Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Патент учун имтиҳонларни Ўзбекистонда топшириш мумкин

Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш истагидаги чет эл фуқаролари учун 2015 йилда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича мажбурий имтиҳон жорий этилган эди.

Жорий йилда 5 йил аввал берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати тугайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эндиликда мамлакатдан чиқмасдан туриб имтиҳон топшириши мумкин. Имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи тест марказлари бутун республика бўйлаб жойлашган.

Миграция агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади


Аввал хабар берилганидек, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Топилма учун ашё эгасидан 20 фоизгача мукофот талаб қилиниши мумкин

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Huquqiy axborot

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
❗️Олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга рухсат берилади

👉 БАТАФСИЛ

〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 20 октябрь куни соат 23:59 га қадар ўтказиладиган сўровномада фаол қатнашинг!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Айрим мультипликаторларнинг «Ўзбеккино» муаммолари ҳақидаги очиқ хатига «Ўзбеккино» миллий агентлиги расмий муносабати

«Ўзбеккино» МА кино соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ барча нуқтаи назарларни ҳурмат қилишини билдиради. Бироқ, юқорида кўрсатилган «Сиз ким билансиз, жаноб Бош директор?" деб номланган айрим мультипликаторларнинг «Ўзбеккино» муаммолари ҳақидаги очиқ хатини кўриб чиқиб, Агентлик ундаги айбловларни қатъиян рад этади ва бу материалнинг муаллифлари маълумотларни атайин бузиб кўрсатиб, жамоатчиликда янглиш фикрларни шакллантиришга уринган деб ҳисоблайди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Боймирзаева Саодат Ураковна 1974 йил 19 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Боймирзаева 1991-2020 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашида меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️19-23-октябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, қонунчиликдаги муҳим янгиликлар, таълим жараёнларидаги масалалар ҳамда бошқа долзарб ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

19 октябрь
1️⃣ Республика суд экспертиза маркази соат-12:00
2️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00
3️⃣ Халқ таълими вазирлиги соат- 15:00

20 октябрь
1️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-12:00
2️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00

21 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-14:00
2️⃣ "Ўзархив" агентлиги
соат-15:00

22 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
3️⃣ Фанлар академяси соат-14:00

23 октябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соат-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни

- Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
- муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари;
- таълим соҳасидаги ўзгаришлар ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига Маматкаримов Бахтиёр Рустамович тайинланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди.

Тайинловга қадар Б.Маматкаримов "O'ZLITINEFTGAZ" АЖ Бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳим иқтибослар

—————————

Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и стабильности цен на внутреннем рынке.

Важные цитаты

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official