Расмий хабарлар I Официальные новости
29.3K subscribers
30.2K photos
6.48K videos
53 files
28.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда "spandex" ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

💼 Айни дамда Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ҳукуматлараро йиғилишда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси фаол иштирок этмоқда. Ташриф доирасида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси биринчи ўринбосари ва "Indorama India Private Limited-Inviya" корхонаси рахбарияти ўртасида самарали музокаралар олиб борилди.

‼️ Музокаралар натижасига кўра, "spandex" маҳсулотининг узлуксиз таъминланиши ва 2025 йилгача Ўзбекистонда "spandex" ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди. Музокаралар давом этмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика бўйлаб 1-синф ўқувчиларининг "Саводхонлик байрамлари" ўтмоқда

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Саводхонлик байрами” бугун пойтахтимиздаги 128- ҳамда 166- мактабларда ҳам бўлиб ўтди.

Унда жажжи болажонлар ҳар бир ҳарф ҳақида ёд олган шеърларини тадбир қатнашчиларига айтиб беришди. Қолаверса, кўргазмали чиқишлар орқали меҳмонларга билимларини кўрсатишди.

— Болалар алифбомиздаги 29 ҳарфни бутунлай ўрганиб бўлишди. Ўзлари мустақил мутолаа қилишаяпти, ёзишаяпти. Шу ҳарфлар орқали энди улар аста-секин дунё ҳақида билимларини бойитиб боришаверади, — дейди 128-мактабнинг 1-"б" синф ўқитувчиси Дилдора Мирсагатова.

Дарҳақиқат, митти бармоқчалари билан "Она", "Ватан", "Ўзбекистон" сингари қадри ва қиммати улуғ бўлган сўзларни ёзаётган бу йигит-қизларимиз шу юртнинг эртанги эгаларидир.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Мажбурий ижро бюросининг тизимли фаолияти сабаб муаммоли қидирувдаги 4555 шахс, 3073 та автотранспорт воситаси топилган

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда МИБ органлари фаолияти таҳлили, соҳадаги янгиликлар ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиши юзасидан маълумот берилмоқда.

💰Бюро ташкил топганидан буён ижро ишини юритиш соҳасида 77 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди. Шундан давлат фойдасига 32 трлн.сўмга яқин маблағлар ундирилди.

📈Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами ундирув 21,7 трлн. сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 трлн.сўм (92%) ошганлиги кўрсатмоқда.

Бюро масъул ходимларининг идоравий ахборот тизимларини интеграция қилишдаги тизимли олиб борилган фаолияти натижасида муаммоли бўлган қидирув соҳасида 4555 нафар шахс, 3073 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 16 млрд. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган.

▫️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
🇺🇿🇦🇿 Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дамда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунликда амалга оширилган ишлар ва қўмитанинг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан маълумот беришмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили республика ҳудудларида 200 млн дона: шундан 2021 йил кузида 75 млн дона ва 2022 йил баҳор мавсумида 125 млн дона манзарали ва мевали кўчат экилиши белгиланган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика бўйича жорий йилнинг 23 декабрь ҳолатига 82 млн 273 минг дона кўчат экилди. Бу эса режага нисбатан 109,7 фоизни ташкил этади.

✔️ Батафсил
___________________

📌 “Тоза ҳаво” тадбири доирасида амалга оширилган ишлар;

📌 Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича рекультивация режа-жадвали бўйича қилинган ишлар;

📌 Санитар хизмат кўрсатиш доирасидаги чора-тадбирлар;

📌 Давлат экологик назорати бўйича ҳисобот

✔️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
450дан ортиқ мурожаатчига 33 млн сўмдан зиёд маблағ қайтарилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, идорага биологик фаол қўшимчаларнинг таркибида "мўжизавий” шифобахш хусусиятларга эга восита мазмунида берилаётган рекламаларга эътироз билдирилган мурожаатларнинг келиб тушиши давом этмоқда.

Агентлик фуқароларнинг 461 дан ортиқ мурожаатларини кўриб чиқди.
📺 Шунингдек, Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг давомида БФҚ сотиш соҳасида реклама қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 495дан ортиқ ҳолат аниқланди.

💊Агентлик кўмагида харид қилинган маҳсулотлар учун 33 млн 700минг сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилди.

👉 Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Лицензияга эга бўлмаган сохта олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди:

● «Valley Innovative University»
● Самарқанд–Корея халқаро университети
● Ангрен–Корея интернационал университети
● Халқаро Европа университети

Ўзбекистонда олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга эмас.

📓 Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди.

✍️ Батафсил
_______________

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган азотли минерал ўғитлар 3 млн. тоннадан ортди

Компания ахборот хизмати маълум қилишича, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги минерал ўғитлар савдоси ички бозор учун Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали амалга оширилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ХАБАРИ

Ҳурматли истеъмолчилар!

Ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёғингарчилик эҳтимоли мавжудлиги муносабати билан табиий газ истеъмолининг кўпайиши кутилмоқда, шунинг учун газдан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилиш, иситиш асбобларини қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, ёниш маҳсулотларининг вентиляция тизимига алоҳида эътибор беришингизни сўраймиз.

Тегишли вентиляцияси мавжуд бўлмаган хоналарда тунашга йўл қўймаслигингизни ва газ ҳиди пайдо бўлган ҳолда, ☎️104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ, айниқса, совуқ об-ҳаво пайтида, газ таъминоти тизимидан ўзиб қўйишларнинг олдини олиш мақсадида, истеъмол қилинган «зангори» ёқилғи учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни ва газ таъминоти хизматлари учун олдиндан тўлов қилишни астойдил сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, тўловларни туман газ таъминоти шохобчаларида ва банкларнинг тегишли филиалларида, шунингдек «Апельсин», «Пайме», «Осон», «Мароқанд», «УПай» ва шу каби мобил иловалар орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Малумот учун: Табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва, ҳисоблаш асбоби блокировка бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, ўлчагични ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли «Энтер» тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради. Нотўғри ёқилганлиги сабабли «ақлли» ҳисоблагич блокировка бўлиб қолган ҳолда 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Салл-маркази оператори ҳисоблагичингизни улашда ёрдам беради.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Матбуот хизмати

https://t.me/hudud_inform
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун гибрид шаклдаги медиа-тренинг бўлиб ўтди

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари долзарб мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилди.

Хусусан, «Давлат органларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматининг ўрни», «Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ва ОАВнинг аҳамияти», «Ахборот хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалари», «Инқирозли коммуникация: ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб бериш» каби йўналишларда матбуот котиблари ўз билимларини оширди.

Семинар давомида олинган кўникмаларни амалиётда қўллаш, тизим ва режа асосида ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.


https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.

Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official