Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Чақалоқларга гриппга қарши вакцинация қилиш мумкинми?

⛔️6 ойликдан кичик болаларга гриппга қарши вакцина қўлланилмайди.

👶Аммо ушбу ёшдаги болаларда бошқа ёшдаги болаларга нисбатан грипп асоратлари хавфи юқори ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларни химоялашнинг энг самарали усули бу боланинг оила аъзоларини касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳомиладорлик даврида ҳам гриппга қарши эмлаш мумкинми? Агар ҳомиладорликдан аввал гриппга қарши эмланган бўлса, ҳомилада қандай ўзгаришлар кузатилиши мумкин?

🔺Ҳомила ривожланишидаги ўзгаришлар гриппга қарши эмлаш билан боғлиқ эмас, аксинча бу грипп касаллиги билан боғлиқ бўлади.

💉Фаоллаштирилмаган вакциналар билан гриппга қарши эмлаш ҳомиладорликни режалаштириш жараёнида, бундан ташқари хомиладорликнинг маълум муддатларида амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддатни шифокор акушер-гинеколог белгилайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекциясининг юқумли бўлмаган тури ҳам мавжуд экан, шу тўғрими?

🦠Коронавирус инфекцияси асосан касалланган бемор нафас чиқарганда майда зарралар билан атрофга тарқалади. Бу ҳолат хар сафар бемор акса урганда, йўталганда ва ҳатто гапирганда юз беради.

🗣Баъзи тадқиқотларнинг кўрсатишича заррачалар қўшиқ куйлаганда ва оддий нафас олганда хам тарқалади. Бу зарралар йирик бўлиб, улар маълум бир масофада тарқала олмайди ва тез пастга қулайди.

Соғлом кишилар ушбу зарралар мавжуд бўлган ҳаводан нафас олганларида касалланишлари мумкин. Вирус инсон организмига шиллиқ қаватлар – оғиз, бурун ёки кўз орқали тушади. Вируснинг яшовчанлиги ташқи юзалар тури ва атроф муҳит шароитига боғлиқ равишда маълум муддат сақланиб қолади.

🔎Олимларнинг аниқлашларича вирус паст ҳароратда бир неча ҳафта, хона ҳароратида картонларда 24 соатгача, темир буюмларда 48 соатгача, пластик буюмларда эса 72 соатгача яшаб қолади.

❗️Касаллик юқумлилиги ва оила аъзоларига юқиш хавфи юқоридаги омиллардан келиб чиқади.
〰️〰️〰️〰️〰️

ОИТС касаллиги билан рўйхатда турадиган шахсларда коронавирус касаллиги қандай кечади?

🔘ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кирадилар.

🔺Барча ОИВ мавжуд бўлган ёки назорат қилиш қийин бўлган ОИВ бўлганда қўшимча эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

⛔️Ҳозирги кунда ОИВ мавжуд бўлганлар ва оддий аҳоли орасида COVID-19 билан зарарланиш хавфи ёки унинг асоратлари тўғрисида ишончли фарқ кўрсатилаган маълумотлар йўқ.

ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда COVID-19 асоратларининг маълум хавф омиллари яъни, қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра ОИТС билан оғриганларда COVID-19ни оғир кечиши хавфи юқори бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун антитаначага қон олинганда коронавирусга иммунитет кўрсаткичлари алоҳида текширилади? Биттасини топширса бўлмайдими?

💉Касалликнинг 15- ва ундан кейинги кунларида коронавирус инфекциясига қарши антитаначаларга таҳлил топшириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

🔺Антитанача тестлари кишиларни вирусга чалинганлигини кўрсатади. IgM антитаначаси касалликнинг фаол босқичини кўрсатади ва бу текширувни вирус инфекциясида скрининг мақсадида қўллаш мумкин.

🔺IgG Антителаси эса касалликнинг ўткир давридан кейин ишлаб чиқарилади ва аввалги ёки иккиламчи инфекция кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун касалликнинг босқичи ҳақида аниқ маълумот олиш учун ушбу икки турдаги антитаначаларни текшириш лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

Беморларда Ковид учун тегишли бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми? Дўстимда қусиш кузатилмоқда. Шу бўйича маълумот берсангиз?

Беморларни кузатиш жараёнига асосан коронавирус инфекциясининг белгилари ҳар доим ҳам юқори ҳарорат ва йўтал билан чекланмайди. Кузатувларда баъзи беморларда қалтираш, сезгининг йўқолиши, қусиш, бундан ташқари тери ва кўз зарарланиши ҳам қайд этилган.

