Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатиладиган хизматларни эълон қилди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янгиҳаёт туманида 14 077 та янги иш ўрни яратилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди:

〰️〰️〰️
💰 «Янгиҳаёт туманида 2021-2023 йилларда умумий қиймати 8,1 трлн сўм бўлган жами 54 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида 14 077 та янги иш ўрни очилади.

📌 Шунингдек, «2021–2023 йилларда Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури» ва 993 млрд сўмлик лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бунда Янгиҳаёт туманининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда замонавий 78 та объект қуриш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

📖 Туманда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони — 54 234 нафар. Шундан, 18-30 ёш тоифасидаги ёшларлар 22 610 нафар. Хатлов натижаларига кўра, туманда 1311 та оила «темир дафтар»га, 1393 нафар хотин-қиз «аёллар дафтари»га, 1689 та фуқаро «ёшлар дафтари» рўйхатларига киритилган.

💼 Ушбу рўйхатларни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, «йўл харита»лари ишлаб чиқилган. Хусусан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида «ёшлар дафтар» рўйхатига киритилган 480 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тикланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Марказий банк Ўзбекистон аҳолисини ўз номига очилган банк картасидан фирибгарлар ноқонуний ишларда фойдаланишидан огоҳ бўлишга чақирди.

Видеороликдаги тавсияларга амал қилинг!

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Ушбу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ ахборот хизмати табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилишини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Hududgazta'minot” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрамоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Январь-февраль ойларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 8 131 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъул ходими Валижон Иброҳимов маълум қилди.

🌳 Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган 8 мингдан ортиқ шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ҳамда бошқа 20 турдан ортиқ қимматли манзарали дарахт кесишдан сақлаб қолинди.

🚨Шунингдек, Экология қўмитаси томонидан республика миқёсида ўтказилган 9 мингдан зиёд рейдларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 8 131 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган, шундан 96 нафари мансабдор шахсни ташкил этади.

💰Ҳуқуқбузарларга нисбатан 4 млрд 333 млн сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 3 млрд 49 млн сўм даъво белгиланди.

📌Бундан ташқари, дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 1021 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами 1 минг 650 туп дарахтлар, шундан 768 туп қимматбаҳо дарахтлар ва 643 м3 буталар ноқонуний кесилганлиги учун қонунбузар шахсларга нисбатан белгиланган тартибда 1 млрд. 251 млн.сўм маъмруий жарима ва 3 млрд 590 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар белгиланди.

🌲2020 йил давомида Республика бўйича жами давлат ўрмон фондига кирмайдиган манзарали ва мевали дарахтларнинг хатловдан ўтказилган сони 9 млн 976 минг 228 тупни ташкил этмоқда. Шунингдек, электрон базага киритилганлари эса
8 млн 972 минг 889 туп ташкил этмоқда.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш учун 1,45 млрд сўмлик грант ажратилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Бугунги кунда Қўмита мамлакатимизда фаолият юритаётган 147 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти ҳамда хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда яратилган қулай миллатлараро муҳит туфайли тожик, турк ва қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари томонидан 2020 йилда 7 та янги миллий маданий марказ ва 2 та дўстлик жамияти ташкил этилди.

Қўмитанинг давлат ижтимоий буюртмасига асосан 2020 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш учун 600 млн сўм маблағ, шунингдек 1,45 млрд сўмлик грант ажратилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Telegram мессенжерида @suduzbot дастури ишга туширилди

Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Турахужаев таъкидлашича, ушбу дастурнинг асосий вазифаси – фойдаланувчилар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан киритилган савол ва мурожаатларга қисқа фурсатда тезкор жавоблар беришдан иборат.

Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилдингиз, лекин:

♦️ Мурожаатингиз бўйича асоссиз рад жавоблари бериляптими?

♦️ Даъво аризангиз ўз вақтида кўриб чиқилмадими?

♦️ Ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилдими?

♦️ Ишни мазмунан кўриш асоссиз равишда чўзиб юборилдими?

♦️ Суд ҳужжати белгиланган вақтда тақдим этилмадими?

♦️ Судьялар ва суд ходимларининг муомаласидан норозимисиз?

♦️ Коррупция ёки тамагирлик ҳолатларига дуч келдингизми?

Бундай ҳолатларда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Олий судига Telegram мессенжеридаги @suduzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аёвсиз ва қаҳратон қиш тунидаги жараёнлардан видеотасвирлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Яна бир метро линияси йил охиригача ишга тушади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди:

📍«У Қўйлиқ мавзеси билан Сергели метро линиясини боғлайди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент вилоятидаги ер майдонлари ва бино иншоотларни ялпи хатловдан ўтказилади

Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида Тошкент вилояти раҳбар ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, йиғилишда Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда мавжуд ер майдонлари ва бино-иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш ҳамда натижаларини миллий геоахборот тизимига киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра Тошкент вилоятининг 7 та туман ва шаҳарларида штаблар ташкил этилиб "Махаллабай" тизимида ялпи хатлов ўтказиш бўйича мутахассисларга таниқ вазифалар белгилаб берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Дўстлик жамиятлари хориждаги ҳамкор ташкилотлар билан гуманитар, маданий ва ахборот соҳаларида 21 та меморандум имзолади

Бу ҳақда АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
🏛 «Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан Андижон, Фарғона, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва «Дўстлик уйлари» ташкил этилди.

🌎 Чет элдаги ватандошларимиз билан мунтазам алоқалар йўлга қўйилди. Дунёнинг 14 мамлакатида истиқомат қилаётган ватандошларимиз тузган 27 та ташкилот, 8 та хорижий давлатлардаги 13 та турдош ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатилди, 17 та давлатдан 37 та делегация қабул қилинди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш. Кудбиев: "2021 йил 4 февралда очилган фирма 322 млрд. сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзган".

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Жорий йилнинг 20 февралидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат этилди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш доирасида қуйидаги талаблар белгиланган:

🔎 ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;

▫️барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;

▫️ тадбирга киришда барча иштирокчилар пирометрлар ёрдамида ҳароратни ўлчаш жараёнидан ўтиши талаб этилади, юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;

▫️Экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;

▫️ тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди

Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.

➥ Батафсил

@aoka_uz
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией созидательных проектов, которые будут реализованы в Ташкентской области. Так, планируется создание дендропарка, строительство олимпийского городка, универсистетских зданий, клиники и других объектов в Кибрайском районе.
Даны указания по качественной доработке проектов, применению при строительстве передового мирового опыта.

#Mirziyoyev #taqdimot #Osiyouyinlari #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter