хўжалиги, тиббиёти, иқтисоди, маънавий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган лойиҳалар натижалари, илмий ишланмалар, китоблар ва рисолалар намойиш этилади.

Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган “Учинчи Ренессанс пойдевори” номли ҳужжатли филм намойиш қилинади.

Фанлар академияси ташкил этилганлигининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида “Илм-фан-янги Ўзбекистоннинг пойдевори” номли халқаро анжумани ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Илм-фандаги сўнгги янгиликлар, тадқиқотларга доир маърузалар 3 та шўбада: Физика-математика ва техника фанлари, Кимё ва биология фанлари, Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида тингланади.

🖥Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
❗️Жорий йилнинг 10 ойи давомида 41 583 та оилавий ажримлар қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Жойларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда “Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш тартиби” жорий этилди.

9 442 та маҳаллаларда фаоллар, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, жамоатчилик вакиллари хамкорликда низоли оилалар билан якка тартибда ишлаш орқали 24 193 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 20 265 нафари яраштирилди.

🖊Маҳаллаларда бевосита хотин-қизлар фаоллари томонидан белгиланган 7 та йўналишда январь-ноябрь ойлари давомида жами 533 041 та муаммо аниқланиб, шундан 513 824 та муаммо бартараф этилди. Жумладан:

🔴низоли 43 803 та оилалар аниқланди ва 36 272 та си муросага келтирилди;
🔴 ишлаш истаги бўлган 143 487 нафар хотин-қизларнинг 135 342 нафари нинг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди;
🔴 касб-ҳунарга ўқиш ва ўрганиш истаги бўлган 41 508 нафар хотин-қизлар 41 165 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди;
🔴 ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдамга муҳтож 251 460 та оилалар аниқланган бўлиб, шундан 249 637 та оилага ёрдам кўрсатилди.
🔴профилактик ҳисобда турган 3 412 нафар хотин-қизларнинг 2 939 нафарини муаммоси ҳал этилди, 447 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди;
🔴 миграциядаги 9 187 нафар хотин-қизларга тегишли ёрдам кўрсатилди; 3 182 нафар хотин-қизлар миграциядан қайтарилди;
🔴хонадон гигиенаси, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш бўйича 39 793 та муаммолар аниқланган бўлиб, шундан 39 116 та муаммо бартараф этилди.

📝Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 12 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" ва "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"нинг устувор вазифалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти
😉😉😉😉😉

Брифинг

⚫️Мавзу: Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" ғояси асосида экспортчи корхоналарни кенг қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Азимжон Аҳмаджонов, Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
Брифинг

⚫️Мавзу: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш борасидаги ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Эркин Мажидов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

😉😉😉😉😉
👉 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

elegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" ва "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази"нинг устувор вазифалари

АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирокида ушбу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун давлат идоралари ва ташкилотларида Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритмоқда

◽️Комиссия қандай тартибда ишлайди? Ушбу роликда шу ҳақда маълумот берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ таъсисчилигида МЧЖ шаклидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ва Жамғарма таркибида 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш худудий марказлари” ташкил этилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.

Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси:

ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб, марказларнинг дастлабки устав капиталини шакллантириш каби ишларни амалга оширади.

Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази:
кичик тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга тушириш, сотув бозорларини кенгайтириш ва бошқа кўплаб йўналишларда фаолият олиб боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлара

АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ушбу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️"Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти" ғояси асосида экспортчи корхоналарни кенг қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКАда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Аҳмаджонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📌Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат

📌А373 “М39 а/й. —Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобил йўлининг 245- км. қисми "Водий—Тошкент" йўналишида юк автотранспорт воситаси носозлиги сабабли автотранспорт қатнов қисмида
тўхтаб қолган.

❗️Шу сабабли автотранспортлар ҳаракати секинлашган.

Айни вақтда тегишли ташкилотлар билан вазият бартараф этилди ва автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

‼️"Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меʻёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш борасидаги ишлар таҳлили

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Мажидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🖥Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлара АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ушбу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
❗️Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди

Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 634 та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861 нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87 та болалар қамраб олинди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар, Термиз ва Музработ туманларидаги Афғонистон давлатидан ўтиб келган оилалар фарзандлари учун 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 400 нафар болаларга Юнисеф Халқаро болалар ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Кўп тилли инклюзив таълим гуруҳлари” ташкил этилди.

Барча мактабгача таълим ташкилотларида 160 381 нафар (олий маълумотлилар улуши 34,1 фоиз) раҳбар ва педагоглар фаолият юритмоқда. Уларнинг 117 435 нафари (73,3 фоиз) давлат ва 42 946 нафари (26,7 фоиз) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритиб келмоқда.

✏️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM