Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.4K photos
6.53K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 6 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалалар бўйича Агентлик томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдурауф Расулов, "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Коронавируснинг янги штаммини Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳар “Ватан” маҳалласидаги 9 та “Темир дафтар”га киритилган хонадонлар учун қуёш сув иситиш коллекторлари бепул ўрнатиб берилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус штаб томонидан муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда.

Штаб ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик доирасида шаҳардаги “Ватан” маҳалласи 24 уй томига қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатилди.

Ушбу қуёш сув иситиш мосламалари минус 2 градусда сувни 50-60 градусгача исситган ҳолда етказиб бермоқда темир дафтарга киритилган 9 та уй хонадонларини иссиқ сув билан таъминламоқда. Шу каби лойиҳанинг ўртача нархи 5 млн. сўмни ташкил қилади.

Аҳолининг фикрича, ушбу маҳаллада охирги 15 йил давомида иссиқлик таъминоти бўлмаган. Улар ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан кўп йиллик муаммо бартараф этилишини таъкидламоқдалар.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Сенаторлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни маъқулланди.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар асосан судлар фаолиятига оид бўлиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади.

2020 йил 30 декабр куни мазкур Қонун матни Сенат сайтида эълон қилинган эди.

@aoka_uz
Бугун АОКАда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️

📌2020 йилда 5893 та янги халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган стандарт қабул қилинди, 5981 та стандарт амалиётдан чиқарилди ва 3736 та стандарт қайта кўриб чиқилди;

📌2020 йилда 4 та умумий ва 4 та махсус техник регламентлар қабул қилинди. Жами техник регламентлар сони 48 тани ташкил этмоқда;

📌2020 йилда 244 та корхонада халқаро стандартлар талабларига мувофиқ Сифат менежмент тизимлари жорий этилди;

📌Европа Стандартлаштириш Ташкилоти билан ҳамкорлик битими имзоланди. Бунинг натижасида Европа стандартларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти яратилди. Битим доирасида Европа Стандартлаштириш Ташкилотидан 254 та Европа стандарти олинди ва 600 та қўшимча стандартга ариза берилди;

📌Халқаро Электротехника Комиссиясининг “Шериклик плюс дастури” аъзолигига эришилиб, натижада электротехника соҳаларига оид 400 та бепул халқаро стандарт олиш имкони яратилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 397 та Халқаро Электротехника Комиссиясининг стандарти тақдим қилинди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда «Ўзстандарт» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирусга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда инфекциянинг янги штамми кириб келишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️

🦠Мутацияга учраган янги турдаги коронавирус Буюк Британияда кенг тарқалмоқда. Британия қироллиги бўйлаб чекловлар эълон қилинган, лекин одамлар орасидаги контакт тўлиқ узилмагани туфайли янги турдаги вирус тез тарқалиб кетган. Дастлаб вируснинг янги штамми Дания, ЖАР ва Австралияда аниқланган эди.

✈️ Ўзбекистон 2020 йилнинг 21 декабридан Британия ва янги штамм аниқланган бошқа 8 та мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатган.

😷 Вирус мутацияга учраш оқибатида янги тури пайдо бўлган. Унинг мутацияга учрашига одамлар ўртасидаги контактлар узилмай қолгани ва кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйгани сабаб бўлиши мумкин.

❗️Сентябрда аниқланган янги штамм Лондонда шу қадар тез тарқалдики, бугун пойтахтда коронавирус юқтирганларнинг 65 фоизида айнан мутацияга учраган коронавирус аниқланган. Маълум қилинишича, янги вирус олдингисидан 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин.

🌀 Вирус мутацияга учраши янгилик эмас. Уханда тарқалган коронавирус мутацияга учраб, февралда янги штамм Европада жуда кенг тарқалиб кетганди. Бутун дунё бўйлаб вируснинг айнан мана шу тури энг кенг тарқалди. Ёзда аввал Испанияда дам олаётган сайёҳларда аниқланган ва кейинчалик кенг тарқалган А222V турдаги коронавирус ҳам мутацияга учраганди.

⚠️Иммунитети суст бўлган одамнинг танасига тушган коронавирус ривожланиб, мутацияга учраши оқибатида янги турдаги вирус пайдо бўлиши мумкин. Бу вирус олдингисига қараганда кўпроқ ўлимларга сабаб бўлиши исботланмаган.

💉 Янги штаммнинг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида чет элдан кириб келаётган фуқароларни кўрикдан ўтказиш, экспресс усулида антиген тест синамалари ўтказиш, шифохоналарга жойлаш, карантинга олиш ва мулоқотда бўлганларни изоляция қилиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

😷Дастлабки штаммдаги коронавирус инфекциясида бўлгани каби бу штаммда ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш энг самарали усуллар ҳисобланади. Шунингдек, агар зарурат бўлмаса чет мамлакатларга чиқиш, турли йиғинларни ташкил этиш ва иштирок этишдан тийилган маъқул.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўриляпти?

📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ана шу мавзуда ўтказилган брифинг видеоси

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги ядровий энергетика реакторлари умуман қанча? Улардан қанчаси АЭС ларда электр энерергияси ишлаб чиқариб, “меҳнат” қилади, ҳамда ҳозирги кунда яна қанчаси қурилмоқда?