🌀Бундан ташқари баъзи болаларда вирус юрак ва қоринда оғриқ, қарияларда эса бефарқлик ва уйқучанлик билан намоён бўлган.

👩‍⚕️Бундай ҳолларда ушбу белгиларга ўз вақтида эътибор қаратиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

Шамоллаш белгилари мавжуд, аммо касалликнинг жиддий белгилари кузатилмаган ҳолларда қандай даволаниш керак?

🥛Биринчи навбатда кўп суюқлик ичиш, бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади. Ҳар қандай вирус инфекциясида интоксикация кузатилади, кўп миқдорда суюқлик ичиш эса организмдан токсинларни чиқиб кетишига ёрдам беради.

🍌🍊Таркибида витаминлар мавжуд цитрус мевалар ва сабзавотлар, бундан ташқари витамин С қабул қилиш мумкин.

🥗Касаллик даврида иштаҳа пасайишига қарамасдан, организмни заифлаштирмаслик учун яхши овқатланиш зарур.

🍹Бунинг учун мева ва сабзавотлардан ичиш учун аралашмалар, масалан, смузилар тайёрлаш мумкин. Смузи бу ўзида витамин ва минераллар тутган мева ва сабзавотларни аралашмасидан тайёрланган қуюқ ичимлик. Натижада бу ҳаракатлар иммунитетни мустаҳкамлашга олиб келади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат мактабларида шахмат бўйича тўгарак очмоқчиман. Бу бўйича кимга мурожаат қилиш керак?

Мактабда шахмат тўгаракларини очиш мактаб маъмурияти билан келишган ҳолда мавжуд эпидемиологияга қарши чора-тадбирларга мувофиқ ҳал этилади.

Агар бирор қийинчилик юзага келса тўгаракни онлайн тарзда олиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Собиқ иттифоқ тарқалгандан кейин ҳам наъмунали давлат сифатида қаралмаган. 2016 йилда янги ҳукумат келиши билан вазият кескин ўзгарди. "Human rights watch" ташкилотининг қайтиши бу маънода рамзий маъно касб этади." - Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев "Фигаро" нашрининг "Сиёсат" рукнидаги мақоладан.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзусидаги сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

ЎзА

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳимоя ниқоблари, қўқоплар, умуман ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш бизда жуда тез йўлга қўйилди. Тадбиркорларга кенг йўл очилиб, ҳар қандай жараёнга адаптация қилиш имкони яратилди. Ушбу махсулотлар билан ўзимизнинг ички бозор эҳтиёжини қондириш биринчи масала бўлса, уларни экспорт қилинишини рағбатлантириш иккинчи масала эди. - Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзусидаги сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📲2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида
эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзудаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясида сўзлаган Нутқига бағишланган сессияси.

"Санитария эпидемиология хизматларини ривожлантириш бўйича бир қанча қолоқликлар мавжуд ва бу борада моддий техника базаси, кадрлар салоҳияти ҳамда лабаротория хизматларини ривожлантириш бўйича муаммоларимиз бор. Aйнан пандемия даврида айна шу соҳани ривожлантириш борасида қарор ва фармон қабул қилинди." - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги рагбари Баҳодир Юсупалиев.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда соҳага оид муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Отам I гуруҳ ногирони, уй унинг номида. Мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор?

🔹Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади;

436-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган.

❗️Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен нотурар жойимни (бино) ижарага берганман. Олган даромадимдан солиқ тўлардим. Ҳозир эса солиқ ходимлари мени анчадан бери безовта қилмаяпти. Бунга сабаб нимада?

⛔️2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилган.

📌Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармони
〰️〰️〰️〰️〰️

Отам ўз номидаги уйни Менга мерос қилиб қолдирган. Шундан солиқ тўланадими?

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди.

Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен нон ва патир тайёрлаб сотаман. Ўз-ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтдим. Энди қандай ва қанча солиқ тўлайман?

⛔️Солиқ кодексининг 369-моддасига асосан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди ва солиқ солинмайди.

💰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил 1 июлдан бошлаб ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида (яъни, бугунги кун ҳолатига 111,500 сўм) тўлайди.

