Расмий хабарлар I Официальные новости
29.3K subscribers
30.2K photos
6.46K videos
53 files
28.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Норбоева, Сенат раиси:

📌 «Сарфлаб бўлинган бюджетни ҳокимлар тасдиққа олиб киряпти. Бу нотўғри. Маҳаллий кенгашлар бунга йўл қўйиши керак эмас.

💰 Умуман олганда, бюджетни ижрога йўналтиришга рухсат бериш керак. Нега республика бюджети бир тийин маблағини Олий Мажлис қуйи палатаси ва Сенат орқали тасдиқланиб, қонун сифатида Президент томонидан имзоланганидан кейин сарфлай бошлайди?

🔘 Нега республика даражасида бу тартиб-тамойилга амал қилинадию, маҳаллий ҳокимликлар эса бунга амал қилмайди?»

Сенат ялпи мажлисидан

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Юртимизда маҳаллалар сони яна 13 тага ошди

Батафсил - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати инфографикасида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув таъминоти тизимида муқобил манбалардан фойдаланиш оммалашмоқда

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
маълумотига кўра, аҳолига ичимлик суви етказиш таннархининг катта улуши электр энергияси сарфига тўғри келади. Мисол учун, 2020 йилда сув таъминоти корхоналарининг ойлик электр энергияси сарфи 68 млн. кВтни (30,7 млрд. сўм), йиллик сарфи эса 837 млн. кВтни (368 млрд. сўм) ташкил этди.

✔️ Бундай харажатларни камайтириш мақсадида соҳага муқобил манбалардан фойдаланиш амалиёти татбиқ этилмоқда.

🇺🇿🇹🇷 Жумладан, ўтган йилда дастлаб Андижон вилояти Улуғнор туманида, кейинроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида якка тартибдаги сув иншоотларда сарфланаётган электр энергиясини тежаш мақсадида, тажриба асосида Туркиядан келтирилган қуёш панеллари ўрнатилди. Бундан кўзлаган асосий мақсад ушбу иншоотларда кунлик электр энергияси сарфини камайтириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдир.

⚡️ Бундан ташқари, Жиззах вилоятида электр токи такрорийлигини (частота) ўзгартирувчи (ПЧТ) 34 та ускуна ўрнатилди ва натижада йиллик 374 минг КВт. (168 млн.сўм) электр энергияси тежалди.

📊 2020 йилда 1251 та насос ускунаси таъмирланиши натижасида 21 млн. кВт (9,5 млрд. сўм) электр энергияси иқтисод қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

Тасарруфида ошхона ва буфет шохобчалари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарлари умумий овқатланишни тегишлича ташкил этиш, таомларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи асосланган бўлиши, суиистеъмол ва талон-торож қилиш ҳолларига йўл қўймаслик учун шахсан жавобгардир.

Huquqiy axborot

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 7 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Давлат харидлари, коррупция тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш, халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Россиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳозирги вақтда 4 та Президент мактаби фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларда қачон Президент мактаблари очилади?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров маълум қилишича, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Президент мактаблари фаолият юритмоқда.

2021-2022 ўқув йилидан бошқа барча ҳудудларда Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилган.

2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактаблари қурилиш ишлари олиб борилди.

2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?

Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас.

Агар хонадонингиздаги қувурларда сув музлаб қолган бўлса, уни эритиш учун мутахассислар хизматидан фойдаланиш ёки уй шароитида уни ўзингиз бартараф этишингиз мумкин.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун қуйидаги тавсияларни бермоқда:

Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган ва у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради.

Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади.

Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.

Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Омбудсман Халқ таълими вазирлигини ҳушёрликка чақирди

Тошкент вилояти, Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилган мониторингда аввал жиноят иши қўзғатилган ва айбдор деб топилган шахс 2020 йилнинг 14 декабрида яна шу муассасага директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайнланганлиги маълум қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ва Омбудсман мутахассислари ҳолатни ўрганиш мақсадида Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 137 нафар болалар тарбияланаётган ушбу муассасанинг собиқ директори 2013-2016 йилларда раҳбарлик фаолияти давомида молиявий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра айбдор деб топилган.

Давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, совға-саломлар, кўнгилли тадбиркорлар томонидан юборилаётган ҳайриялар ўз манзилига, яъни болалар қўлига тўлиқлигича етиб бормаётганлиги тўғрисидаги маълумотларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан баҳо берилиши керак. Бу масалага Халқ таълим вазирлигини аниқлик киритиши мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Наргиза Ҳожибоева, ИИВ Тергов департаменти масъул ходими:

❗️Чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар қуйидагилар:

боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;

турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;

фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;

чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

🖇 2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та ҳолат аниқланган.

@aoka_uz
Бош ташкилоти АҚШда жойлашган Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари – овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат, тола ва ёқилғиги, шу жумладан чорвачилик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official