———

Сколько всего ядерных энергетических реакторов в мире? Сколько «трудятся» на АЭС, вырабатывая электроэнергию, и сколько только строится?

Манба: Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Шунга кўра, суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилда «Темир дафтар»га киритилган хонадонларга 12 минг тонна кўмир йўлкира ҳақисиз етказилган

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги штаб бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов маълум қилди.

〰️〰️〰️
▪️Шунингдек, 20 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилага 20 дона газ плита, 16 тонна кўмир ҳомийлик асосида етказиб берилган;

▪️Вазирлик штаби ташаббуси билан 130 км янги газ тармоқлари қурилди ва таъмирланди. Натижада 32 минг хонадонда табиий газ таъминотидаги муаммо бартараф этилди.

▪️Депутатлар талаби асосида режадан ташқари қўшимча 16 та янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши натижасида 1400 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.

📝 Жойлардаги учрашувларда депутат ва маҳаллалар раислари томонидан 152 та масала кўтарилган, шундан 101 таси жойида ҳал этилди, 51 та масалани 2021 йил дастурига киритиш бўйича топшириқ берилди ва назоратга олинди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Эшонқулов, Энергетика вазирлиги штаби бошлиғи ўринбосари:

☀️ «Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини тўлиқ қуёш энергиясига ўтказиб, куз-қиш ойларида табиий газни 30 фоизгача ва ёз ойларида 90 фоизгача иқтисод қилишга эришилмоқда».

〰️〰️〰️
Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2021 йилда қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилган?

📹 АОКАда ўтказилган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
“E-IJRO AUKSION” платформасида 1 кунда 36 та бўш бино бир неча юз баровар қиммат нархларга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 4 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида ўтказилган онлайн аукционларда бошланғич нархи 1 сўмлик 36 та бўш турган давлат активи 5,471 млрд. сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ғолибларига белгиланган муддатларда жами 61,175 млрд. сўм миқдорда инвестиция киритиш ҳамда 580 та янги иш ўринларини яратиш мажбурияти ҳам юклатилди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди — Энергетика вазирлиги

«Masdar» компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилишига киришди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилса, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 Ишонч телефони: 1140

🌐 Электрон манзил: pension_uz@pfca.mf.uz

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Норбоева, Сенат раиси:

📌 «Сарфлаб бўлинган бюджетни ҳокимлар тасдиққа олиб киряпти. Бу нотўғри. Маҳаллий кенгашлар бунга йўл қўйиши керак эмас.

💰 Умуман олганда, бюджетни ижрога йўналтиришга рухсат бериш керак. Нега республика бюджети бир тийин маблағини Олий Мажлис қуйи палатаси ва Сенат орқали тасдиқланиб, қонун сифатида Президент томонидан имзоланганидан кейин сарфлай бошлайди?

🔘 Нега республика даражасида бу тартиб-тамойилга амал қилинадию, маҳаллий ҳокимликлар эса бунга амал қилмайди?»

Сенат ялпи мажлисидан

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Юртимизда маҳаллалар сони яна 13 тага ошди

Батафсил - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати инфографикасида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сув таъминоти тизимида муқобил манбалардан фойдаланиш оммалашмоқда

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
маълумотига кўра, аҳолига ичимлик суви етказиш таннархининг катта улуши электр энергияси сарфига тўғри келади. Мисол учун, 2020 йилда сув таъминоти корхоналарининг ойлик электр энергияси сарфи 68 млн. кВтни (30,7 млрд. сўм), йиллик сарфи эса 837 млн. кВтни (368 млрд. сўм) ташкил этди.

✔️ Бундай харажатларни камайтириш мақсадида соҳага муқобил манбалардан фойдаланиш амалиёти татбиқ этилмоқда.

🇺🇿🇹🇷 Жумладан, ўтган йилда дастлаб Андижон вилояти Улуғнор туманида, кейинроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида якка тартибдаги сув иншоотларда сарфланаётган электр энергиясини тежаш мақсадида, тажриба асосида Туркиядан келтирилган қуёш панеллари ўрнатилди. Бундан кўзлаган асосий мақсад ушбу иншоотларда кунлик электр энергияси сарфини камайтириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдир.

⚡️ Бундан ташқари, Жиззах вилоятида электр токи такрорийлигини (частота) ўзгартирувчи (ПЧТ) 34 та ускуна ўрнатилди ва натижада йиллик 374 минг КВт. (168 млн.сўм) электр энергияси тежалди.

📊 2020 йилда 1251 та насос ускунаси таъмирланиши натижасида 21 млн. кВт (9,5 млрд. сўм) электр энергияси иқтисод қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

Тасарруфида ошхона ва буфет шохобчалари бўлган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари раҳбарлари умумий овқатланишни тегишлича ташкил этиш, таомларнинг сифати ҳамда уларнинг нархи асосланган бўлиши, суиистеъмол ва талон-торож қилиш ҳолларига йўл қўймаслик учун шахсан жавобгардир.

Huquqiy axborot

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 7 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Матбуот анжумани

● Мавзу:
Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Давлат харидлари, коррупция тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш, халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official