🔘Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланишида асос бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, бошқа ишга ўтганлиги сабабли вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсиясига кўра илгари Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️448,2 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

🔹2020 йил 10 мартда Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

🔸Мазкур қарорга мувофиқ “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасига 2020 йил учун 715,5 млрд. сўм режа кўрсаткичлари белгиланган.
Тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ 2020 йил январ-август ойларига уюшмаси томонидан 386,4 млрд. сўм режа кўрсаткичи белгиланган эди.

💵 Ҳақиқатда дастурга киритилган корхоналар томонидан 448,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб режа кўрсаткичлари 116 % га бажарилиши таъминланган, дейилади уюшма ахборот хизмати хабарида.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағаллик масаласи глобал муаммо. Пандемия даврида бу муаммо янада мураккаблашди. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра камбағал аҳоли сони қарийб 600 млн киши эди. Пандемия сабабли бу рақам яна 71 млн кишига кўпайиши кутилмоқда. - Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзусидаги сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aфғонистон билан товар айланмаси пандемия даврида ҳам ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошиб, 340 млн долларга етди. 5 йил олдин афғон капитали асосидаги саноқли 5-10 та корхона бор эди. Ҳозир бундай корхоналар сони 658 тага етди. Булардан 463 таси 100 фоиз чет эл капитали билан ташкил этилган. - Савдо-саноат палатаси раиси Aдҳам Икрамов.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзусидаги сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.

ЎзА

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбаримиз томонидан БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифи биз учун жуда долзарб бўлган масаладир. Ўзбекистон жаҳон океанларига бевосита чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат эканини инобатга оладиган бўлсак, транспорт коммуникация, транспорт логистика масаласи нақадар муҳим экани барча иқтисодчилар томонидан тан олинади. - Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзусидаги сессиясидан

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Маданият вазирлиги томонидан бу хабар рад этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўраган. Шунингдек, Хитойдаги компаниялар билан келишувлар тузилган.

Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўта юқумли касалликлар лабораторияси бўлим мудири Иброҳим Маматқулов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинган. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг «Sinopharm» компаниясининг ваколатли корхонаси - «Yilin International Commerce» МЧЖ билан, шунингдек, «Zhifei Longcom» компанияси билан келишувлар имзоланган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Туркистон вилоятининг Сариағаш шаҳрида амалий учрашув ўтказдилар.
Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Первый Президент Казахстана - Елбасы Нурсултан Назарбаев провели рабочую встречу в приграничном городе Сарыагаш Туркестанской области.
Лидеры двух стран обсудили современное состояние и перспективы узбекско-казахстанских отношений стратегического партнерства, обменялись мнениями по актуальным региональным и международным вопросам.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️​​Апелляция шикоятларини қабул қилиш 27 сентябрдан бошланади

Бу ҳақда ДТМ Ахборот хизмати маълум қилди. Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

👨🏻‍💻 Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 27 сентябрдан шахсий кабинетлари (abitur.dtm.uz сайти) орқали апелляция шикояти беришлари мумкин.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш апелляция комиссияси томонидан 2020 йил 28 сентябрдан бошланади.

📅 Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.

🔖 Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

🗓 Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

📋 Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

❗️ Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.

Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.

📌 Апелляция комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Кадастр бўйича иккита низом муҳокамада

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Агентликнинг барча бўғинлари тузилиши ва функциялари, мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланмоқда.

🇺🇿 Қарор лойиҳаси давлат тилида жойлаштирилган. Лойиҳага 2020 йил 5 октябргача таклиф бериш ва муносабат қолдириш мумкин.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Шоҳруҳ Исақулов - Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

"Мне 29 лет"
Шохрух Исакулов - советник хокима Сырдарьинской области по вопросам развития туризма и спорта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎙Бугун, 26 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Қонунчиликка киритилаётган муҳим янгиликлар бўйича

🕙 12:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Нодир Кенжаев – бўлим бошлиғи

📣 Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ қонунчиликка киритилаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида

🕙 14:00 ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Спикер: Музифа Султонова — матбуот котиби

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 26 сентября, в АИМК:

📣 О важных нововведениях, вносимых в законодательство

🕙 12:00Министерство юстиции

Спикер: Нодир Кенжаев – начальник отдела

📣 Об изменениях и нововведениях, вносимых в законодательство, связанное с деятельностью Министерства внутренних дел Республики Узбекистан

🕙 14:00 Главное управление безопасности дорожного движения МВД

Спикер: Музифа Султонова- пресс-секретарь

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official